Аввалроқ “Пахтакор” ФК президенти сифатида фаолият юритган мутахассис Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайлангани ҳақида хабар берилганди. Навбатдан ташқари сайлов конференцияда федерация раисига ўринбосарлар тайинланди.
Жумладан, Зилемхан Ҳайдаров теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Ирода Тўлаганова, Нўмон Сатторов ва Азиз Ҳамидовлар Ботир Раҳимовга ўринбосар бўлди.

Бундан ташқари, Сардор Комилов теннис федерацияси Бош котиби этиб тайинланди.

“Навбатдан ташқари сайлов конференция якунларига кўра Ўзбекистон теннис федерациясида янги кадрлар қарори қабул қилинди. Янги тайинловлар етакчи жамоани янада кучайтириш ва Ўзбекистонда теннисни ривожлантиришга қаратилган”, – дейилади федерация матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)