• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ҳарбий масалалардан экологик муаммоларгача: Хаяо Миязакининг тасаввурингизга сиғмайдиган воқеалар тасвирланган анимелари

    Буюк япон режиссёри Хаяо Миязакининг янги картинаси — “Қалайсиз?” анимесининг премьераси 14 июлда бўлиб ўтади. Унгача эса ижодкорнинг энг яхши анимеларини томоша қилиб, сеҳрли дунё мўжизаларидан баҳра олинг.

    “Калиостро қалъаси” (1979)

    Фото: Фильмдан кадр

    Хаяо Миязакининг Ghibli студияси ташкил этилмасидан олдин яратилган биринчи тўлиқ метражли анимацион асари француз ёзувчиси Морис Лебланнинг китоби асосида яратилган. Бош қаҳрамон машҳур фирибгар Арсен Люпин III бўлиб, у казинодан катта миқдордаги пулни ўғирлаб, муаммога дуч келади. Ўғирланган банкноталар сохта бўлиб чиқади. Омади келмаган ўғри Калиостро князлигига боради, миш-мишларга кўра, қалбаки пуллар ўша ерда босилган. Ҳазил ва оптимизмга тўла бу ҳаяжонли саргузашт режиссёрнинг кейинги фильмларига унча ўхшамайди.

    “Шамоллар водийсидан келган Навсикая” (1984)

    Фото: Фильмдан кадр

    “Шамоллар водийсидан келган Навсикая” фильми Миязаки ўз яратган худди шу номдаги манга асосида ишланган ва Гҳибли фильмларининг барча мухлисларига таниш бўлган экология ва инсониятнинг табиатга ҳалокатли таъсири масалаларини кўтаради. Воқеалар постапокалиптик дунёда содир бўлади, унда урушаётган қиролликлар нафақат бир-бири билан, балки ядровий урушдан кейин улкан мутант ҳашаротлар билан тўлган атроф-муҳит билан ҳам курашмоқда. Ушбу чексиз урушлар туркумида Шамоллар водийсини бошқарадиган жасур ва раҳмдил малика Навсикая ўз сайёрасини қутқариш учун хавфли саёҳатга отланади. Ушбу аниме устида ишлаган жамоа икки йилдан кейин Гибли студиясини очади.

    “Лапута — самовий қалъа” (1986)

    Фото: Фильмдан кадр

    Studio Гҳиблиънинг дебют лойиҳаси афсонавий Лапутани излашга чиққан Шита исмли қиз ва муҳандиснинг шогирди Пазу ҳақида ҳикоя қилади. Шита сирли биллур туморга эга бўлиб, у йўқолган шаҳарга йўл кўрсата олади. Шу тумор туфайли қиз нафақат само қароқчилари, балки Лапута устидан назоратни қўлга киритмоқчи бўлган ҳукумат кучлари учун ҳам нишонга айланади. Миязаки осмондаги қалъа ҳақидаги ғояни “Гулliveрнинг саёҳатлари”да худди шундай учадиган оролни тасвирлаган инглиз классикаси Жонатан Свифтдан олган.

    “Менинг қўшним Тоторо” (1988)

    Фото: Фильмдан кадр

    Бир қарашда, ҳақиқий дўстлик ҳақидаги ҳайратланарли таъсирли эртак, аммо катталарга “ички бола”ни асраб-авайлаш қанчалик муҳимлигини эслатиб турувчи ажойиб мултфильм ҳам. Фильм отаси билан қишлоқдаги эски уйга кўчиб ўтаётган икки опа-сингил — Сацуки ва Мей ҳақида. Аввалига сюжет ҳар қандай классик қўрқинчли фильмнинг бошланишига ўхшаб кетади, аммо даҳшатли арвоҳлар ўрнига қизлар ўрмон руҳи — момиққина Тоторо бошчилигидаги ўрмоннинг сеҳрли мавжудотлари билан танишади. Улар биргаликда мўжизаларга ишониш ва меҳрибонлик энг қийин вазиятлардан чиқиш йўлини топишга ёрдам беришини исботловчи ҳаяжонли саргузаштларни бошдан кечиради. Мазкур картинада Миязаки ўзининг болалигини тасвирлаган ҳолда эртаклар олами болага онасидан ажралганда бунга кўникишига қандай ёрдам беришини намойиш этади.

    “Кики — элтув хизмати” (1989)

    Фото: Фильмдан кадр

    Вояга етганлик ҳақидаги ибратли ҳикоя. Ёшгина жодугар Кики 13 ёшга тўлгач, том маънода “осмондан ерга тушиши” ва бир йилини оддий одамлар орасида ўтказиши, уларга ғайриоддий қобилияти билан ҳар томонлама ёрдам бериши керак. Мажбурий амалиёт пайтида ташаббускор қаҳрамон ўзининг етказиб бериш хизматини очади. Кики олдида ҳали кўп қийинчиликлар бўлса-да, қатъиятлилик ва ўзига ишонч унга ҳаммасини енгишга имкон беради. Фильм япон ёзувчиси Эйко Кадононинг шу номадаги романи асосида суратга олинган.

