• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Авто

    3 миллиондан 32 миллион долларгача: Дунёдаги энг қиммат 10 та автомобиль

    Йўлларда шиддат билан ҳаракатланаётган, кўзни қамаштирувчи дизайнга эга машинани тасаввур қилинг. Унинг двигатель овози юракни жунбушга келтиради, салони эса ҳашаматнинг энг юксак намунаси! Аммо бундай машинанинг энг ажабланарли жиҳати — унинг нархи. Дунёда оддий одам учун тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада қиммат автомобиллар бор. Улар нафақат технология мўжизаси, балки ҳашамат ва нуфузлилик рамзидир.

    Rolls-Royce Lа Rоsе Hoirе Dropтаил
    Фото: CarBuzz

    Бугунги кунда энг қиммат автомобилларнинг аксарияти атиги бир неча нусхада ишлаб чиқарилади, баъзилари эса махсус буюртма асосида яратилиб, эгасининг диди ва истакларига мослаштирилади. Қуйида 2024 йилда энг қимматбаҳо нархга сотилган топ-10 та енгил автомобиллар ҳақида маълумот берамиз.

    Aston Martin Valkyrie

    Нархи: 3 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    Британиянинг Aston Martin компанияси Red Bull Racing билан ҳамкорликда ишлаб чиққан ушбу машина Формула 1 технологияларини йўл автомобилига айлантирган мўжизадир. У дунёдаги энг қимматбаҳо ва шубҳасиз энг тез гиперкарлардан биридир.

    Aston Martin Valkyrie гибрид автомобили 6,5 литрли, 12 цилиндрли двигатель ва 1155 от кучига эга электр мотор билан жиҳозланган. Автомобиль атиги 10 сонияда 320 км/соат тезликка чиқади. Дарҳақиқат, ҳар бир Aston Martin Valkyrie қўлда йиғилган бўлиб, 150 та нусхада ишлаб чиқилган.

    Lykan HyperSport

    Нархи: 3,4 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    Арабистонда ишлаб чиқарилган Lykan HyperSport автомобили 2013 йилда тақдим этилган бўлиб, ўша вақтда дунёдаги энг қиммат автомобиллар топ-10 талик рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган. Олтин билан безатилган футуристик суперкар 3,7 литрли иккита турбо двигатель билан жиҳозланган ва 2,8 сонияда 0 дан 100 км/соат тезликка чиқади. Максимал тезлиги 395 км/соатни ташкил қилади.

    Мзакур автомобиль 2015 йилда “Форсаж” фильмида суратга тушган. Атиги 10 нусхада ишлаб чиқарилган Lykan HyperSport’нинг тўққизтаси суратга олиш вақтида аварияга учраган. Қолган биргина автомобиль АбуДаби полициясига топширилган ва у ҳозиргача музейда сақланиб келади.

    Lamborghini Venenoо

    Нархи: 4,5 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    2013 йилда Женева автосалонида Lamborghini компаниясининг 50 йиллик юбилейига бағишлаб Lamborghini Venenо тақдим этилди. “Венено” сўзи испан тилида “заҳар” деган маънони англатади ва бу ном машинанинг қанчалик шиддатли эканини ифодалайди. Автомобиль 0 дан 100 км/соат тезликка атиги 2,8 сонияда эришади ва максимал тезлиги 355 км/соатга етади. Lamborghini Venenо Формула 1 ва Le Mance пойга машиналаридан илҳомланган дизайнга эга.

    Дастлаб компания уни атиги 4 нусхани ишлаб чиқарди, улардан бири музейда сақланиш учун эди, аммо кейин сотувга яна бир нечта машина чиқарилди. Улардан бири 2021 йилдаги ким ошди савдосида 8,4 миллион долларга сотилган.

    Bugatti Divо

    Нархи: 5 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    Bugatti Divо 2018 йилда Bugatti Chiron асосида яратилган бўлиб, аэродинамика ва бошқарув жиҳатидан янада мукаммаллаштирилган суперкар ҳисобланади. Машина француз пойгачиси Алберт Диво шарафига номланган бўлиб, у 1920 йилларда Bugatti жамоаси учун кўплаб ғалабаларга эришган.

    Автомобиль 2,4 сонияда ва 380 км/соат максимал тезликка эришади. Диво 40 нусхада чекланган тиражда чиқарилган ва уларнинг барчаси деярли бир кунда сотилган. Қизиқарлиси, автомобилларни йиғиш 2021 йилгача давом этган. 2022 йилга келиб Дубайдаги автосалонлардан бирида Bugatti Divо 10,2 миллион долларга сотилган — бу унинг асл нархидан икки баравар қиммат.

