Англиянинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Михаил Мудрикнинг допинг тести ижобий натижа кўрсатди. Бу ҳақда Трибуна хабар бермоқда.
Футболчининг А намунасида тақиқланган модда топилди. Октябрь ойи охирида олинган тест ижобий натижа берган. Мудрикдан олинган тестнинг “Б” намунаси яқин кунларда очилиши кутилмоқда. Агар иккинчи натижа ҳам ижобий натижа берса, 23 ёшли футболчи 4 йилга футболдан четлатилиши мумкин.
Ушбу воқеадан сўнг футболчи ижтимоий тармоқдаги изоҳлар бўлимини ёпди.
Мудрик “Челси”да 2023 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 15 та ўйинда қатнашиб, учта гол ва бешта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)