• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Бразилия Олий суди мамлакатнинг собиқ президенти Жаир Болсонарони уй қамоғига олиш тўғрисида қарор чиқарди. У ҳокимиятни ноқонуний йўл билан эгаллаш режасини тузганликда айбланмоқда, аммо собиқ президент бу даъвони рад этмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Судья Александре де Морайсга кўра, бу қарор Болсонаро июль ойида унга нисбатан белгиланган чекловларга амал қилмагани сабабли қабул қилинган. Собиқ президентнинг юристлари бу чекловлар бузилмаганини таъкидлаб, Олий суд қарорига қарши шикоят қилмоқчи эканини билдирган. Улар суд қарорининг асоссизлигини айтмоқда.

    АҚШ Давлат департаменти собиқ президентнинг уй қамоғига ҳукм қилингани юзасидан баёнот бериб, бу қарорни қоралаган ва ушбу “ноқонуний ҳаракатларга кўмаклашаётганлар жавобгарликка тортилишини” маълум қилган.

    АҚШ президенти Дональд Трамп эса Болсонарога нисбатан олиб борилаётган суд жараёнини “жодугарлик ови” деб атамоқда. Президент ушбу ишни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда, Бразилиядан импорт қилинадиган айрим маҳсулотларга 50 фоизлик бож жорий этишини эълон қилган — гарчи АҚШ ва Бразилия ўртасида савдо баланси мавжуд бўлса-да.

    Судья де Морайснинг айтишича, Болсонаро ўзининг сиёсий иттифоқчилари, хусусан, ўғиллари орқали ижтимоий тармоқларда Бразилия суд тизимига четдан аралашувга ва уни қоралашга  ундовчи постларни тарқатган.

    Бразилиянинг бир қанча шаҳарларида 3 август куни Болсонаро тарафдорлари норозилик намойишларини ўтказган. Унинг ўғли, сенатор Флавио Болсонаро Рио-де-Жанейродаги митингда отасинининг фикрларини телефон орқали оммага етказган. Кейинроқ у бу видеони ижтимоий тармоққа жойлаштирган, аммо кейин уни ўчириб юборган. Судья айнан шу ҳолатни асос қилиб, Болсонаронинг илгари белгиланган чекловларга атайин риоя қилмаганини таъкидламоқда.

    “Огоҳлантириш чораларини қўпол равишда менсимаслик шу қадар аниқ эдики, айбланувчининг ўғли, сенатор Флавио Нантес Болсонару қонунбузарликни яшириш учун Instagramдаги саҳифасидан постни ўчириб ташлашга қарор қилди”, дейилади суд қарорида.

    Суд, шунингдек, собиқ президентга одамлар билан учрашишни (фақат юристлар ёки суд томонидан рухсат этилган шахслар бундан мустасно) ва телефон ишлатишни тақиқлаган.

    “Адолат кўр, лекин аҳмоқ эмас. Судланувчи сиёсий ва иқтисодий қудратга эга дегани унинг судни аҳмоқ қилишига йўл қўйилади дегани эмас” деб қўшимча қилган судья.

    Қайд этилишича, ушбу чекловлар Болсонаро АҚШ президентини Бразилиядаги ички ишларга аралашишга ундаётгани ортидан жорий этилмоқда.

    Маълумот учун, Трамп Болсонаро билан унинг президентлик даврида яқин муносабатда бўлган, жумладан улар 2019 йилда Оқ уйда учрашган. Июль ойида Трамп ижтимоий тармоқларда Болсонаро тарафини олган ҳолда унинг айбсизлигини айтганди. Шунингдек, Жаир Болсонарони Трамп “мамлакатини чин дилдан севувчи кучли лидер” сифатида мақтаган.

    Foto: BBC
    Фото: BBC
    Жаир Болсонаро 2019 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 31 декабригача Бразилия президенти лавозимида фаолият юритган. У 2022 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловида Луиз Инасиу Лула да Сильвага ютқазган эди.

    5 август, 10:10   Изоҳ (0)   299
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бразилия#собиқ президент#уй қамоғи#АҚШ#Трамп#қоралади

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия армияси Харьковдаги вокзалга ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 5 август, 12:39

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбари маслаҳат учрашувига тайёргарликка доир махсус тадбирда қатнашди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:31

    “Аэропортда ёлғиз”: Испанияда ота-она 10 ёшли ўғлини аэропортда қолдириб кетди

    Дунё | 5 август, 12:27

    Голливуд юлдузи Марк Руффало яна Халк ролига қайтади

    Кино | 5 август, 12:22

    Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликнинг энг буюк спортчиси ким эканини айтди

    Спорт | 5 август, 12:16

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Самарқандда 12 млн долларга янги автовокзал ишга туширилди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:02

    АҚШ Ойда ядро реактори қуришни тезлаштирмоқчи — NYT

    Дунё | 5 август, 11:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.