• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Уэйн Руни, Серхио Агуэро ва Одил Аҳмедов. 2021 йилда фаолиятини якунлаган таниқли футболчилар

    Одатда кўпчилик футбол ишқибозлари маълум бир ўйинчининг катта пул эвазига ўзини катта қилган ёки ажойиб ўйин кўрсатиб турган клубдан кетганини жуда оғир қабул қилади. Аммо буни тўғри тушуниш ва вазиятга реал қараш лозим. Футболчиларнинг «майдондаги умри» жуда қисқа ва чарм тўп усталарининг яхшироқ шароитга интилиши табиий. Чунки улар бутун умр югуриб юра олмаслигини ва бир кун келиб, бутсиларини «михга илишини» яхши билади. Мисол тариқасида, ортда қолган 2021 йилда ҳам жуда кўплаб футболчилар катта спорт билан хайрлашди. «Дарё» ушбу саҳифада улардан энг машҳурларини ёдга олади.

    Уэйн Руни, 36 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Йил аввалида, аниқроғи 15 январь куни «Манчестер Юнайтед» афсонаси Уэйн Руни фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Гарчи у 2020 йилнинг 25 ноябрида охирги ўйинини ўтказган бўлса ҳам, январь ойига келибгина расман катта спорт билан хайрлашишга қарор қилди. У унгача сўнгги икки мавсум давомида Чемпионшип вакили «Дерби Каунти»да ҳаракат қилаётганди (ўйновчи мураббий ролида).

    Футболчи сифатида «Юнайтед»дан ташқари, «Эвертон» ва «Ди Си Юнайтед»да тўп сурган Руни дарҳол мураббийлик фаолиятини бошлаб юборди, бироқ ҳозирча бу борада муваффақият қозониши осон кечмаяпти. Унинг бошқарувидаги «Дерби Каунти» 2020/21 йилги мавсумда базўр лигада жон сақлаб қолган бўлса, ушбу мавсумда ҳам қуйи поғоналарда бормоқда ва катта эҳтимол билан қуйи дивизион (нуфуз жиҳатдан Англиянинг 3-лигасига) тушиб кетади.

    Нури Шаҳин, 33 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўз вақтида «Боруссия Д»даги ўйинлари орқали футбол жамоатчилигининг эътиборини ўзига тортган ва ҳатто «Реал»га трансфер қилинган Нури Шаҳинни кўпчилик яхши эсласа керак. «Реал»да ўз ўрнини топа олмаган футболчи қисқа вақт давомида «Ливерпуль»да ижарада ўйнайди ва кейинчалик яна қадрдон жамоасига қайтади. Кучли бешлик чемпионатларидаги фаолиятини эса 2018 йилда «Вердер» сафида якунлайди. Унинг кейинги манзили Туркиянинг «Анталяспор»и бўлди. Шаҳин у ерда 2020 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. 2021 йилнинг 6 октябрида, 33 ёшида эса «Анталяспор»нинг бош мураббийи этиб тайинланди. Дастлаб унинг мураббийлик билан бир қаторда футболчи сифатида ҳам фаолият юритиши айтилганди, бироқ 17 октябрга бориб расман футболчилик фаолиятини якунлади.

    Шаҳин легионер сифатида ёмон натижаларга эришмаган. Унинг шахсий ютуқлари орасида Бундеслига ва Испания Ла Лигаси чемпионликлари бор. 2010/11 йилги мавсумда эса Германия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

    Сами Хедира, 34 ёш

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Германия терма жамоаси сафида 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган футболчи ҳам 2021 йилга келиб, бутун фаолияти давомида таъқиб қилиб келган жароҳатлар туфайли бутсиларини «михга илишга» қарор қилди.

    Хедира ҳам Нури Шаҳин каби Германия Бундеслигасидаги ўйинлари орқали ном қозониб, Мадриднинг «Реал» клубига йўл олганди. Бироқ у туркиялик футболчидан фарқли равишда «қироллик клуби» сафида ўз ўрнини топди ва 2010 йилларнинг ўрталарида таянч зонасининг том маънодаги «қироли»га айланади. Жозе Моуриньо ва Карло Анчелотти қўл остида у асосий таркибнинг ажралмас қисми бўлиб келган. Аммо кейинчалик, мураббийларнинг алмашиши билан Сами камроқ ўйин амалиётига эга бўлади ва «Ювентус»га ўтиб кетади. Мундиал ғолиби Италияда ҳам тезда ўз ўрнини топиб олди ва узоқ йиллар давомида «кекса синьора»нинг А Сериядаги ғалабаларига ҳисса қўшиб келди.

    2021 йил аввалида Хедира яна Бундеслигага қайтди, у «Ҳерта»да бир мавсум давомида ҳаракат қилиб, шундан сўнг катта спорт билан хайрлашди.

