• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Версал саройида Германиянинг империя дея эълон қилиниши, ёриб ўтилган Ленинград қамали ва бир кунга ишламай қолган Wikipedia. Кун хронологиясида 18 январь

    18 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Версал саройида Германиянинг империя дея эълон қилиниши, Ленинград қамалининг ёриб ўтилиши ҳамда бир кунга ишламай қолган Wikipedia’га оид фактлар ўрин олган.

    Французларнинг камситилиши: Германия қандай қилиб империяга айланган эди?

    1871 йил 18 январь куни Пруссия қироли Вилгелм I Версал саройида Германия императори (кайзер) этиб эълон қилинган. 1870—1871 йилги урушда Франциянинг мағлубиятга учраши ва Германиянинг ягона давлатга бирлашуви билан немис халқи тарихида янги давр — Иккинчи рейх бошланган. У 962 йилда Буюк Оттон томонидан асос солинган Биринчи рейхнинг рамзий давоми эди ва 1806 йилга қадар мавжуд бўлган.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Фото: «Gazeta.ru»

    1061 йил олдин Германия қироли Қадимги Рим шаҳрида Рим папасининг қўлидан гулчамбарни қабул қилиб олган. Императорлик мақоми Оттон I га мутлақ ҳокимиятни тақдим этиб, уни бошқа инсонлардан устун қўйилишига сабабчи бўлган. Ўтган анъаналарга мувофиқ 1871 йилда Вилгелм I га энг ҳашаматли тарзда — француз монахлари қароргоҳида тож кийдирилган. 1870 йил октябрдан Пруссия армияси бош штаби томонидан эгалланган Версал французларни янада ерга уриш учун маросим ўтказиладиган жой сифатида атайдан танланган эди. Вилгелм I айнан шу ердан ўз қўшинларини бошқарган.

    Вилгелм I император унвонини «бундан буён немис халқи ўзининг машаққатли ва жасоратли кураши учун мукофот сифатида Германия хавфсизлигини таъминлайдиган чегаралар ичида мустаҳкам тинчлик ўрнатиши умидида» қабул қилган. У Берлинга бутун халқ меҳрига сазовор бўлган ғолиб сифатида қайтганди.

    Imperiyaга Шимолий Германия иттифоқига кирмайдиган Жанубий Германия давлатлари қўшилган. Улар орасида энг муҳими Бавария эди. Германия империяси аҳолиси 41 миллион кишига ошган, унинг армияси сони эса 1 миллион аскар ва офицерга етган.

    Германиянинг биринчи императори Россия императори Александр II нинг амакиси эди: Вилгелм I нинг туғишган синглиси малика Фридерика Шарлотт Вилгелмина Николай I нинг рафиқаси ва Александр II нинг онаси бўлган. Айтганча, совет тарихчилари Александр II ни «амакисини ҳурмат қилишда» ва бирлашган милитаристик Германиянинг шаклланишига ҳисса қўшганликда айблаган.

    Фото: Nitowiki

    Фото: Nitowiki
    1871 йил апрелда парламент томонидан бутун империя конституцияси қабул қилинган. Вилгелм I бирлашган держава раҳбари ва иттифоқ президентига айланган. Imperiya 22 та монархиядан ва учта эркин шаҳар — Гамбург, Бремен ва Любекдан иборат федерация тамойилига асосан шакллантирилган. Ушбу давлатларнинг ҳар бири айрим мустақиллигини сақлаб қолган. Уларнинг ўз ҳукуматлари ва парламенти бўлган. Янги конституция бўйича маҳаллий сулолалар ҳам сақланиб қолган, бу Германиянинг монархик руҳияти ва анъаналарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак эди.

    Франция билан тинчлик шартномаси имзоланганидан кейин 1871 йил 10 май куни Элзас ва Лотарингия империяга қўшилган. Конституция императорга улкан ҳокимиятни тақдим этарди, бироқ бутун ташқи ва ички сиёсатини қурган ҳокимиятнинг биринчи шахси Отто фон Бисмарк бўлиб қолган. 1871 йилда бирлашган Германия меъмори империянинг биринчи канцлерига айланган. Халқ орасидаги машҳурлигига қўшимча равишда, у княз унвони ва янги қасрга эга бўлган.

