Япониянинг Осака шаҳрида ўтказилаётган “Экспо-2025” кўргазмасида қирғиз асалини ўғирлашга уринган 83 ёшли эркак ушланди. Бу ҳақда Asahi нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 16 апрель куни тушдан сўнг қўриқчи кўргазма ҳудудидаги А залида намойиш этилаётган бир шиша қирғиз асалини (қиймати 6800 иен ёки 618 минг сўм) ўғирлашга уринган кекса кишини аниқлаган.
Гумонланувчи Осака префектурасида истиқомат қилади.
Кўргазма зали ходимининг айтишича, эркак қочишга уринганида йиқилиб, асал идишини синдириб қўйган. Шунингдек, унинг бошқа павильондан пиво ва бошқа нарсаларни ўғирлагани ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиб, ҳозирда полиция ушбу иш юзасидан қўшимча тергов олиб бормоқда. Бу “Экспо” павильонидаги биринчи ҳибсга олиш ҳолати ҳисобланади.
Бу йилги кўргазма келажакда жамият ҳаёти қандай бўлиши мавзусига бағишланган. Унда 160 га яқин мамлакат ва халқаро ташкилотлар иштирок этмоқда. “Осака Экспо” кўргазмасига иккинчи марта мезбонлик қилмоқда. Биринчи марта кўргазма 1970 йилда бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)