Машҳур бўлиш — шунчаки ўзингизга ғамхўрлик қилиш учун сабаб эмас. Қуйидаги юлдузлар эса дунёни яхшироқ жойга айлантириш қанчалик муҳимлигини тушунишади.
Лионель Месси
2020 йилда футболчи 12 нафар мухлисига яхшироқ кўришга ёрдам берадиган “ақлли” кўзойнак совға қилган. Ҳар бир қурилма унга 4000 долларга тушган. Ўшандан бери Месси ҳар йили бу хайрия акциясини такрорлашга ваъда берган.
Бейонсе
Қўшиқчи Renaissance турнеси давомида Лондондаги Нигерия ошхонаси бўлган Chuku’s ресторанини молиявий инқироздан қутқариб қолади. Ўша пайтда ресторан молиявий қийинчиликларга учраганди — Бейонсе жамғармасидан харажатлар учун 10 минг доллар ажратади.
Айтганча, Бейонсе ушбу турне доирасида фақат битта ресторанни эмас, балки 10 та ташкилотни молиявий қўллаб-қувватлайди.
Дуэйн Жонсон
UFC жангчиси Темба Горимбо Зимбабведаги кичкина бир қишлоқда туғилган. Муваффақиятли жангдан сўнг у ватанига сув насоси сотиб олиш учун ҳамма нарсасини сотади. Дуэйн Жонсон бу хабарни эшитгач, қаттиқ таъсирланади.
“Сен бу пулларни машина ёки уй сотиб олишга сарфлашинг мумкин эди, аммо ундай қилмадинг. Сен ўз халқингга ғамхўрлик қилдинг ва бу сенинг асл шахсингни кўрсатади. Шунинг учун мен сенга юзма-юз қараб, сени қўллаб-қувватлашимни айтиш учун бу ерга учиб келдим”, дейди у.
Актёр Тембага уй олиб беради. Жангчи энди шу пайтгача тунаб юрган спорт залидан ўз уйига кўчиб ўтади.
Дрейк
Дрейк концертларида мухлисларига нафақат ажойиб таассуротлар, балки қимматбаҳо совғалар ҳам улашади. Бир сафар у мухлисга 50 минг доллар, бошқасига эса асл Birkin сумкасини ҳадя этади. Бироқ бу ҳеч нарса эмас, рэпер бир жуфтликка Багама оролларига саёҳат учун йўлланма совға қилади.
Улар шоуга “Концерт учун асал ойимиздан воз кечдик” деган ёзувли плакат кўтариб келди. Бугун мен Атлантадаман ва ҳамманинг меҳрини ҳис қиляпман. Дунёдаги энг севимли жойларимдан бири Теркс ва Кайкос деган жой бор. Сизларни асал ойи учун ўша ерга жўнатаман, деди у.
У бу гапларни тўғридан тўғри саҳнадан туриб айтади.
Женнифер Гарнер
Актриса кўпинча хайрия жамғармалари орқали одамларга ёрдам беради, аммо кичик яхшиликлардан ҳам тортинмайди. Бир куни Женнифер Гарнер уйсиз кишига кундалик эҳтиёж буюмлари тўлдирилган пакет олиб келади, ҳатто унга ўзининг кроссовкасини кийдирмоқчи бўлади, лекин пойабзал кичиклик қилади.
“Оёқ ўлчамингиз қандай? Пойабзалингизни менга сотинг. Унга оёқ кийим керак”, дея ёрдам сўрайди Женнифер папараццини кўриб қолиб.
Фотограф кроссовкасини уйсиз кишига беради, ҳатто машинасидан адёл ҳам олиб келади. Гарнернинг ёнида ҳатто папараццилар ҳам яхши одамларга айланади.
Изоҳ (0)