    Вилгелм I шахсий фазилатлари туфайли ўзига юкланган ролдан жуда мамнун эди ва ортиқча нарсага даъвогарлик қилмаган. Унинг замондошлари Бисмаркдан фарқли ўлароқ, монархни ўзига хос шахс деб ҳисобламаган. Шу билан бирга, у тиришқоқ меҳнатга мойиллиги, ниятини амалга оширишдаги матонатлилиги, мустаҳкам иродаси, одамларни очиб, уларнинг истеъдодини ўз мақсадига эришиш йўлида ишлатиш қобилияти билан ажралиб турарди. Вилгелм I армия ишлари билан фаол қизиққан ва Германия қуролли кучлари модернизациясига бутун саъй-ҳаракатларини йўналтирган.

    Фото: Nitowiki

    Фото: Nitowiki

    Конституцияга мувофиқ, рейхсканцлерни тайинлаш ёки лавозимдан олиш ваколати фақат императорда бўлган (1890 йилда ёш император Вилгелм II кекса Бисмарк соясида қолишни истамасдан, мазкур ҳуқуқдан фойдаланганди).

    Германия империяси эълон қилинган пайтдан бошлаб 1914 йилгача бўлган вақт Европа тарихидаги урушларсиз давом этган энг узоқ даврлардан бири ҳисобланади. Бироқ Бисмарк танлаган ҳокимиятни ривожлантириш модели, кўплаб тарихчиларнинг фикрига кўра, Берлиннинг бутун қитъада ва ҳатто бутун дунёда етакчилик қилиш истагини ўз зиммасига оларди. Ташқи сиёсатнинг тегишли курси Бисмаркнинг эрта нафақага чиқиши ва олий ҳокимият Вилгелм I нинг набираси Вилгелм II қўлида тўпланишидан кейин янада аниқлашган. Унинг мақсади фаол мустамлакачилик фаолияти, дунёни қайта тақсимлаш ва Германия томонидан Британия империяси билан таққосланадиган кучга эришиш эди.

    Фото: Nitowiki

    Фото: Nitowiki

    Иккинчи рейх 1918 йилгача, немислар Биринчи жаҳон урушида мағлубиятга учраб, Вилгелм II инқилоб фонида тахтдан воз кечган ҳолда Нидерландияга қочиб кетгунга қадар фаолият кўрсатган.

    Ленинград қамалининг ёриб ўтилиши

    1943 йил 18 январь куни «Учқун» операцияси бошланган бўлиб, совет қўшинлари Ленинград қамалини ёриб ўтишга муваффақ бўлганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ленинград блокадаси — салкам уч йил давом этган ҳарбий қамал бўлиб, ҳозирги Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган. Қамал Иккинчи жаҳон уруши даврида Мовий дивизион вакиллари – немис, фин ва испан қўшинлари томонидан шаҳарни эгаллаш ва уни йўқ қилиш мақсадида амалга оширилган эди.

    Ленинград жангидан аввал немис аскарлари кўплаб йўлларни босиб ўтган ва ниҳоят, 1941 йилнинг 5 сентябрь санасида Ленинградни тўлақонли эгаллаб олган ва уни бутун мамлакатдан узиб қўйган. 871 кун давом этган қамал бошлангач, Ленинград билан алоқалар фақатгина икки йўл орқали – Ладога кўли ва ҳаво орқали сақланиб қолган.

    Шаҳар эгаллаб олингандан сўнг озиқ-овқат ва ёқилғи тақчиллиги бошланди. Ленинградга кириб-чиқиш фақатгина Ладога кўли орқали бўлгани сабабли ташқарига кемада чиқиш мумкин эди холос, унинг устига кўл атрофида душман денгиз кучлари изғиб юрар эди. Ушбу транспорт артериясининг қуввати шаҳар эҳтиёжларини қондириш учун етмади ва натижада Ленинград кенг кўламли очарчиликка дучор бўлганди. Қишга келиб муаммо сони яна биттага ортди – иссиқлик. Ушбу муаммолар янада оғирлашиб, 100 минглаб аҳолининг ёстиғини қуритган.

    1940 йилнинг 18 декабрида Гитлер «Барбаросса» операцияси деб номланган 21-директивани имзолади. Ушбу режада учта асосий йўналиш бўйича СССРга уч гуруҳ қўшинлари томонидан ҳужум қилиш назарда тутилган эди: «Шимол» гуруҳи Ленинградга, «Марказ» Москвага ва «Жануб» Киевга.

    Ленинград СССРнинг 3,2 миллион аҳолисини ўзига сиғдирган муҳимлиги бўйича иккинчи шаҳар эди. Ленинград у пайтларда илмий-техник жиҳатдан бошқа шаҳарларга нисбатан анча юксалган эди, қолаверса, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳалари ҳам ривожланган эди.