    Pagani Imolа Roadster

    Нархи: 6 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    2023 йил ноябрь ойида гиперкарлар ишлаб чиқарувчи Пагани компанияси ўзининг Имола моделини 8 дона чекланган ва усти очиқ версияда тақдим этди. Imolа Roadster саккиз секундда 350 км/соат тезликка эриша олади. Унинг ёпиқ версияси 5,4 миллион долларга баҳоланган.

    Pagani Imolа Roadster 6.0 литрли тwin-турбо V12 двигатель билан жиҳозланган бўлиб, у 850 от кучига эга. Ушбу двигатель Mercedes-AMG томонидан махсус ишлаб чиқарилган ва фақат Pagani Imolа автомобиллари учун мўлжалланган. Автомобилнинг бошланғич нархи 5.4 миллион доллар, аммо бозорда у 10 миллион долларгача баҳоланиши мумкин.

    Pagani Huayra Sodalungа

    Нархи: 7,4 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    Ҳуайра моделининг ушбу махсус нашри 2022 йилда 5 дона чекланган тиражда чиқарилган. Pagani Huayra Sodalungа дизайни 60 йиллар услубида ишланган бўлиб, компаниянинг энг эксклюзив ва ноёб автомобилларидан бири саналади. Ушбу модел 1960 йиллардаги Ле Манс пойга машиналаридан илҳомланган ҳолда узайтирилган кузов дизайни (лонг таил — узун дум) ва юқори даражадаги ҳашамати билан ажралиб туради.

    Bugatti Centоdiesi

    Нархи: 10 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    Bugatti Centоdiesi — бу нафақат замонавий технологиялар билан жиҳозланган гиперкар, балки афсонавий Bugatti EB110 моделининг янги версияси сифатида яратилган махсус автомобиль. Centодиэcи италян тилида “110” деган маънони англатади ва у Bugatti брендининг асосчиси Ettore Bugatti тақдим этилганининг 110 йиллигига бағишлаб ишлаб чиқарилган.

    Мазкур модел фақат 10 дона ишлаб чиқарилган бўлиб, энг камёб ва эксклюзив моделлардан бири саналади. Барча замонавий Bugattiлар сингари, гиперкар ҳам ақл бовар қилмайдиган имкониятларга: 1600 от кучига эга W16 двигателига эга.

    Pogani Zinda HP Barchetta

    Нархи: 15 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    Ушбу модел 2017 йилда Ҳораcио Пагани шахсий буюртмаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, атиги 3 дона яратилган. Бу уни дунёдаги энг ноёб ва эксклюзив автомобиллардан бирига айлантиради. Автомобиль Зондаънинг стандарт модификациядан ички дизайни, кузовнинг аэродинамик жиҳатдан яхшилангани билан ажралиб турарди. Аммо двигатель қисми ўзгаришсиз қолган — у 800 от кучи, 7,3 литрли V12 блокига эга. Pagani Zonda тезлиги 355 км/соатгача етади.

    Rolls-Royce Boat Tail

    Нархи: 28 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    Rolls-Royce Boat Tail миллионерлар учун яратилган ҳақиқий санъат асари. У дунёдаги энг қиммат автомобиллардан бири ҳисобланиб, фақат 3 дона нусхада ишлаб чиқарилган. Ҳар бир нусхаси мижознинг шахсий хоҳишларига мос равишда қўлда ўзгартирилган Rolls-Royce Boat Tail нархи 28 миллион доллар атрофида баҳоланади.

    У Rolls-Royce Sweptail моделидан илҳомланган бўлиб, дизайнида денгиз яхталарининг эстетик элементлари акс этган. У узун кузови ва яхта шаклидаги орқа қисми билан ажралиб туради. Қўлда ишланган алюминий панеллар ҳар бир автомобилни яратишда ойлаб ишлов берилганининг ифодасидир. Энг эксклюзив жиҳатлардан бири икки қисмли “капалак” орқа багажга эгалигидадир. Улар очилганда ичидан пикник учун махсус бар ва барча керакли ашёлар намоён бўлади.

    Rolls-Royce Lа Rosе Hoirе Droptail

    Нархи: 32 миллион доллар

    Фото: Autowp.ru

    2024 йил ҳолатига кўра қайси автомобиль дунё бўйича энг қимматбаҳо бўлган? Бу Rolls-Royce Lа Rосе Ноirе Droptail Droptail модели. У 2023 йилда намойиш этилган ва 4 дона версияда чиқарилган.

