• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Энг машҳур анимеларидан бири “Сейлор Мун” ҳақидаги ҳикояни ким ўйлаб топган?

    Сейлор Мун қаҳрамони ҳатто аниме кўрмаган одамларга ҳам таниш. Аммо ҳар бир образнинг ўз муаллифи бор. Матросча кийган қиз ҳақидаги ҳикояни ким ва қандай ўйлаб топгани ҳақида маълумот берамиз.

    Энг машҳур анимеларидан бири “Сейлор Мун” 90 йилларда бутун дунёда намойиш этилган ва жуда катта шуҳрат қозонган.

    Сейлор Мунни яратган ижодкорнинг исмини Япониядан ташқарида фақат ашаддий мухлисларгина эслаши мумкин. У нафақат денгизчи кийимидаги қиз ва унинг дўстлари ҳақидаги мангани чизди, балки бу китобларни сериалга ҳам мослади. У ўз асарига ҳаётий тажрибаси, муаммолари ва кечинмаларининг бир қисмини сингдирди. Мана шу япон мактаб ўқувчиси Усаги Цукино ҳақидаги ҳикоянинг бутун дунёга танилишининг сабабларидан бири ана шунда.

    Кофулик қиз

    Наоко Такеути 1967 йилда Япониянинг Кофу шаҳрида туғилган. Унинг болалиги Японияда иқтисодий юксалиш кучайган даврга тўғри келиб, беташвиш ўтган. Такеути оддий мактабда ўқиган, у ерда астрономия тўгараги ва манга мухлислари клубига ҳам қатнаган. Ўшанда у мангака бўлишга қарор қилган — Японияда комикс чизувчи рассомларни шундай аташади.

    Отасининг гапига кириб, у фармацевтликни ўрганган ва ҳатто ярим йил шу соҳада ишлаган. Шунингдек, коллежда ўқиш пайтида синтоистик ибодатхонада хизматчи бўлиб ишлаган, у ерда маросимларни ўтказишда ёрдам берган.

    Бироқ Такеути қизиқишини бир дақиқа ҳам унутмаган. У биринчи мангасини мактабнинг юқори синфларида чоп эттирган ва 19 ёшида, фармацевтика коллежини тугатмасдан олдин “Коданся” нашриёти билан ҳамкорлик қилишни бошлаган.

    Ижодий йўл излаб

    Наоко Такеути бир нечта кичик лойиҳалардан сўнг, Жин Уэбстернинг “Узуноёқ дада” романи асосида ўзининг биринчи йирик мангаси “Мария”ни яратади. Ўша пайтда у бир шифокор билан муносабатда бўлиб, у билан илгари боролмаган қизиқарли жойларга ташриф буюрарди, келин бўлишни орзу қиларди ва буларнинг барчаси унинг асарида ўз аксини топган эди.

    Худди шундай, Такеути ҳаётидаги воқеалар унинг кейинги “Cherry Project” мангасининг бир қисмига айланди. Фигурали учишда чўққиларни забт этишга ва севимли йигитининг кўнглини олишга интилаётган ёш фигурачи Черри ҳақидаги ҳикоя 1991 йилдан 1992 йилгача нашр этилган. Бироқ унинг персонажларидан бири кейинчалик “Сейлор Мун”да пайдо бўлади.

    Шахсий кечинмалар ва хотираларни манга саҳифаларига кўчириш Наоко Такеути ижодининг ажралмас қисмига айланди. Бундай ёндашув унинг асарларига самимийлик бахш этди.

    “Черри лойиҳаси”дан кейин Наоко Такеути келажакдаги асарининг барча асосий хусусиятларини мужассам этган “Кодли исм — Сейлор Ви” мангасини чизади. Бош қаҳрамон Минако Анио исмли мактаб ўқувчиси бўлиб, у ўзида сеҳрли куч борлигини билиб қолади. У Сейлор Ви номли денгиз жангчисига айланиб, Ерни ёвуз кучлардан ҳимоя қилади.

    “Кодли исм — Сейлор Ви” 1991 йил бошида нашр этилди ва ўқувчиларга манзур бўлди. Кейинчалик Такеути концепцияни қайта ишлади ва яна тўртта асосий қаҳрамон қўшди. Шундай қилиб, унинг ҳаётидаги энг муҳим лойиҳа — “Сейлор Мун” ғояси туғилди.

