• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Осиё Кубоги. Турнир фаворитлари, учрашувларни қабул қиладиган стадионлар ва мусобақага оид бошқа маълумотлар

    Қатарда яшил майдонлари мезбонлик қиладиган Осиё Кубоги мусобақаси 12 январь куни старт олди.

    Саралаш босқичида иштирок этган 46 та жамоадан 24 таси финал босқичига йўл олди. Айнан улар 12 январдан 10 февралга қадар соврин учун кураш олиб боради. 

    Фото: Спорц

    Формат қанақа?

    Ҳар бирида 4 тадан терма жамоа бўлган 6 та гуруҳ мавжуд. 1/8 финалга биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда энг яхши натижа қайд этган 4 та учинчи ўрин эгалари йўл олади. 

    Гуруҳ босқичи қуйидагича кўриниш олган:

    А гуруҳи: Қатар, Хитой, Тожикистон, Ливан.

    B гуруҳи: Австралия, Ўзбекистон, Сурия, Ҳиндистон.   

    C гуруҳи: Эран, БАА, Гонконг, Фаластин.

    D гуруҳи: Япония, Индонезия, Ироқ, Вьетнам.

    E гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Иордания, Баҳрайн.

    F гуруҳи: Саудия Арабистони, Таиланд, Қирғизистон, Уммон.

    Асосий фаворитлар

    Фото: Спорц

    Ҳар қандай Осиё Кубогида бўлгани каби ушбу мусобақада ҳам Япония терма жамоаси асосий фаворит ҳисобланади. Шунингдек, Австралия, Эрон, Жанубий Корея, Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боришга ҳаракат қилади. 

    Улардан кейинги ўринларда Хитой, Сурия, БАА, Фаластин, Иордания, Баҳрайн ва Уммон каби терма жамоалар жой олган. Ҳар бир гуруҳда плей-оффга чиқиши кутилмаган ҳисобланадиган терма жамоалар ҳам мавжуд — Ливан, Ҳиндистон, Гонгконг, Индонезия, Малайзия ва Қирғизистон.

    Осиё Кубоги жамоалари ФИФА рейтингида 23-ўриндан (Эрон) то 155-ўрингача (Индонезия) жойлашган.

    Ўйинлар бўлиб ўтадиган стадионлар

    Фото: Спорц

    2019 йилда турнир мезбонлиги Хитойга топширилганди.. Бироқ орадан 3 йил ўтиб, ковид чекловлари туфайли мусобақа Хитойда ўтказилмайдиган бўлди. Австралия, Индонезия, Қатар ва Жанубий Корея мезбонликни таклиф қилганди, кейинчалик австралияликлар ва индонезияликлар курашдан чиқди. Осиё Кубоги мезбонлиги Қатарда бўлиб ўтиши белгиланди ва шу билан бирга ўйинлар 2023 йилнинг ёзидан 2024 йилнинг бошига кўчирилди. 

    2022 йилги Жаҳон Чемпионатидан таниш бўлиб қолган барча еттита стадион (“974”дан ташқари) ўйинларни қабул қилади. Осиё Кубогида 9 та аренадан фойдаланилади: 2 та қўшимча стадион — Ар-Райяндаги 15 минг томошабин сиғадиган “Жассим бин Ҳамад” ҳамда Доҳадаги 10 минг сиғимга эга “Абдулла бин Ҳалиф” стадионлар ўйинларни қабул қилади. Биринчиси 1970 йилда қурилган, 2010 йилда реконструкция қилинган, иккинчиси эса 11 йил олдин очилган. 

    Шаҳарлар Жаҳон Чемпионатидаги каби: Доҳа, Лусаил, Ал-Ҳаур, Ал-Вакра ва Ар-Райян. Очилиш ўйини бўлган Қатар ва Ливан ўртасидаги баҳс (3:0) “Лусаил”да бўлиб ўтди. Айнан шу стадионда Аргентина ва Франция ўртасида мундиал финали бўлиб ўтганди. 

    Терма жамоалар ҳақида

    Фото: Спорц
    • Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида Япония Германия ва Испанияни мағлуб этган (кейинчалик немислар устидан ўртоқлик ўйинида ҳам 4:1 ҳисобида зафар қучган), бироқ пенальтилар сериясидаги муваффақиятсизлик туфайли чорак финалга чиқа олмаганди. Мундиалда қатнашган таркибнинг ярмидан кўпроғи — 14 нафар футболчи Осиё Кубогида иштирок этади. Мухлислар Ватару Эндо (“Ливерпуль”), Каору Митома (“Брайтон”), Такуми Минамино (“Монако”), Такехиро Томиясу (“Арсенал”), Рицу Доана (“Фрайбург”), Такуми Асано (“Boxум”), Такефусо Кубо (“Реал Сосьедад”) ва Дайзена Маэда (“Селтик”) каби футболчиларни кўриши мумкин. Шу билан бирга бош мураббий Ҳадзиме Мориясу “Лацио” футболчиси Даити Камада, ЖЧ қаҳрамонларидан бири Ао Танака ва ўтган мавсум Шотландия чемпионатида 27 та гол урган Кего Фурухасиларни таркибга қўшмасдан ҳаммани ҳайрон қолдирди. 

    • Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада жиддий йўқотиш билан ташриф буюрди. Жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ва ҳозирги кундаги етакчи Элдор Шомуродов жароҳати сабабли терма жамоага ёрдам бера олмайди. Мусобақа бошланишига оз муддат қолганда ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ҳам жароҳат олиб, сафдан чиқди. Шунга қарамасдан Ўзбекистон олдига жиддий мақсадларни қўйган. Жамоа сардори Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида камида кучли 4 ликка кириш кераклигини таъкидлаб ўтди. 
    Фото: Спорц
    • Австралияликлар ЖЧда иштирок этган таркибнинг ярмини Қатарга олиб келмади. Лекин сардор Метю Райан (“АЗ”) бор, шунингдек, мундиалда гол урган Крейг Гудвин (“Аделаида Юнайтед”) ва Митчелл Дюклар (“Фажиано Окаяма”) ҳам ташриф буюрган. Меттю Лекки, Массимо Луонго, Айдин Ҳрустич ёки Фран Карачич каби футболчилар йўқ, ҳар бирида турлича сабаблар бор: Лекки жароҳат олган, Луонго терма жамоадан кетган, Ҳрустич эса сўнгги вақтларда “Верона”да ўйнамаяпти, Карачич ёздан буён жамоасиз.
    • Эрон мусобақанинг энг ёши катта жамоаларидан бири, фақатгина уч футболчи 27 ёшдан кичик. Мухлисларни хавотирга солаётган иккинчи сабаб — Меҳди Таремининг “Порту”даги натижалари пасайгани: сўнгги тўрт мавсум давомида Португалияда 76 та гол урган футболчи жорий мавсумда атиги 3 та голга муаллифлик қилди. Аммо энг тажрибали Алиризо Бейнранванд (“Персеполис”), Алиризо Жаҳонбахш (“Фейеноорд”) ва Карим Ansaрифард (“Омония”) ва Сардор Азмун (“Рома”) Осиё Кубогида терма жамоасининг 50-голини уришга умид қилмоқда (ҳозир 49 та гол бор). 
    Фото: Спорц
    • Юрген Клинсманн бошчилигидаги Жанубий Корея терма жамоасида бутун эътибор суперклубларда тўп сурадиган уч футболчига тушади — Ким Мин Чже (“Бавария”), Ли Кан Ин (“ПСЖ”) ва Сон Ҳён Мин (“Тоттенҳэм”). Кореяда Клинсманн танқидлар остида қолмоқда. Мутахассис ўтган йили ёзда ёмон натижалар, дастлабки 6 ойда мамлакатда атиги 67 кун ўтказиб, қолган пайтда Калифорниядан туриб, Zoom орқали матбуот анжумани ўтказгани учун жиддий танқид қилинганди. Германиялик мураббийнинг ўзи турнирдаги ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа омадсизлик эканлигини таъкидламоқда. 

    Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги юришини Сурияга қарши баҳс билан бошлайди.

    13.01.2024, 11:39   Изоҳ (0)   22307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ноодатий рақамларда ўйнаган футболчилар, ҳимоячи Одил Аҳмедов ва омадсиз Марат Бикмаев. Аввалги Осиё Кубоги турнирларидаги Ўзбекистонга оид қизиқарли маълумотлар

    11.01.2024, 17:35

    Расман: Ҳусниддин Алиқулов жароҳати сабабли Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам бера олмайди 

    11.01.2024, 22:04

    Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний рўйхати эълон қилинди 

    11.01.2024, 22:35

    Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари учун нечта чипта сотилгани маълум бўлди 

    12.01.2024, 12:47

    Осиё Кубоги. Қатар Ливан устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди 

    12.01.2024, 23:08

    “Навбаҳор”нинг Жалолиддин Машарипов трансфери бўйича музокаралари якуний паллага етди

    10.01.2024, 22:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05

    Ёвуз қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирадиган Голливуд актёрлари (фото)

    Кино | 15 август, 16:45

    Украина қурол-яроғ ортилган Россия кемасига ҳужум қилди

    Дунё | 15 август, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.