Футбол бўйича Италия А Сериясининг 13-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 6 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Фелипе Андерсон «Лацио»ни олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва мазкур гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Учрашувда «Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов иштирок этмади.
«Лацио» ушбу ғалаба эвазига очколарини 27 тага етказиб, 3-ўринга кўтарил олди. 25 очкога эга «Рома» эса 5-ўринга тушиб кетди.
А Серия
13-тур баҳслари
6 ноябрь, якшанба
«Рома» – «Лацио» 0:1
Гол: :1 – 29 Фелипе Андерсон.«Рома»:Руй Патрисиу, Карсдорп (аш-Шаарави, 63), Смоллинг, Манчини (Челик, 46), Рожер, Кристанте, Пеллегрини (Волпато, 53), Заниоло, Камара (Матич, 73), Абраҳам, Залевски (Белотти, 73).
«Лацио»: Проведел, Романоли, Казале, Марушич, Луис Альберто (Башич, 71), Весино, Каталди, Лазари (Ҳюсай, 69), Фелипе Андерсон, Заккани (Ромеро, 85), Педро (Канчелери, 68).
Огоҳлантиришлар: Манчини (8), Лазари (25), Весино (50), Руй Патрисиу (87), Раду (88).
Изоҳ (0)