“Рома” бош мураббийи Клаудио Ранери А Серия доирасидаги “Фиорентина”га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов ҳақида гапирди. Бу ҳақда Roma Press нашри хабар бермоқда.

Мутахассис Шомуродов ҳақида тўхталар экан, у ҳақида илиқ фикрларни билдирди:
Шомуродов эртанги ўйинда Довбик билан бирга майдонга тушиши мумкин. Элдор — жамоанинг асосий футболчиси. У ўзини ўйинга 100 фоизга бағишлайди. Кўп марта босим остида ишлади, лекин умуман ортга чекингани йўқ. Уни айнан шунинг учун яхши кўраман. Элдор — тилла йигит, дейди Ранери ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.
Маълумот учун, Шомуродов жорий мавсум римликлар либосида 33 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 гол ва 4 голли узатма ёздириб қўйган. Аввалроқ ҳужумчи “Рома”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Рома”—“Фиорентина” учрашуви 4 май куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Изоҳ (0)