    “Малика Мононоке” (1997)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ўз манфаатлари йўлида йўлида ҳамма нарсани йўқ қилишга тайёр одамнинг бузғунчи кучи ҳақидаги мултфильм. Тўнғизни ўлдиргандан кейин даҳшатли лаънатга учраган ёш шаҳзода Аситака ўрмон худолари ва Темир шаҳар ҳукмдори Эбоси хоним билан зиддиятга бориб қолади. Йўл-йўлакай у бўрилар қўлида тарбияланган эркин руҳли қиз Мононоке билан ҳам танишади ва ўзини ўрмон руҳлари ва инсоният цивилизацияси ўртасида қолиб кетганини кўради. Миязаки, Муромати давридаги Япония ҳақида гапирганда (биринчи ўқотар қуроллар ўша пайтда пайдо бўлган), табиатга ва бир-бирига нисбатан зўравонлик ва шафқатсизликнинг чексиз даври нималарга олиб келиши мумкинлигини кўрсатиб беради.

    “Руҳлар олами” (2001)

    Фото: Фильмдан кадр

    Режиссёрга оламшумул шуҳрат ва “Оскар” тақдим этган бу асар Япония кинопрокати тарихидаги энг юқори даромад келтирган фильм бўлган. Ҳеч бир фильм рейтинги усиз тўлиқ бўлмайди. “Руҳлар олами” бу — фантазия, япон фолклори ва қўрқинчли бошқа дунёда ўзи билан юзма-юз бўлган вояга етган қиз Тиҳиро ҳикоясининг ажойиб уйғунлигидир. Айёр жодугар Юбаба чўчқага айлантирган ота-онасини қутқариш учун у руҳлар ва бошқа ғайритабиий мавжудотлар орасида ҳаммомда ишлашга мажбур бўлади. Денгиз аждаҳосига айлана олдиган зийрак йигит Ҳаку; оқкўнгил ўтёқар Камажи, сирли Юзсиз — бу образлар хотирангизда абадий қолади, шунингдек, Тиҳиро ўргатиши мумкин бўлган асосий сабоқ: қўрқувни енгган ҳолда олға ҳаракат қилиш керак.

    “Ҳаракатланувчи қалъа” (2004)

    Фото: Фильмдан кадр

    Британиялик ёзувчи Диана Вин Жонснинг худди шу номдаги романи асосида суратга олинган Гҳибли студиясининг иккинчи энг машҳур фильми. Жодугар Пустоши Хоул исмли келишган сеҳргарга ҳасад қилиб, ёш ва қўрқоқ Софини кампирга айлантиради. Кекса аёл сифатида Софи илгари ўзида бўлмаган куч ва жасоратни кашф этади ва Хоулга ўзига бўлган ишончини оширишга ёрдам беради. Миязаки бу ерда ҳам ўзи учун оғриқли бўлган уруш мавзусини четлаб ўтмайди: фильм воқеалар портлаётган бомбалар ва югураётган аскарлар фонида содир бўлади.

    “Қияликдаги балиқча Ponyо” (2008)

    Фото: Фильмдан кадр

    Студиянинг 10-мултфильмининг марказида Сосуке исмли бола ва денгиз маъбудасининг қизи бўлишни орзу қилган балиқча Ponyонинг дўстлиги тасвирланган. Бу ерда Миязаки мураккаб ҳарбий масалалардан воз кечади ва асосий эътиборни абадий мавзуларга – ёлғизлик, оила қадри ва ҳақиқий дўстликка қаратади. Мусиқани доимий Гҳибли бастакори Зё Ҳисаиси ёзган.

    “Шамол кучаймоқда” (2013)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ёш муҳандис Зиро Хорикоси болалигидан осмонни яхши кўради ва мукаммал самолёт лойиҳалашни орзу қилади. Самолётлар одатда Миязаки учун энг севимли мавзу, чунки отаси самолёт заводида ишлаган.

    На ўрмон руҳлари, на учадиган қалъалар, на сеҳрли реализм, на Миязакининг ташриф қоғози — фақат ўз даҳшатлари билан сеҳрланган ҳақиқат. Яқинлашиб келаётган глобал фалокатнинг кучайиб бораётган огоҳлантириши биринчи муҳаббатнинг нозиклиги, ижодий эркинлик ва ҳаёт мазмунини излаш билан боғлиқ. Ҳикоянинг ўлчовли суръати, бутун Япониянинг гўзал манзаралари ва ҳар бир кадрда намоён бўладиган нозик пасифизм “Шамол кучаймоқда”ни томоша қилишга ундаудиган жиҳатларидир.

    02.06.2023, 14:46   Изоҳ (0)   8532
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Менинг онам” — қаҳри қаттиқ одамни ҳам йиғлашга мажбур қиладиган янги турк сериали

    02.06.2023, 11:30

    “Жон Уик” муаллифлари франшизанинг бешинчи қисми устида иш бошланганини эълон қилди

    02.06.2023, 09:30

    “Мен ўлимдан қўрқмайман, мен бир кекса физикман. Мен вақтдан қўрқаман…” — “Interstellar” фильми ҳақида

    31.05.2023, 23:05

    “Кариб денгизи қароқчилари” фильми суратга олинган орол сотувга қўйилди (фото)

    31.05.2023, 16:45

    Арнольд Шварценеггер касаллиги туфайли кинони тарк этган ҳамкасби Брюс Уиллисни “буюк киноюлдуз” деб атади 

    31.05.2023, 12:30

    Машҳур турк сериаллари ва улардаги томошабинлар меҳрига сазовор бўлган жуфтликлар (фото)

    30.05.2023, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.