• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Сўнгги дақиқаларда аутсайдерни ер тишлатган «қалдирғочлар», фаолиятида илк марта 6 та гол ўтказган Моуриньо ва уйини ўғри уриб кетган Дибала. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 22 октябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Дзюдо федерацияси Диёрбек Ўрозбоевнинг дисквалификацияси борасида муносабат билдирди

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати Рио—2016 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоевда допинг аниқлангани масаласи бўйича расмий муносабат билдирди.

    Муносабатда Ўрозбоевнинг дзюдо бўйича миллий терма жамоа аъзоси эканлиги таъкидлаб ўтилган. Бироқ Ўзбекистон дзюдо федерацияси Диёрбек 2021 йилнинг февраль ойидан бери терма жамоа йиғинларида иштирок этмаётгани сабаб Ўзбекистон дзюдо миллий терма жамоаси аъзолигидан чиқарилганини таъкидлаган.

    Аввалроқ Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан ўтказилган таҳлиллардан кейин Диёрбек Ўрозбоев тақиқланган модда истеъмол қилгани ва шу сабаб 3 йилга дисквалификация қилингани ҳақида хабар қилинганди.

    Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди

    22 октябрь куни Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди. Унда «Сурхон» ўз майдонида «Қизилқум»дан устун келди. «Бунёдкор» эса Тошкентда сўнгги дақиқаларда «Турон»ни таслим этди.

    Турнинг қолган ўйинлари 23—25 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

    Жаҳон

    Ҳоланд бир неча ҳафтага сафдан чиқди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд жароҳати сабаб бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Марко Розе маълум қилди.

    Норвегиялик футболчининг мушаклари шикастланган ва яқин орадаги ўйинларда «арилар»га ёрдам бера олмайди.

    Қайд этиш керак, Ҳоланд сентябрь ойида ҳам жароҳат олиб, бир ой муддатга сафдан чиққанди ва октябрь ўртасида майдонга қайтганди.

    Чемпионлар Лигасида ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Чемпионлар Лигаси 3-тур якунлари бўйича ҳафта рамзий (фентези) терма жамоаси эълон қилинди.

    Терма жамоа қуйидагича кўриниш олди:

    Дарвозабон: Иво Грбич («Лилль»);

    Ҳимоячилар: Хорди Альба, Херард Пике (иккиси «Барселона»), Дейли Блинд («Аякс»), Себастьян Коатес («Спортинг»);

    Ярим ҳимоячилар: Ноа Окафор («Зальцбург»), Жоржиньо («Челси»), Риёд Маҳрез («Ман Сити»);

    Ҳужумчилар: Лерой Сане («Бавария»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Винисиус Жуниор («Реал М»).

    Рамоснинг ноябрь ойида «ПСЖ»да дебют қилиши кутилмоқда

    Фото: «ПСЖ»

    Фото: «ПСЖ»

    «ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.

    Le Parisien’га кўра, испаниялик футболчи 22 октябрь куни индивидуал тарзда машғулот ўтказган. Рамос келаси ҳафта бошида «ПСЖ»нинг умумий гуруҳига қўшилиши кутилмоқда.

    Таъкидланишича, Рамос «ПСЖ»даги дебютини ноябрь ойида ўтказади. Қайд этиш керак, 35 ёшли футболчи мушакларидаги жароҳати туфайли ҳамон янги клубида майдонга тушгани йўқ.

    Моуриньо жамоаси илк марта 6 та гол ўтказиб юборди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Рома» Конференциялар Лигаси доирасидаги ўйинда «Будё Глимпт»га 1:6 ҳисобида ютқазди.

    Шу тариқа Моуриньо устозлик қилган жамоа илк марта ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборди. Бунгача португалиялик мутахассис бошқарган жамоалар 5 тадан кўп гол ўтказмаганди, шу пайтга қадар унинг фаолиятидаги энг йирик ҳисоб 2010 йилда қайд этилганди: унинг қўл остидаги «Реал» «Барселона»га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.

    «Будё Глимпт»га қарши баҳс Жозе учун фаолиятидаги 1008-ўйин бўлди.

    Бруну Фернандеш «Ливерпуль»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премьер Лигасининг 9-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

    «Қизиллар» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг таъкидлашича, португалиялик футболчи Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Аталанта»га қарши ўйинда кичик жароҳат олган. Бу унинг якшанба оқшомида «Ливерпуль»га қарши кечадиган баҳсда майдонга тушишини сўроқ остида қолдирмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, «Ман Юнайтед» — «Ливерпуль» учрашуви 24 октябрь куни соат 20:30 да бошланади.

    Дибаланинг уйини ўғри уриб кетди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибаланинг уйида ўғрилик юз берди.

    La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, ўғрилар сешанба куни кечқурун 27 ёшли футболчининг Турин яқинидаги вилласига ойна орқали кирган.

    Босқинчиларни ҳудудни кузатаётган қўриқчи пайқаб қолган. Ҳозирча зарар қиймати номаълум. Бироқ ўғрилар Дибалага тегишли бўлган соат коллекциясини олиб чиқиб кетгани тахмин қилинмоқда.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    22.10.2021, 22:57   Изоҳ (0)   38963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Қизилқум» «Сурхон»га минимал ҳисобда ютқазди, «Бунёдкор» сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига ишончли ғалаба эришди

    22.10.2021, 20:44

    Дзюдо федерацияси допинг сабаб дисквалификация қилинган Диёрбек Ўрозбоев масаласида баёнот берди. Рио—2016 совриндори Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси эмаслиги маъл...

    22.10.2021, 18:19

    Жозе Моуриньо 1:6 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: «Бу менинг айбим»

    22.10.2021, 16:01

    Конференциялар Лигаси. «Рома» сафарда Норвегия клубидан 6 та гол ўтказиб юборди, Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди

    21.10.2021, 23:57

    Боксчиларнинг ЖЧга борадиган якуний таркиби, 3 йилга спортдан четлатилган Олимпиада совриндори ва яна Мессидан ўзиб кетган Роналду. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    21.10.2021, 22:50

    Суперлига. «ОКМК» Миржалол Қосимов бошқарувидаги 100-ўйинда «Металлург»ни енгди

    21.10.2021, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.