«Барселона» келаси ҳафтада телевизион ҳуқуқларини сотишдан 320—330 миллион евро олади.
Sport.es журналисти Ферран Корреасга кўра, каталонлар бунинг эвазига Роберт Левандовски («Бавария»), Рафинья Диас («Лидс») ва янги шартнома борасида келишувга яқин турган Усмон Дембеленинг трансферларини амалга ошира олади.
«Барселона» аввалроқ молиявий аҳволини мустаҳкамлаш учун телевидение ҳуқуқларининг 25 фоизини ва атрибутикалар бизнесининг деярли 50 фоизини сотишга қарор қилганди.
Левандовски «Барселона»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди, футболчи ва клуб оғзаки келишувга эришган. Фақатгина «Бавария» трансферга розилик бериши қолган. Рафинья учун «Барселона» 72 миллион евро таклиф қилгани айтилмоқда. Дембеле эса шартномаси якунлангач, янги футболчи сифатида рўйхатдан ўтказилади.
Изоҳ (0)