    Маълумотларга кўра, «Ювентус»да ўйнаб юрган кезлари шифокорлар унда юрак билан боғлиқ муаммолар борлигини аниқлаган.

    Арен Роббен, 37 ёш

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Бавария» сафида саккиз карра Германия чемпиони, «Челси» билан 2 марта АПЛда ғолиб бўлган, «Реал» билан Испания чемпионлигини қўлга киритган Арен Роббен ва унинг фаолияти ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ, аслида. Бундан ташқари бунга унинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси ва терма жамоадаги ўйинларини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

    Нидерландиялик футболчи 2019 йилнинг ёзида футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди. Бироқ орадан бир йил ўтар-ўтмас у яна катта спортга қайтганини маълум қилди ва қадрдон «Гронинген» клуби сафига қўшилди. Катта мақсадлар билан қайтган Роббен Нидерландия чемпионатининг илк туридаёқ мушакларидан жароҳат олди ва мавсумни режадагидек ўтказа олмади. Шунга қарамай у фаолиятининг сўнгида қадрдон жамоасига ёрдам бера олганидан мамнун эканлигини билдирди. 15 июль санасига келиб, 37 ёшида яна бир бор фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

    Самир Насри, 34 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўз вақтида «Арсенал» ва «Манчестер Сити»да Англия Премьер Лигасини «ёндирган» Самир Насри ҳақида гап кетганда кўпчилик уни қобилиятидан тўлалигича фойдаланмаган ўйинчи сифатида ёдга олади.

    2017 йилда «Сити»дан кетган франциялик футболчи «Севилья», «Анталяспор», «Вест Ҳэм» клубларида фаолият юритди. Унинг охирги клуби эса «Андерлехт» бўлди. У Бельгия клуби сафида охирги марта 2020 йилда майдонга тушганди. Ўша йили томонлар шартномани бекор қилган. Насри 2021 йилнинг сентябрь ойига келибгина расман футболчилик билан хайрлашганини эълон қилди. У бу қарорини допинг билан боғлиқ вазиятдаги адолатсизликлар билан боғлади. Насри 2018 йилда антидопинг қоидаларини бузгани учун ярим йилга футболдан четлатилганди, апелляциядан сўнг эса дисквалификация яна бир йилга узайтирилганди.

    Қайд этиб ўтиб кетиш керак, Насри 2015 йилда ҳам Дидье Дешам билан бўлган можаролар кетидан терма жамоадан аразлаб кетаётганини эълон қилганди.

    Марио Манжукич, 35 ёш

    Фото: «Милан»

    Фото: «Милан»

    Хорватия афсоналаридан бири бўлган Марио Манжукич сентябрь ойида, 35 ёшида майдондаги фаолиятини якунлашини маълум қилди. Ўтмишга назар ташланадиган бўлса, ҳужумчи кўпчилик фақат ҳавас қилиши мумкин бўлган карьерага эришди. У қаерда ўйнамасин, ҳар доим жамоа учун курашарди ва деярли ўзи ўйнаган барча клублар билан совринга эга чиқарди.

    Терма жамоада эса у юқорида таъкидланганидек, том маънодаги афсона ҳисобланади. Марио 2018 йилги Жаҳон Чемпионатида финалгача етиб борган таркибнинг асосий фигураларидан бири бўлган.

    2019 йилда «Ювентус»даги сўнгги мавсумдан кейин Манжукич Қатар чемпионатига йўл олди ва у ерда бир мавсум ҳаракат қилди. Манжучик Қатар клубига катта пул ортидан борди ва айтарли катта натижаларга эришмади.

    2021 йил аввалида эса «Милан» билан шартнома имзолади, аммо аввалги спорт формасини тиклаши қийин кечди. Шундан сўнг у тўхташга қарор қилди ва дарҳол мураббийлик фаолиятини бошлаб юборди. Ҳозирда у мамлакат миллий терма жамоасида Златко Даличга ассистентлик қилмоқда.

    Серхио Агуэро, 34 ёш

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    «Манчестер Сити» афсонаси Агуэро 2021 йилнинг ёзида Лионель Месси билан бир жамоада тўп суриш учун «Барселона»га ўтди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Лео жамоадан кетди, ўзи эса жароҳат сабаб узоқ вақт давомида майдонга туша олмади. Октябрь ойига келиб, барчаси жойига тушгандек таассурот уйғонганди.

    Аммо 31 октябрь санасида барчаси ўзгариб кетди: «Барселона» Ла Лига доирасида ўз майдонида «Алавес»ни қабул қилаётганди. Учрашувнинг 41-дақиқасида Агуэро ўзини ёмон ҳис қилди ва майдонга йиқилди. Шифокорлар унинг юрагида муаммо борлигини маълум қилди ва Кун захирага олинди. Дастлабки тиббий кўрикдан сўнг «Барселона» футболчининг аҳволи яхши эканлиги, аммо 3 ой давомида футбол ўйнай олмаслиги ҳақида маълумот берди. Бироқ 15 декабрь куни Агуэрога юрак тахикардияси ташхиси қўйилди ва унинг бошқа майдонга қайта олмаслиги аниқ бўлди.

