• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Спорт

    Дунёнинг энг бой 5 спортчиси: Роналдо, Месси ва бошқалар миллиардларини нимага сарфлайди?

    Спортдаги ғалабалар уларга жаҳон шуҳрати ва миллионлаб мухлисларни олиб келди. Ва яна реклама шартномалари, уларни дунёдаги энг бой спортчиларга айлантирди. Қуйидаги танловимизда спортнинг бешта афсонаси ва уларнинг энг катта харажатлари ҳақида билиб оласиз.

    Фото: Sport Mail

    Криштиану Роналдо - шахсий самолёт, суперкарлар тўплами ва яхта

    2024 йилда Криштиану Роналдо Sportico рейтингида дунёдаги энг кўп маош оладиган спортчи сифатида биринчи ўринни эгаллади. Унинг йиллик даромади 260 миллион долларга етди, уларнинг асосий қисми Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби билан шартнома бўйича маош, қолган қисми эса рекламадан тушган даромаддан иборат.

    Фото: Sport Mail

    Португалиялик футболчи топган миллионларини элита кўчмас мулкларга -Буюк Британиянинг Чешир шаҳридаги 5 миллион долларлик қаср, Дубайдаги 30 миллион долларлик вилла ва Ар-Риёддаги 15 миллион долларлик қароргоҳларни сотиб олишга сарфлаган. Лекин футболчи қимматбаҳо автомобилларга ҳам алоҳида меҳр қўйган. Унинг гаражида Ferrari, Lamborgini, Bugatti ва Rolls-Royce каби моделларни ўз ичига олган 20 дан ортиқ суперкарлар бор.

    Бироқ Роналдо нафақат спорткарларни яхши кўради. 2020 йилда у 6,8 миллион долларга 27 метрлик яхтани сотиб олди, 2024 йил охирида эса 72 миллион долларга шахсий самолёт харид қилди. Ушбу самолёт ичида ҳатто сауна ҳамда бир нечта ётоқхона, ошхона ва ҳаммомлар ҳам бор.

    Флойд Мейвезер- 100 та автомобиль ва санъат асарлари

    Фото: Sport Mail

    2025 йил маълумотларига кўра, боксчи Флойд Мейвезернинг бойлиги 400 миллион долларга баҳоланади. 50 та жангда 50 та ғалабани ўз ичига олган бутун фаолияти давомида у 1,6 миллиард доллар ишлаб топди ва тарихдаги энг бой спортчилардан бирига айланди.

    Боксчи ўзининг топган пулларини осонликча сарфлайди. У эксклюзив автомобилларни тўплайди, унинг автопаркида Bugatti Veyron, Ferrari ва 4,8 миллион долларга баҳоланган ноёб Koenigsegg SSXR Trevita каби 100 дан ортиқ машиналар бор.

    Фото: Sport Mail

    Шунингдек, боксчи замонавий санъатнинг катта мухлисидир. У бир соат ичида кўргазмада 10-12 та асарни бир неча миллион долларга сотиб олишга қодир. Унинг тўпламида қимматбаҳо расмлар ва ҳайкаллар, жумладан, ғайриоддий асарлар, масалан, 100 долларлик купюралардан ёндирилган ҳайкал мавжуд.

    Jacob&Cо компаниясининг 18 миллион долларлик қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва бриллиантли соатлари “пул қироли” образига яна бир штрихдир.

    Лионель Месси - дунёдаги энг қиммат автомобиль ва шахсий самолёт

    Фото: Sport Mail

    2025 йилда Лионель Месси Кристиано Роналдодан кейин иккинчи даромадли футболчи ҳисобланади. Унинг “Интер Майами” клубидаги йиллик асосий маоши 12 миллион долларни ташкил этади, спорт ва рекламадан олинган умумий даромади эса 65 миллион доллардан ошади.

    Футболчи ўзининг топган пулларини кўчмас мулкка сарфлайди - унинг бир неча уйи, қасрлари ва қароргоҳлари бор. Энг йирик харид Росариодаги 10 000 метр квадрат майдонга эга, 15 та автомобилга мўлжалланган ер ости гаражи, кинотеатр, спорт зали ва сузиш ҳавзаси бўлган қадимий мулкдир.

    Фото: Sport Mail

    Албатта, Мессининг ҳам автомобиллар тўплами бор, улар орасида ноёб намуналарни ҳам учратиш мумкин. Масалан, Pagani Zonda Тrisolore (қўлда йиғилган), бундай машиналар дунёда атиги учта. Ва яна дунёдаги энг қиммат автомобиль - 1957 йилги Ferrari 335 S Spider Scaglietti. Месси уни 2016 йилда 37 миллион долларга аукционда сотиб олган. Лекин, футболчининг энг қиммат транспорти бу 2024 йилда 59 миллион долларга сотиб олинган шахсий самолётидир.

    Рожер Федерер - пойабзал брендига ва гўштга инвестициялар

    Фото: Sport Mail

    2025 йилда Рожер Федерер 1,59 миллиард долларлик бойлиги билан дунёнинг энг бой теннисчилари рейтингида биринчи ўринда туради. Шу билан бирга, у ўз фаолияти давомида (1998-2022) 150 миллион доллар соврин жамғармасини қўлга киритган бўлса-да, реклама ва инвестициялардан яна 1 миллиард доллар олган.

