Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби аъзоси Саидумархон Саиднуриллаев ёзда Англиянинг “Куинс Парк Рейнжерс” (“КPR”) жамоаси йиғинида қатнашади. Бу ҳақда “Championat.асиа” нашри хабар берди.

Ҳозирча унинг трансфери билан боғлиқ бошқа маълумотлар ошкор қилинмаган. “КPR” Англия Чемпионшипида иштирок этмоқда. Жамоа 45 учрашувдан кейин 53 очко тўплаган ҳолда 15-поғонани банд этган.
Маълумот учун, 2005 йил 13 апрель куни Андижон вилоятида туғилган футболчи “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчи Ўзбекистон Суперлигасидаги дебютини 2023 йил охирида “Сурхон”га қарши баҳсда амалга оширган.
Саиднуриллаев февраль ойида Хитойда бўлиб ўтган U-20 Осиё Кубогида ҳам муносиб иштирок этиб, 4 учрашувда ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 минг еврога баҳолаган. Ҳужумчи 2025 йилги мавсумда “Пахтакор” таркибида ҳали майдонга тушмади.
Изоҳ (0)