• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Тошкент вилоятидаги корхоналар фаолияти билан танишди (фото)

    Президент Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Technologies оф реал тиме” Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    Автомобильсозлик мамлакатимиз саноатида йирик тармоқ. Сўнгги йилларда автомобиль ишлаб чиқариш қарийб 3 баробар кўпайиб, жорий йил якунида 460 минг донага етиши кутилмоқда. 2030 йилгача бу кўрсаткични 1 миллионтага етказиш режалаштирилган.

    Соҳада монополияни йўқ қилиш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида 2 та янги хусусий корхона ва нуфузли хорижий брендлар жалб этилди. Умуман, бугун 20 дан зиёд заводда ўнлаб турдаги автомобиллар, юк ва йўловчи ташиш транспортлари ишлаб чиқарилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу боис тармоқда эҳтиёт қисмларга ҳам талаб кўп. Бу борада 300 дан зиёд корхона яхлит кооперацияга боғланган. Зангиотадаги “Technologies оф реал тиме” шулардан бири. 
     
    Президент 2019 йилда “Ўзекспомарказ”да бўлиб ўтган халқаро саноат ярмаркасида мазкур корхона маҳсулотлари билан танишиб, зарур кўрсатмалар берган эди. Шу асосида модернизация ишлари амалга оширилди. Корхонадаги 12 та цехга Хитой, Россия, Корея Республикаси, Япония ва АҚШдан келтирилган ускуналар ўрнатилди. Бугунги кунда 118 хил русумдаги автомобилларнинг юриш, трансмиссия ва бошқарув тизимлари учун 750 дан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Кўп деталлар маҳаллийлаштирилгани ҳозирча маъқул. Мутахассислар зўр бўлса, сифат ҳам, экспорт ҳам ошади, - деди президент.

    Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга корхонада эҳтиёт қисмлар қаторини кенгайтириш бўйича топшириқ берилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маҳсулотлар буюртма асосида Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади. Хусусан, “Ўзавто моторс”нинг Хоразм вилоятидаги заводига “Damas” ва “Labo” автомобиллари учун 773 минг дона эҳтиёт қисмлар етказиб берилган. 
     
    Товарларни техник текширув ва синовлардан ўтказиш учун замонавий лаборатория ташкил этилган. Корхона маҳсулотлари ИАТФ 16949:2016, ISO 9001:2015, ISO 45001:2020 ҳамда “Женерал Моторс”нинг БIOS халқаро сифат сертификатларига эга. Шу боис уларга хорижда ҳам талаб бор. 

    Хусусан, ўтган йили Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Украина, Бирлашган Араб Амирликларига 3 миллион долларлик эҳтиёт қисмлар етказиб берилган. Жорий йилнинг тўққиз ойида 2 миллион доллардан зиёд маҳсулот экспорт қилинган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шунингдек, корхона Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой ва Россияда бўлиб ўтадиган халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келмоқда.

    Корхонада 220 та иш ўрни яратилган. Ходимлар шу ердаги курсларда ўқитилиб, кейин ишга қабул қилинади.

    Давлатимиз раҳбари заводдаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, мутахассислар билан мулоқот қилди. Корхона шоурумида тайёр маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу ерда келгуси режалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, 2025 йилда 1,15 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Натижада BYD, Chery, Changan, Geely авто, Dongfeng каби янги автомобиль брендлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

    Лойиҳа самарасида 43 та янги иш ўрни яратилади, ишлаб чиқариш қувватлари 180 мингдан, 280 минг донага етказилади.

    Президент Тошкент вилоятига ташрифи чоғида Янгийўл туманидаги “Тинчлик” кичик саноат зонасида бўлиб, қатор корхоналар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда бу каби мажмуаларнинг аҳамияти катта. Мазкур саноат зонаси тўрт йил олдин ўттиз олти гектар майдонда ташкил этилган эди. Муҳандислик инфратузилмаси, ички йўллар ва бинолар қурилиб, ишлаб чиқариш учун қулай шароит яратилди.