    Рожернинг пулга нисбатан ўзига хос ёндашуви бор. У капиталининг 70 фоизини Швейцария банкларида сақлайди, қолган қисмини эса инвестициялар ва кўчмас мулкка сарфлаган. Теннисчи Цюрих кўли қирғоғида Алп тоғларига қараган уйни харид қилган. Шунингдек, унинг Дубайдаги осмонўпар бинода пентхауси, Швейцариянинг Валбелла курортида шалеси ва Жанубий Африкада вилласи бор.

    Фото: Sport Mail

    2019 йилда спортчи 3,3 миллиард долларлик даромадга эришган Он Руннинг брендига 50 миллион доллар инвестиция қилган, Федерернинг улуши эса 450 миллион долларга баҳоланмоқда. Яна 30 миллион долларни Рогер ўсимлик гўшти ва сути ишлаб чиқаришга инвестиция қилган.

    Льюис Ҳемилтон - санъат ва соатлар коллекцияси

    Фото: Sport Mail

    2025 йил январь ойида автопойгачи Льюис Ҳемилтон автоспорт тарихида рекорд бўлган 100 миллион долларлик йиллик шартнома имзолаб, Ferrari’га тарихий ўтишни амалга оширди. Бу нафақат уни тарихдаги энг кўп маош олувчи пойгачи мақомига кўтарди, балки уни миллиардер мақомига яқинлаштирди: унинг фаолияти давомида олган умумий даромади 970 миллион долларга етди.

    Ҳемилтон кўчмас мулкларга — Манҳеттендаги пентхаус, Монте-Карлодаги апартаментлар, Колорадода мотокр треки ва автомобиль коллекцияси учун ангар билан жиҳозланган ранчога инвестиция қилган. Бундан ташқари, Ҳемилтон 47 та автомобилга эга, шу жумладан эксклюзив моделлар ва рулда унинг исми ўйиб ёзилган махсус автомобиллари ҳам бор.

    Фото: Sport Mail

    Пойгачининг бошқа активлари орасида 28 метрлик яхта ва 680 минг долларга баҳоланган 15 та қимматбаҳо соатлар коллекцияси, шунингдек, расмлар ва Африка санъат буюмлари бор.

    Энг яхши спортчилар учун миллионлар шунчаки рақамлар эмас, балки мерос яратиш воситаси. Улар кўчмас мулк ва автомобилларга инвестиция қиладилар, бизнес империяларини қурадилар ва ўзларидан кейин қоладиган санъат асарларини тўплайдилар. Аммо асосий сармоя — спортдан кетганидан кейин ҳам даромад келтирадиган ўз брендига эга бўлишдир.

    8 май, 20:25   Изоҳ (0)   2973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Роналдо#Месси#Флойд Мейвезер#Рожер Федерер#Льюис Хемилтон#Спорт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британия нашри XXI асрнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди 

    29.11.2023, 10:50

    “Бекҳэм”, “Пеле” ва “Лаънатланган Юнайтед”. Футбол ҳақида ишланган энг яхши фильмлар (1-қисм)

    03.12.2023, 17:21

    Зидан, Месси ва Буффон. Бразилиялик Роналдо ўзининг орзулар жамоасини тузди 

    12.03.2024, 22:59

    Олександр Усик ўзининг севимли футбол клуби ва футболчилари қайси эканини айтди

    20.08.2024, 11:09

    Футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳужумчилар рейтинги эълон қилинди

    22.08.2024, 14:59

    Рунидан Пирлогача: talkSPORT портали XXI асрнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди

    04.12.2024, 16:50

    Роналдиньодан Марадонагача: футболчининг индивидуал маҳорати бўйича энг яхши ўйинлар рейтинги тузилди (фото)

    05.12.2024, 21:55

    Роберто Карлос: Роналдо “Олтин тўп”имни ўғирлаган

    13.12.2024, 10:50

    Неймарга ўхшашни истаган, кичик бўлса-да, улкан масъулиятни бўйнига олган “Олтин бола”. Ямал қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    23 январ, 16:05

    Роналдиньо, Кака ва Андрей Шевченко. “Олтин тўп” соҳиблари фаолияти қандай якунланган?

    29 январ, 23:33

    Кафуни ҳайрон қолдирган, жароҳати “Барселона”га ўтишга тўсиқ бўлмаган Роналдо. Феноменнинг Европадаги фаолияти қандай бошланган?

    31 январ, 22:15

    Give Me Sport Бразилия термасидаги энг яхши футболчи ким эканини маълум қилди

    1 феврал, 11:50

    Месси ҳаётида кўрган энг яхши футболчи ким эканини маълум қилди

    4 феврал, 08:28

    FourFourTwo: Лионель Месси дунёнинг энг яхши ўйинчиси. Роналду эса тўртинчи

    7 феврал, 08:50

    Роналдо ўзи билан ўйнаган энг ёмон ўйинчи ким эканини айтди

    15 феврал, 11:20

    Криштиану Роналду футболдаги кумирлари ким эканлигини айтди

    3 март, 21:41

    Мбаппе Роналдонинг “Реал”даги натижасини янгилади 

    16 март, 16:12

    Агуэро Криштиану Роналдудан кучлироқ 4 футболчи номини айтди  

    3 апрел, 13:29

    Винисиус Жуниор “Реал Мадрид” сафида гол уриш борасида Роналдони ортда қолдирди 

    17 апрел, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.