Миробод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда уйини тозалаб артиб бериш учун келиб, уйни «тозалаб» кетган аёл қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси.
Миробод туманида 24 август куни соат 09:00 дан 9 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида 1983 йилда туғилган Чилонзор тумани Қизил шарқ кўчаси 22-уйда яшовчи А.А , Пирмуҳамедова кўчаси 3-уйга фаррош сифатида келган.
А.А хонадон эгасининг ишончини суистеъмол қилиб, ётоқхонадаги шкаф ичидан 8475 АҚШ доллари, 20 евроси, 1200 АҚШ долларлик олти турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари, 3 000 000 сўмлик аёллар сумкаси, 300 000 сўмлик аёллар курткаси, 300 АҚШ долларлик аёллар шубасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ага нисбатан Миробод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)