    Бу ерга қурилиш материаллари, енгил саноат, озиқ-овқат тармоқларида ўн бешта лойиҳа жойлаштирилган. Шундан ўнтаси ишга туширилган. Уларда ўтган йили 295 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Жорий йил якунлари бўйича бу рақамни қарийб икки бараварга кўпайтириш мақсад қилинган. Ҳозирча бу корхоналарда 1 минг 500 дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Барча лойиҳалар ишга тушса, бандлик яна ортади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Enter Steel” корхонасида металл конструкциялар, юқори босимга чидамли резервуарлар, юк кўтарувчи кранлар, бурғулаш ускуналари, пайвандлаш электродлари, металл эшик, электр қутилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

    Ушбу лойиҳанинг қиймати 40 миллион доллар бўлиб, унга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтирилган. Бу ерга Хитой, Япония, Россия, Туркия, Италия, Испания, Германия ва Нидерландия каби давлатлардан ускуналар келтирилган. Бу эса маҳсулотлар сифати ва иш унумдорлиги юқори бўлишига хизмат қилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Корхонада жами 1 минг 500 кишини иш билан таъминлаш имкони бор. Зарур мутахассисларни тайёрлаш учун “Амалий мономарказ” ташкил этилган. Ўқув хоналари ва лабораториялар замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Таълим дастури эса Тошкент давлат техника университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари корхонанинг иш жараёнини кўздан кечирди, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.

    Мутасаддиларга корхона маҳсулотлари зарур бўлган тармоқлар билан кооперацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    14.10.2024, 16:55   Изоҳ (0)   5025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёевга Бухоро халқаро аэропорти лойиҳаси бўйича ахборот берилди

    09.10.2024, 20:31

    Ўзбекистонда “Техник тартибга солиш” электрон платформаси ишга туширилади

    10.10.2024, 19:48

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди 

    10.10.2024, 20:13

    “Дарё” дайжести: 10 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    10.10.2024, 22:40

    Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига етиб борди

    10.10.2024, 22:05

    Ўзбекистонда Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади

    11.10.2024, 12:25

    Шавкат Мирзиёев Махтумқулининг 300 йиллик юбилейи муносабати билан медал билан мукофотланди

    11.10.2024, 14:45

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди

    11.10.2024, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашув ўтказди

    11.10.2024, 18:36

    “Дарё” дайжести: 11 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    11.10.2024, 22:50

    Садоқатми ёки билим — Ўзбекистонда кадрлар қайси мезонлар асосида танланмоқда?

    12.10.2024, 10:35

    Байден Трампга суиқасдни уруш ҳаракати деб ҳисоблашини айтиб, Эронни огоҳлантирди

    12.10.2024, 11:15

    Трамп штаби унинг хавфсизлигини ҳарбий авиация билан кучайтиришни сўради

    12.10.2024, 14:53

    Путин ва Пезешкиён Ашхободда учрашди. Россия энди Яқин Шарқ можаросига аралашдими?

    12.10.2024, 19:00

    Бразилия президенти хориждаги легионерларни терма жамоага чақирмасликни сўради 

    12.10.2024, 19:45

    Камала Ҳаррис тиббий хулосасини эълон қилди

    12.10.2024, 22:25

    Трамп учинчи жаҳон уриши яқин ойларда бошланишини айтди

    13.10.2024, 11:55

    Ўзбекистон давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш тўғрисидаги шартномага қўшилди 

    13.10.2024, 21:28

    Ўзбекистонда айрим ҳоким ёрдамчилари қўшимча рағбатлантирилади

    13.10.2024, 23:30

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди

    14.10.2024, 11:20

    “Иш тўғри ташкил қилинса, бу туманда камбағаллик бўлиши мумкин эмас” — президент Тошкент туманида бўлди

    14.10.2024, 13:54

    Солиқ қўмитаси раиси номидан Telegram орқали фейк хабарлар юборилаётгани айтилди

    14.10.2024, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз



    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.