Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилмоқда.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
“Судьялар одоби кодекси талабларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьясининг (хизматдан ташқари вақтдаги) хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги шу мавзуга доир хабарларда тилга олинаётган ҳолатларга хизмат текшируви жараёнида аниқлик киритилади ва якуни бўйича лозим чоралар кўрилиши таъминланади”, дейилади хабарда.
Март ойи охирларида таниқли сўз устаси Шукурулло Исроиловга тегишли Mercedes-Benz русумли автомобиль ўғирлаб кетилганди. 102 га қўнғироқ қилиб хабар берганидан сўнг 10 дақиқа ўтиб автомобили топилганди. Уни олиб қочган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинганди.
Жиноят кодекси 267-моддасига кўра, транспорт воситасини олиб қочиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Оғилаштирувчи ҳолатларда эса 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.
Изоҳ (0)