    Манга 1991 йил декабридан чиқа бошлади ва 1992 йил мартида 200 қисмдан иборат жаҳонга машҳур аниме эфирга узатилди. Ушбу асарда Наоко Такеути барча ҳаётий тажрибаларидан фойдаланди, шунингдек, ўзига яқин бўлган инсонларни манга саҳифаларига кўчирди.

    Сейлор Такеути

    Рассом қаҳрамони Усаги Цукинога кўплаб шахсий хусусиятларини сингдирганини тан олади. У ҳам худди шундай романтик ва хушчақчақ эди. Мактабда у ҳам шундай форма кийган, университетда эса омад келтиришига ишониб, иккита шарчаси бўлган оданго соч турмагини ясаган. Бундан ташқари, Усагининг ота-онаси ва укасининг исмлари Такеутининг ота-онаси ва укасининг исмлари билан бир хил.

    Болаликдаги астрономияга бўлган қизиқиши жангчи қизлар ва бошқа баъзи персонажларнинг исмларини танлашга таъсир кўрсатган. Ўқиш пайтидаги иш тажрибаси Рей Хино образида акс этган, у ҳам ибодатхонада хизмат қилади ва шу боис ёвуз руҳларни ҳис қила олади.

    Шунингдек, баъзи қаҳрамонлар исмлар ўрнига қимматбаҳо тошлар номларини олган. Бу Такеутининг заргарлик дўконлари билан машҳур бўлган она шаҳрига ишора қилади. Рассомнинг оиласи ҳам дўконлардан бирига эгалик қилган.

    Муваффақият тўлқинида

    Манга ва сериал олти йил давомида эфирга узатилди, шу вақт ичида “Жангчи гўзал Сейлор Мун” тўлиқ метражли анимеси ва иккита давоми яратилди. Бироқ кейинчалик Такеутининг нашриёт билан муносабатлари ёмонлашди. Унинг доимий муҳаррири Фумио Осано ишдан кетди. Таҳририят унинг янги лойиҳаси қўлёзмасининг бир қисмини йўқотиб қўйди, натижада экранлаштириш режаси бузилди. Материаллар тўпламини нашр этиш ишлари тўхтаб қолди.

    Охир-оқибат Такеути янги “Шуэиша” нашриётига ўтди. У ерда у келажакдаги турмуш ўртоғи, таниқли мангака билан танишди. Улар турмуш қуриб, икки фарзандли бўлишди.

    “Коданша”нинг “Сейлор Мун”га бўлган ҳуқуқлари муддати тугагач, Наоко Такеути ўз лойиҳасини такомиллаштириш ва ривожлантиришга киришди. 2003 йилда “Жангчи гўзал Сейлор Мун” ўйин-сериали чиқди, унинг кастинги Японияда катта шов-шувга сабаб бўлди. 2014 йилда эса бутун франшиза қайта ишга туширилди. Дастлаб асл сериалнинг ремейки чиқарилди, 2021 йилда эса “Абадий жангчи гўзал Сейлор Мун” тўлиқ метражли аниме фильми намойиш этилди. 2023 йилда унинг давоми чиқди. Наоко Такеути эса ҳали ҳам янги ғоялари борлигини таъкидламоқда.

    28 май, 09:48   Изоҳ (0)   489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мультфильм#аниме#манга#Сейлор Мун

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия Арабистони ўзининг илк анимацион сериалини намойиш этади (видео)

    30.11.2017, 22:44

    Ҳарбий масалалардан экологик муаммоларгача: Хаяо Миязакининг тасаввурингизга сиғмайдиган воқеалар тасвирланган анимелари

    02.06.2023, 14:46

    Ghibli Хаяо Миязакининг сўнгги “Қандай яшаяпсиз?” анимесининг илк кадрларини тақдим этди (фото)

    17.08.2023, 14:55

    Буюк япон аниматори Ҳаяо Миязаки ўзининг ажойиб мультфильмлари билан инсониятга нима демоқчи?

