• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактаб ва “метан”даги ҳолат: жамият нега агрессив бўлиб қолган? 

    Якунланаётган ҳафтада ижтимоий тармоқларда тарқалган 2 та видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Биринчи видео Тошкент шаҳридаги 103-сонли мактабда содир бўлган. Иккинчи видеодаги ҳолат эса Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан заправкада. “Дарё” ушбу воқеаларни Жамшид Муслимов билан таҳлил қилади.

    – Жамшид ака, биринчи видеода мактаб ўқувчилари ўз ўқитувчисини устидан кулиб, уни мазах қилмоқда. Иккинчи видеода эса бир тўда одамлар бир болани дўппосламоқда. Бу икки воқеа ўртасида сиз қандайдир боғлиқлик кўрмаяпсизми ва бу воқеликларни сиз нима деб атаган бўлар эдингиз?

    – Бу икки воқеани бир-бирига боғлайдиган жиҳат – бу инсон омили. Яъни инсоннинг зўравонликка бўлган мойиллиги. Болаларда ва ёшларда бу табиий ҳолат. Бу ҳозирги замоннинг натижаси эмас, бундай ҳолатлар олдин ҳам бўлган. Метан қуйиш шохобчасида содир бўлган тўполон ҳам одамлардаги зўриқиш натижасида оломон руҳияти бирданига қўзғалиб кетган. Бу инсоннинг табиати. Инсоннинг табиатини тартибга солиб турувчи нарса эса маданият ҳисобланади. Бу маданиятнинг ичига ўзининг ва бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, одоб сақлаш кабилар киради.

    – Михаил Булгаков ўзининг “Уста ва Маргарита” асарида “жодугарлик бир бошланмасин, бошланса, тўхтатиб бўлмай қолади” деб ёзган эди. Ўзбек жамиятида ваҳшийлик, тоқатсизлик ва ақлсизлик билан боғлиқ Булгаков таърифлаганидек “жодугарлик” бошландими? Агар бошланган бўлса, унинг сабаблари нимада?

    Жамшид Муслимов, иқтисодий таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    – Ўзбек жамиятида “жодугарлик” авж олиб кетди деб ҳисобламайман. Лекин бундай ҳолатларни олдини олиш учун чоралар кўрилмаса, бу ҳолатлар авжига олиб, маданият ва одоб-ахлоқ орқада қолиб кетади. Бу худди коррупцияга ўхшайди. Агар коррупцияга қарши курашилмаса, у жамиятда ахлоқий жиноятдан нормал ҳолатга айланиб қолади. Худди шу сингари содир бўлаётган ваҳшийликлар бора-бора нормал ҳолатга айланиб кетиб қолиши мумкин.

    – Бундай ҳолатларни олдини олиш учун қандай чоралар кўрилиши керак деб ҳисоблайсиз?

    – Келинг, биринчи мактабдаги ҳолатдан бошласам. Болаларнинг зўравонлиги табиатан мавжуд. Совет даврида бундай ҳолатлар бўлмаган, деганлар ҳам бор. Бу бўлмаган гап. Совет даврида ҳам мактабларда шундай зўравонликлар учраб турган. Чунки ёш болаларда эмпатия ҳали шаклланмаган бўлади. Агар бола зерикиб кетса ҳам шундай ҳолат юз бериши мумкин. Боланинг зерикиши билан, катта одамнинг зерикиши ўртасида фарқ мавжуд. Бола болалардек ўйинга тўйина олмаса, дарслар уни қизиқтира олмаса, унга нисбатан қаттиқ муносабатда бўлинса, 3-4 соат дарсларда бола портлайди. Ва мана шу портлашга ҳам жисмонан, ҳам руҳан заиф ўқитувчи тўғри келиб қолса, у қурбон бўлади.

    Мактабларда идеал дарслар ўтилганда ҳам, бундай ҳолатлар бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шунинг учун ўқитувчиларда бундай вазиятларга аввалдан тайёрлик бўлиши керак. Агар дарс вақтида бирон ўқувчи шовқин кўтариб, синфда ғала-ғовур бошласа, ўқитувчи болага тенг келиб, унга куч ишлатишга ҳаракат қилмасин. Балки директорга хабар бериши ёки болаларнинг ота-онасига қўнғироқ қилиш мумкин. Лекин бу вазиятда болани ва унинг ота-онасини айбдор қилиб қўйиш керак эмас.

    Тошкент шаҳри 103-сонли мактабда содир бўлган воқеа

    Газ қуйиш шохобчасидаги вазият бу катта одамларнинг муаммоси. Давлатда ҳар хил ҳолатлар бўлиб қолиши мумкин ва бундай ҳолатда одамлар ўзларини қандай тутишни билишлари керак. Лекин бензин йўқлиги, газ йўқлиги сурункали давом этганидан сўнг жамиятда ижтимоий зўриқиш юзага келади. Одамлар телевизорни ёқса бошқа гап кетаётган бўлади. Ҳеч ким вазиятни тушунтирмайди. Натижада одамлар ўзларида юзага келган саволларга жавоб топа олмайди ва инсонларнинг психикаси исён қилишни бошлайди. Яъни одам ичида зўриқиш тўпланиб, ташқарига чиқиш йўлларини излайди. Бундай ҳолатда кимнингдир ножўя ҳаракати, у инсонга провокация бўлиб қолиши мумкин. Натижада бу зўриқиш бир инсонга қаратилади.

