Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистондаги Интерпол Миллий марказий бюроси.

Маълум қилинишича, Бирлашган Араб Амирликларида қидирувдаги шахс аниқланди ва Ўзбекистонга қайтарилди.
Фуқаро Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташаббуси билан ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, айбланувчи чет элга қочиб, терговдан яширинган ва халқаро қидирувга эълон қилинган.
Қидирувдаги шахс БАА ҳудудида ушланди ва кейинги тергов тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистонга чиқариб юборилди.
Санкт-Петербургда 2021 йилда содир этилган қотиллик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси 28 май куни Салвадордан экстрадиция қилинганди. Ўзбекистонда 9 миллион долларни талон-торож қилишда айбланган шахс Россияда ушланиб, 15 майда Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси халқаро қидирувда бўлган жиноятчи аёлни БААдан чиқариб юборганди.
Изоҳ (0)