    1941 йилнинг 22 июнида Германия СССРга ҳужум уюштирган. Бу кунда Ленинград шаҳри ва вилоятида, бошқа кўплаб шаҳарлар каби ҳарбий (фавқулодда) ҳолат эълон қилинган. Ленинград ҳарбий-округ қўмондони генерал-лейтенант Попов Луга ҳудудида Псков йўналишида қўшимча мудофаа чизиғини яратиш бўйича буйруқ олган. Ленинградга, асосан, ҳимояланиш учун қалъалар қуришга катта ишчи кучи керак бўлди. Муддатли ҳарбий хизматга 16 ёшдан 50 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар жалб қилинган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Ишли аҳоли ўз ишидан сўнг жамоат ишларида уч соат, ишсизлар эса саккиз соат ишлаши мажбурий қилиб белгиланган. Қурилиш ишлари етти кун кетма-кет ишдан сўнг тўрт кун дам олиш кунлари шаклида ўтказилган. Мудофаа иншоотлари Ленинград яқинига ҳам, ичига ҳам қурилган. 1941 йилнинг 20 август ҳолатига кўра, Ленинградда 814 минг кишига мўлжалланган бомбадан ҳимояловчи ва 672 минг кишилик 336 та чизиқли қувур-хандақлар мавжуд эди. Бу билан бир вақтда 65 минг кишини ўз бағрига сиғдира оладиган яна 383 та бошпана барпо этилаётган эди.

    12 июль куни навбатдаги немис бўлинмалари Луга ҳудудига етиб борди, у ерда эса немислар ҳужуми кечиктирилди. Чарчаган ҳарбий гуруҳ Ленинград томон озгина олдинга юрди, холос. Руслар ушбу тўхталишдан фойдаланиб, оз бўлса-да тайёргарлик кўриб олган. Германиянинг ҳужуми бир неча ҳафтага чўзилди. Шаҳар қўлга киритилмагач, Гитлер ушбу тўхталишлардан норози бўлди. У сентябрдан кечиктирмасдан Ленинградни босиб олиш режасини тайёрлаш учун «Шимол» ҳарбий гуруҳига махсус ташриф уюштирган.

    Гитлер ва ҳарбийларнинг кўплаб муҳокамаларидан сўнг немис аскарлари қайта йиғилди ва Катта Сабскда илгари эгаллаб олинган пласедармдан бошлаб Красногвардейс йўналиши бўйича ҳужумлар бошлашди. Бир неча кундан сўнг Луга мудофааси ёриб ўтилди. 15 августда немислар Новгородни, 20 август — Чудовни, 30 август эса немис қўшинлари Ленинградни мамлакат билан боғлайдиган сўнгги темир йўлни ҳам кесиб ташлаган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    8 сентябрь куни «Шимол» ҳарбийлари Шлиссербургни босиб олган, бу шаҳарни назорат қилиш билан Ленинграднинг қуруқликдаги алоқаларини бутунлай узиш мумкин эди. Шимол томондан финляндиялик аскарлар шаҳарни қуршаб олди, шу кундан бошлаб 872 кунлик қамал бошланган. Босиб олинган ҳудудларнинг умумий майдони 5 минг квадрат километр эди. «Қамал узуги» ичига Болтиқ флоти, Ленинград фронтининг аксар қисми ва кўплаб оддий аҳоли кирганди. Қўшинлар ва шаҳарнинг барча тинч аҳолисини қўшиб ҳисоблаганда 2,5 миллиондан ортиқроқ киши блокадада бўлган. Ленинград осмонида энди эркинлик булутлари йўқ эди, барча темир йўл, дарё ва автомобиль алоқалари узилган. Бошқа шаҳарлар билан алоқалар фақатгина ҳаво ва Ладога кўли орқали қаттиқ назорат билан бўлаётган эди.

    10 сентябрда Гитлернинг 15 та кўчма бўлинмани «Марказ»га ўтказиш тўғрисидаги буйруғига бўйсунмасдан Фон Лееб Ленинградга ҳужум бошлаб юборади. Натижа кутилганидек бўлди — шаҳар атрофидаги совет қўшинлари мудофааси бузилган.