    17.01.2024, 09:50

    2024 йилда премьераси кутилаётган ва томоша қилишга арзийдиган мультфильмлар (трейлер)

    31.01.2024, 13:30

    “Иккинчи Миязаки” — Макото Синкай томонидан яратилган энг яхши тўлиқ метражли анимелар (видео)

    12.02.2024, 15:50

    Disney шедеврларидан тортиб култ классикаларгача: барча даврларнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    04.04.2024, 17:01

    Сўзсиз ҳам тушуниш мумкин бўлган кулгили ва қайғули мультфильмлар (трейлер)

    25.10.2024, 09:50

    Кузнинг сокин оқшомида томоша қилиш учун 7 та мистик аниме

    30.10.2024, 18:38

    Ҳаяо Миязаки ва унинг ажойиб мультфильмлари орқали нафақат болалар, балки катталар ҳам ўрганиши керак бўлган одатлар

    30.12.2024, 17:11

    Самолётларни яхши кўрган болакай қандай қилиб дунё тан олган аниматорга айланди — буюк япон режиссёри Ҳаяо Миязаки ҳикояси

    28.12.2024, 15:53

    IMDb рейтинги бўйича кино тарихидаги энг яхши 10 та мультфильм (трейлер)

    27.12.2024, 12:58

    Ҳаяо Миязаки 84 ёшда: буюк япон аниматорининг энг сара анимелари (трейлер)

    8 январ, 14:35

    Хитойнинг “Нечжа аждарлар шоҳини мағлуб этади” ҳити “Бошқотирма 2”ни ортда қолдириб, тарихдаги энг юқори даромад келтирган мультфильмга айланди

    24 феврал, 11:50

    “Ошин”нинг Ўзбекистондаги намойишига 25 йил тўлди: сериал бош қаҳрамонини гавдалантирган актрисанинг тақдири қандай кечди?

    28 март, 12:47

    80 ёшдан ошган ўзбекистонлик машҳурлар  

    1 апрел, 12:07

    Нима учун “Қизалоқ ва маймоқ”даги Маша бунчалик қитмир ва қулоқсиз?

    3 апрел, 08:15

    Ойболанинг ранги тасодиф эмас: нега уни яшил ёки кўк эмас, балки бинафшаранг қилиб тасвирлашган?

    4 апрел, 15:05

    “Қизалоқ ва Маймоқ” мультфильми айрим мамлакатларда тақиқланганини биласизми?

    7 апрел, 10:52

    Кино ҳақида ҳатто орзу ҳам қилмаган: турк актёр ва актрисаларининг асл касблари

    7 апрел, 19:55

    Пайқамагансиз ҳам: севимли мультфильмларимиздаги яширин маъно ва ишоралар

    9 апрел, 08:45

    “Мадагаскар”даги пингвиннинг фамилияси нега Ковалски эди? Бу ҳақда мультфильмда ҳеч қачон айтилмаган

    8 май, 16:45

    18 минг қисм ва 3 мингта мавжуд бўлмаган сўз: Гиннеснинг рекордлар китобига кирган сериаллар

    8 май, 18:40

    Блокбастер фильмларидан қолишмайди: тарихдаги энг кўп даромад келтирган 7 мультфильм

    13 май, 16:50

    Севимли мультфильм қаҳрамонларимизнинг дастлабки эскизлари қандай бўлган?

    14 май, 08:58

    “Мушук Леополднинг саргузаштлари” мультфильмида нега сичқонлар исми олиб ташланган?

    27 май, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан Ўзбекистонга C гепатитига қарши дориларнинг 2025 йилдаги биринчи партияси юборилди

    Ўзбекистон | 1 июн, 14:01

    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

    Реклама | 1 июн, 13:30

    Миграция агентлиги фуқароларни хориждан қайтаришдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 1 июн, 13:40

    “ПСЖ” финалдаги ғалабаси эвазига қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

    Спорт | 1 июн, 13:07

    Маск гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    Дунё | 1 июн, 11:30

    2024/25 йилги Европа Чемпионлар Лигаси: энг яхши тўпурар ва ассистентлар аниқланди

    Спорт | 1 июн, 11:02

    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди

    Реклама | 1 июн, 12:00

    Россияда йўловчи поезд устига кўприк қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 1 июн, 10:40

    Тожикистондан 16 кило гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахсга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 1 июн, 09:45

    10 сутка қамоқ ва жарима. Тошкентдаги футболда жанжал уюштирганлар жазоланди

    Ўзбекистон | 1 июн, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.