    Rolls-Royce Lа Rосе Ноirе Droptail Droptail улкан кабриолет бўлиб, қизил қора рангдаги “Black Baccarа” атиргулидан илҳомланиб яратилган. Унинг кўзни қамаштирувчи қизғиш-қора кузови — ёруғлик нурига қараб ўзгарувчи махсус бўёқ билан қопланган.

    Фото: Autowp.ru
    Фото: Autowp.ru

    Яхта услубидаги кузови Rolls-Royce Boat tail услубида ишлаб чиқилган. Қўлда ясалган ёғоч панел — ички ва ташқи дизайнни уйғунлаштирувчи энг нозик деталлар билан ишланган. Ўзига хос ёрқин LED ёритгичлар мазкур автомобилни Rolls-Royce компаниясининг ғурурига айлантирган жиҳатлардан бири ҳисобланади.

    Rolls-Royce Lа Rосе Ноirе Droptail Droptail капоти остида 6.75 литрли тwин-турбо V12 двигатель жойлашган бўлиб, у 593 от кучига эга. Автомобиль тахминан 5 сонияда 100 км/соат тезликка чиқади. Унинг максимал тезлиги 250 км/соатдир.

    19 март, 16:25   Изоҳ (0)   6245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #авто#автомобиль

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент инвест компанияси “Пулли тўхташ жойлари” дастурини яратиш учун қарийб 8 млрд сўм маблағ сарфлайди

    3 январ, 12:21

    Ҳайдовчилар учун муҳим тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли? (видео)

    6 январ, 13:35

    Лос Анжелесда автоном роботаксини ўғирлашга уринган эркакни машина ўз салонига қамаб қўйди ва полиция чақирди

    9 январ, 14:46

    BMW рўйхатда йўқ: 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари (фото)

    14 январ, 14:53

    Хитойда аждарҳолар ҳақидаги афсонадан илҳомланиб Rolls Royce Phantom машинасининг янги версияси ишлаб чиқилди

    22 январ, 19:35

    2024 йил якунига кўра дунёдаги энг хавфсиз автомобиллар номи эълон қилинди

    20 январ, 14:55

    Хитой дунёдаги энг катта автомобиль ташувчи кемасини сувга туширди

    22 январ, 09:38

    Бозордаги нархдан 5 баробар юқори: Дональд Трампнинг Ferrari F430 автомобили аукционга қўйилди (фото)

    24 январ, 14:30

    Ўзбекистонда 2024 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум бўлди

    12 феврал, 17:12

    Фақат Rolls-Royce эмас: Уитни Ҳьюстон қандай машиналарни ҳайдаган?

    17 феврал, 15:47

    Chevrolet Sparkънинг ихчам кроссовер кўринишдаги янги версияси тақдим этилди (фото)

    18 феврал, 10:37

    Тарихдаги энг кучли Rolls-Royce тақдим этилди (фото, видео)

    21 феврал, 17:35

    Неймар ўзининг қимматбаҳо машиналаридан Бразилияда фойдалана олмайди

    22 феврал, 14:34

    Тошкент вилоятидаги 7 та шаҳарга 170 та янги автобус харид қилинади

    27 феврал, 14:07

    50 доллардан 1 млн долларгача ва ҳаттоки қамоқ жазоси — ҳайдовчилар учун энг юқори жарима белгиланган мамлакатлар

    28 феврал, 12:23

    Ўз-ўзини мағлуб этган тадбиркор, эски рақобатчилар ва собиқ ҳамкорлар баҳси — ўтган ҳафтада ўтказилган тендерларга назар 

    3 март, 22:10

    Ангренга 15 та Yutong автобуслари олиб келинди 

    3 март, 22:30

    Ўзбекистонда “Атом” электромобили ишлаб чиқарилиши мумкин

    5 март, 08:15

    Ўз талабини ўзи бузган прокурор, Сирдарёда беллашган хитойликлар – ҳафта тендерларига назар

    13 март, 12:15

    Тошкентдаги божхона постидан олиб ўтилмоқчи бўлган авто эҳтиёт қисмлари самосвал бўлиб чиқди (видео)

    14 март, 14:15

    Қарийб икки баравар кенгайтириладиган Қарши шаҳри, пропан олиб кетаётганда ағдарилиб кетган юк машинаси, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлардан ундирилган ж...

    14 март, 23:10

    Ўзбекистон автомобиль саноатидаги учта корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилди

    16 март, 16:06

    Mercedes-Benz компанияси видео ўйин тизимига эга ақлли электромобилларни тақдим этди

    18 март, 10:51

    BYD компанияси электромобилларни 5 дақиқада қувватлайдиган аккумулятор тизимини тақдим этди

    18 март, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози 

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.