Тошкент шаҳридаги “Сергели” божхона пости орқали авто эҳтиёт қисмлари сифатида олиб ўтилмоқчи бўлган юк, аслида, бутун самосвал бўлиб чиқди.

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, хориждан келтирилган 11 турдаги авто эҳтиёт қисмлари, аслида, бир бутун ҳолдаги товар — ўзи ағдарувчи (самосвал) тайёр юк автотранспорт воситаси эканлиги фош бўлди.
Транспорт воситасини қисмларга ажратиб гўёки авто эҳтиёт қисм ниқоби остида олиб киришга уриниш орқали юк эгаси 800 миллион сўмлик божхона тўловларини “тежамоқчи” бўлган, дейилади қўмита хабарида.
Қўмита транспорт воситасини йиғиш жараёни акс этган видеони эълон қилди.
2025 йил бошида Ўзбекистонда божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди. Ушбу йиғим ставкалари 4 майдан бошлаб кучга киради. Унга кўра, хорижий интернет-дўконлардан маҳсулот харид қилганда божхона йиғими тўлаши керак бўлади. Халқаро курерлик жўнатмалари, яъни, Wildberries, Ozon, AliExpress, Globbing, Amazon ва бошқалардан буюртмалар қилинганда 1 кг учун БҲМнинг 2 фоизи — 7500 сўм миқдорида йиғим тўланади. Илгари бир ойда 1000 доллардан кам бўлган буюртмалар учун божхона тўловлари ундирилмаган.
Изоҳ (0)