    Агуэро қарорини эълон қилган матбуот анжуманида кўз ёшларини тийиб тура олмади ва бу ҳаётидаги энг қийин танлов бўлганини айтди.

    Рақобат ўта кучли бўлган бугунги футбол муҳитида барча мухлисларнинг қалбидан бирдек жой олиш имконсиз иш, аммо Агуэро буни уддалаган кам сонли ўйинчилардан бўлиб миллионлар ўйини тарихидан жой олади.

    Мавзуга доир: «Марадона Италияни забт этди, Месси Испанияни, Агуэро эса Англияда буни уддалади». Футбол аҳли Серхио Агуэро билан хайрлашди

    Бонус: Одил Аҳмедов, 34 ёш

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Ўзбек футболи учун ҳам 2021 йил воқеаларга бой бўлди. Суперлига жамоалари мураббийларининг «портлаши», Элдор Шомуродовнинг «Рома»га ўтиши ва миллий терма жамоанинг ЖЧ саралашлари тарихидаги энг ёмон натижаси шулар жумласидандир.

    Шунингдек, Одил Аҳмедовнинг катта футбол билан хайрлашгани ҳақидаги хабар ҳам кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди. Аҳмедов 18 декабрь куни «Орзунинг шонли йўли» номли китобининг тақдимот маросимида бутсиларини михга илганини эълон қилди:

    Бугун сизнинг кўз олдингизда футболчилик фаолиятимни тугатганимни эълон қиламан. Бу жуда оғир қарор. Бир умр футболга ошно бўлганман, энди ундан айрилиш жуда ҳам қийин. Кўпчилик футбол ўйнашда давом этишим кераклигини таъкидлади. Мен учун футбол ўйнаш — майдонда борини бериш деганидир. Шунчаки фамилия майдонда юриши керак эмас. Шунинг учун ушбу қароримни тўғри деб қабул қиламан.

    Одил Аҳмедов

    Дарҳақиқат, Одил юқори нотада кетди. У Суперлига клубларида яна бир неча йил давомида ҳаракат қилиши мумкин эди, бироқ у мухлисларнинг (балки ўзининг ҳам) ёдида кучли, курашлардан қўрқмайдиган ва ватанпарвар сардор сифатида қолишни истади.

    Одилнинг сўнгги жамоаси Хитойнинг «Цанчжоу Майти Лайонс» клуби бўлди. Эндиликда у ЎФА вице-президенти сифатида фаолият юритади. Шунингдек, у асосий вақтини «Одил Жуниор»га бағишлашини маълум қилди.

    Мавзуга доир: «Нон-чой сотган вақтларимиз ҳам бўлган». Пул ортидан қувмай миллиардер бўлган Одил Аҳмедов

    20.02.2022, 12:19   Изоҳ (0)   63695
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пекин—2022. Финляндия хоккей терма жамоаси Россияни мағлуб этиб, илк бор Олимпия олтин медалига эга чиқди

    20.02.2022, 11:39

    Ла Лига. «Реал» Мадридда аутсайдер устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    20.02.2022, 03:50

    Лига 1. Месси, Неймар ва Мбаппе триоси қатнашган ўйинда «ПСЖ» ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учради

    20.02.2022, 03:27

    А Серия. Пешқадам «Милан» сўнгги ўринда бораётган жамоани енга олмади

    20.02.2022, 03:02

    Нурсултон Рўзибоев Тошкентда ўтказилган MMA кечасида бразилиялик рақибини 1-раундда таслим этди

    20.02.2022, 02:18

    АПЛ. «Манчестер Сити» 90+5-дақиқада гол ўтказиб, «Тоттенҳэм»га ютқазиб қўйди. Ҳарри Кейндан дубль

    20.02.2022, 00:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Исорил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45

    Дунёнинг энг бой 5 спортчиси: Роналдо, Месси ва бошқалар миллиардларини нимага сарфлайди?

    Лайфстайл | 8 май, 20:25

    “Ота-боболаримизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган сабот ва матонати биз учун ҳамиша ибрат мактаби, куч ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади” — Шавкат Мир...

    Ўзбекистон | 8 май, 20:10

    Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди (фото) 

    Ўзбекистон | 8 май, 20:00

    Алберта Канададан ажралиб чиқиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда

    Дунё | 8 май, 19:55

    Нега султон Сулаймон Иброҳимни қатл этган: “Муҳташам юз йил” сериалида ёритилмаган тафсилотлар

    Кино | 8 май, 19:40

    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

    Реклама | 8 май, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.