• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Нафақат ташқи кўриниши, балки истеъдоди билан ҳам оламшумул машҳурликка эришган ҳинд актёрлари (фото)

    Мазкур Болливуд актёрлари ўзининг меҳнаткашлиги ва истеъдоди билан нафақат Ҳиндистонда, балки бутун дунёда ҳам муваффақиятга эришган.

    Ритик Рошан

    Ритик Рошан ижодкорлар оиласида туғилган — отаси актёр, амакиси бастакор, бобоси эса режиссёр бўлган. Шу сабабли унинг келажаги олдиндан белгилаб қўйилган эди. Ёшлигида у жуда оғир вақтларни ўтказади, чунки у дудуқланиш ва қўлидаги ортиқча бармоғидан хавотирда эди. Келажакда унинг нутқидаги муаммолар бартараф этилади, натижада ўзига бўлган ишончи ортади. У биринчи марта болалигида — 1980 йилда фильмларда ўйнаган, 2000 йилда эса “Севишингни айт” фильмида катталар ролини ижро этади. У “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам”, “Биз ёлғиз эмасмиз”, “Криш” ва “Ўша кун” фильмлари туфайли машҳур бўлди. Шунингдек, у нуфузли Filmfare мукофоти совриндори ҳисобланади.

    Шаҳид Капур

    Шаҳид Капурнинг отаси актёр, онаси эса актриса ва раққоса. Мактабдан сўнг у коллежнинг Санъат бўлимида ўқийди. Шаҳид рақс академиясида ҳам таҳсил олган, шунинг учун у “Севги ритмлари” фильмида раққос сифатида иштирок этган. У Pepsi реклама ролигида суратга тушишга таклиф қилингунча узоқ вақт хореография ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Кейинчалик “Севги нима?” фильмида суратга тушган Шаҳид Капур келажакда машҳур Болливуд актёрлари билан бирга кўплаб муваффақиятли фильмларда ўйнайди. 2015 йилда “Ҳайдар” фильмидаги роли учун Filmfare мукофотини қўлга киритади.

    Шоҳрух Хон

    Шоҳрух Хон дунёдаги энг бой актёрлардан бири бўлиб, Filmfare мукофотлари бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади. У оддий оилада туғилган, иқтисод йўналиши бўйича университетни ҳам тамомлаган. Кейинчалик у оммавий коммуникациялар бўйича магистр даражасини олади, лекин охир-оқибат актёр бўлишга қарор қилади. Биринчи фильми “Кабаре раққоси” эди. Унинг фильмографиясида 100 дан ортиқ фильмлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти танқидчилар томонидан юқори баҳоланган.

    Акшай Кумар

    Ёшлигида Акшай Кумар спортни яхши кўрарди, бу унга жанг санъати ўқитувчиси бўлишга имкон беради. Бир куни унинг фотосуратчи шогирдларидан бири уни моделликка таклиф қилади. У профессионал фотосуратлар портфелини тўплайди ва уларни кинопродюсерларга юборади. 1991 йилда у “Қасам” фильмида биринчи ролини ўйнайди. Аммо у фақат “Омадсиз ўғрилик” триллеридан кейингина машҳур бўлади. Бунинг ортидан янада муваффақиятли фильмларда иштирок этади — бу унга Filmfare мукофоти совриндори бўлишига ёрдам беради.

    Сиддҳартҳ Малҳотра

    18 ёшида Сиддҳартҳ Малҳотра моделлик фаолиятини бошлайди, аммо 4 йилдан сўнг у актёрлик касби сабаб моделликдан кетади. Дастлаб у “Менинг исмим Хон” фильмида режиссёр Каран Жоҳарнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2012 йилда у “Йил талабаси” фильмида рол ўйнашга муваффақ бўлган. Оламшумул машҳурлик “Ёвуз” фильмидан кейин насиб қилади. Айни пайтда у 28 та фильмда рол ўянган ва янги лойиҳаларда фаол иштирок этишда давом этмоқда.

    Салмон Хон

    Салмон Хон ўзининг актёрлик фаолиятини 22 ёшида “Рафиқа” фильми билан бошлайди. Фильмда у иккинчи даражали ролни ўйнайди, бош ролни эса афсонавий актриса Бҳанурекҳа Ганешан ўйнайди. Салмонга муваффақият 1989 йилда “Мен сени севардим” фильмидан кейин келади. Фильм ҳинд киносида шу қадар машҳур бўладики, актёр “Энг яхши дебют” ва “Энг яхши актёр” номинацияларида Filmfare мукофотини қўлга киритади. Фаолияти давомида у 139 та фильмда суратга тушган.

    Ранвир Сингҳ

    Ранвир Сингҳ болалигиданоқ актёр бўлишни, мактаб спектаклларида рол ўйнашни ва қариндошларини рақслар билан хурсанд қилишни орзу қилган. Аммо бир оз улғайгач, ўзи хоҳлаган нарсага эришиш осон бўлмаслигини тушуниб, тижорат ва иқтисод йўналиши бўйича коллежга ўқишга киради. Шу сабаб у АҚШдаги Санъат университетига ўқишга киради. Ўқишни тамомлаб, ватанига қайтган Ранвир аввал реклама соҳасида, сўнгра кинода режиссёр ёрдамчиси сифатида ишлай бошлайди. У 2010 йилда “Ғаройиб тўй” фильмида дебют қилган ва бу фильм учун Filmfare мукофотига сазовор бўлган.

    01.08.2024, 16:25   Изоҳ (0)   11672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ноёб ва ҳайратланарли анимация услублари асосида яратилган 8 та замонавий мультфильм

    31.07.2024, 10:45

    14 ёшида Будурни ўйнаган Додо Чоговадзе нима учун кинодан бутунлай кетган? 

    31.07.2024, 18:30

    Нега Дубай амирининг исломни қабул қилган грек қизи тўйидан бир йил ўтиб, ажрашгани ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилди?

    01.08.2024, 09:30

    Диетолог озиш вақтида истеъмол қилиш ман этилган маҳсулотларни санаб ўтди

    01.08.2024, 15:25

    Бекхем, Бейонсе, Кардашян ва бошқа юлдузларнинг энг зўр машиналари (фото)

    01.08.2024, 12:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.