    Бир суткага ишламай қолган Wikipedia

    2012 йил 18 январь куни Wikipedia АҚШда интернет қароқчиликка қарши кураш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинганига норозилик билдириб, бир суткага сайтнинг инглиз тилидаги версиясини ёпиб қўйганди. Сайтнинг исталган саҳифасини очишга уринган ташриф буюрувчилар «Эркин билимсиз дунёни тасаввур қилинг» ёзуви туширилган қора экранга дуч келган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шунингдек, ўша куни Wikipedia’нинг бошқа тиллардаги бўлимларига, жумладан, рус тилидаги версиясига «Сўз эркинлиги хавф остига» гапи туширилган қора чизиқ жойлаштирилган. Эркин интернет-энциклопедияга шунингдек, Reddit «халқ янгиликлари» ва Боинг Боинг блог-платформаси ҳам қўшилганди.

    Ушбу ресурслар фойдаланувчилари АҚШ Конгрессида муҳокама қилинган «Интернет қароқчиликни тўхтатиш» ва «Интеллектуал мулк ҳимояси» қонун лойиҳаларига қарши чиқиш қилган. Wikipedia асосчиси Жимми Уэльс BBC’га берган интервьюсида мазкур қонунга нисбатан ўз муносабатини билдирганди: «Сопа ҳимоячилари ўз рақибларини қароқчиликка йўл очмоқчи бўлган ёки қароқчиларни ҳимоя қилмоқчи бўлган одамлар деб аташади. Аслида қонун лойиҳаси шу қадар кенг ва ёмон ёзилганки, қабул қилингудек бўлса, қароқчиликка қарши курашга умуман алоқаси бўлмаган кўплаб ҳолатларга зарба беради».

    Wikipedia сайти асосчилари ўз фойдаланувчиларига инсоният тарихидаги энг йирик энциклопедияни яратиш учун миллионлаб соат ва 10 йилдан ортиқ вақт сарфлаганини билдирган. АҚШ Конгресси эса очиқ ва эркин интернетга «ҳалокатли зарбани» беришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиққан.

    АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида Сопа ташаббускорлари мазкур қонун лойиҳаси орқали «қаллоб сайтлар»нинг пул ишлашларини тўхтатиш мақсад қилинганини билдирган. Ҳужжат контент эгалари ва АҚШ ҳукуматига қароқчилик билан боғлиқ сайтларни ёпишни талаб қилиш учун қонуний чоралар кўриш ваколатини бериши керак эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шунингдек, у АҚШда жойлашган интернет-провайдерлар, қидирув ва тўлов тизимлари ва реклама тармоқларидан ноқонуний фаолиятга алоқадорликда гумон қилинган хорижий манбалар билан ўзаро алоқада бўлишни ёки улар билан боғланишни тўхтатишни талаб қиларди.

    Оқ уй томонидан қонун лойиҳаларини блокировка қилиш эҳтимолига қарамай, Wikipedia интернет-энциклопедиянинг инглиз бўлими маъмурлари компания тарихида биринчи оммавий норозилик намойишини ўтказишга қарор қилган, чунки уларнинг фикрига кўра, ушбу қонун «жаҳон тармоғининг эркинлиги ва очиқлигига қаттиқ зарба беради».

    Шу билан бирга, ўшанда Twitter компанияси раҳбари Дик Костоло микроблоклар сайти акцияга қўшиладими деган саволга қуйидагича жавоб берганди: «Глобал корхонани битта мамлакат сиёсатига жавоб сифатида ёпиш — бу шунчаки аҳмоқлик».

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Испанияда термоядровий бомбасини йўқотиб қўйган АҚШ, Японияда 6,4 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила ва Польша бош вазирига айланган пианиночи. Кун хронологиясида 17 январь

    18.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   34516
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германияда экофаол Грета Тунберг кўмир конини кенгайтиришга қарши намойишда полиция томонидан ҳибсга олинди (видео)

    18.01.2023, 08:46

    «Олмос тўй»: Бруней султонининг қизи амакиваччасига турмушга чиқди (фото)

    18.01.2023, 07:21

    Фақат Ўзбекистонда эмас: Индонезияда 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиши ортидан вафот этди

    17.01.2023, 23:42

    Қирғизистон ҳукумати амалдорларга бериладиган мукофот пулларини тежаш орқали Туркия дронларини сотиб олди

    17.01.2023, 23:35

    Путин Ўзбекистондаги аномал совуқдан ҳайратдалигини билдирди (видео)

    17.01.2023, 22:59

    Қозоғистонда TikTok’даги ўйин туфайли болалар ўз жонига қасд қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

    17.01.2023, 22:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.