    Ижтимоий зўриқиш инсон онгида критик фикрлашни тўсиб қўяди. Газ шохобчасидаги ҳолат билан мактабдаги ҳолат бир-бирига ўхшаш. Бу ижтимоий психик ҳолат. Албатта, бу билан профессионал тарзда ишлаш керак.

    – Бугун инсонлар гўё рангсиз одамга ўхшаб қолган. Уларни олдинга ундовчи ғоя йўқдек. Жамиятни қандай қилиб тирилтириш мумкин?

    – Бу нарсани одамларни қандай кийим кийганидан билиб олсангиз бўлади. Ҳозир кўпчилик бўғиқ кийим кийиб олган. Бизни одамлар “думка”га тушиб қолган. Бунга баъзи муаммолар сабаб бўлиши мумкин. Масалан, ишсизлик, оилавий муаммолар, қарздорлик ва ҳоказо. Мана шундай зўриқиш ҳолатида яшовчи инсон ҳаёти рангсиз бўлади ва у ранг-баранг ҳаётга қайта олмайди.

    “Метан”даги навбат
    Фото: “Дарё”

    Бундан ташқари, рангсиз ҳаётда яшовчи инсонларни бўш вақтлари бўлмайди. Бўш вақт нима дегани? Бизда бўш вақт деганда бекорчи, ишсиз одам тушунилади. Ишсиз одамнинг дард-хаёли иш топиш билан бўлади. Яъни у муаммо ичида. Бўш вақт – бу бир инсонни ўз ишларидан қутулиб, ўзи учун сарфлайдиган вақти ҳисобланади. Бундай вақт даромади йўлга қўйилган, эҳтиёжлари маълум даражада қопланган инсонларда мавжуд бўлади.

    Уйқуга тўймаслик, витамин етишмаслиги, нотўғри овқатланиш, ижтимоий муаммолар ва носоғлом муҳит одамни рангсиз ҳаётга тушириб қўяди. Агар инсон ўзи шундай муҳитга тушиб қолганини онгли равишда сезса, кейинчалик бу ҳолатдан чиқиши мумкин. Яъни инсон рангсиз муҳитдан чиқиши учун ўзини таҳлил қилиши керак. Бу жуда оғир иш. Бу худди барон Мюнхгаузен ўзини ўзи сочидан тортиб, ботқоқликдан чиқарганга ўхшайди. Бу вазиятда одамларга таянч нуқтаси керак. Олдин бизни жамиятда таянч нуқта – дин бўлган. Ҳозир профессионал психологлар кўп. Одамлар билан шундай мулоқотни йўлга қўйиш лозим.

    Тўлиқ суҳбатни  “Дарё”нинг YouTubeъдаги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    02.03.2024, 21:00   Изоҳ (0)   17910
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда бедарак йўқолган қизнинг акаси унга видеомурожаат йўллади (видео)

    02.03.2024, 20:46

    Андижонда ўқувчилар чиқиндилардан қилинган креатив образларда мода намойиши ўтказди (фото)

    02.03.2024, 20:40

    Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифа, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди

    02.03.2024, 19:25

    Жиззахда чиқинди полигони қурилиши юзага келган низо сабабли якунланмаётгани маълум қилинди

    02.03.2024, 17:51

    Ўзбекистонда бензин импорти савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар соҳадаги 7 та муаммони айтди

    02.03.2024, 17:42

    “Вилоят ҳокими — вилоятнинг отаси дегани”. Шуҳрат Абдураҳмонов 36 нафар ёшларнинг муаммосини тинглади

    02.03.2024, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маҳмуд Истамов адлия вазирига ўринбосар бўлди

    Ўзбекистон | 24 июн, 15:59

    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

    Реклама | 24 июн, 15:00

    Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилган янги қонун қабул қилиниши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 24 июн, 15:46

    Янги қон гуруҳи расман эълон қилинди — у Ер юзида фақат бир одамда мавжуд

    Лайфстайл | 24 июн, 15:35

    Россиянинг НАТО давлатларига эҳтимолий ҳужуми сценарийси тузилди (харита)

    Дунё | 24 июн, 15:21

    “Диско раққоси” 75 ёшда: Митхун Чакраборти қандай қилиб ўзбек томошабинларининг севимли актёрига айланди?

    Кино | 24 июн, 15:05

    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

    Реклама | 24 июн, 13:30

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга ташриф буюрди (фото)

    Ўзбекистон | 24 июн, 15:00

    Франциядаги кўча мусиқаси фестивалида 145 кишига шприц санчиб кетилди

    Дунё | 24 июн, 14:49

    “Манчестер Сити” жиддий йўқотишга учради

    Спорт | 24 июн, 14:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.