• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг 7 та устувор йўналишини айтиб ўтди

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Европа Иттифоқи” саммитидаги нутқида Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг 7 та устувор йўналишини айтиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳамкорликнинг биринчи устувор йўналиши — бу савдо. Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан савдо муносабатларини тубдан кенгайтиришдан, энг аввало, барқарор савдо-логистика занжирларини ва ўзаро маҳсулот етказиб беришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини яратишдан манфаатдор. “GSP+” тартибининг тақдим этилиши мамлакат ишлаб чиқарувчиларини ташқи савдо фаолиятига жалб қилиш ва шу билан бирга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини оширишда рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилди.

    “Биз ушбу шартларнинг амал қилиш муддатларини янги даврга узайтиришдан манфаатдормиз. Ушбу преференсиялар тизимининг минтақадаги барча мамлакатларга татбиқ этилиши иқтисодиётларимизнинг индустриал салоҳияти ва рақобатбардошлиги ортишига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.

    Бунга мисол тариқасида экспортчиларимиз Европа бозорига умумий қиймати 4 миллиард евро бўлган 500 номдаги саноат товарларини етказиб беришга тайёр эканини қайд этмоқчиман.

    Шу билан бирга, минтақамизда Европа Иттифоқи талабларига мувофиқ замонавий лабораториялар, стандартлаштириш ва сертификатлаш марказлари тармоғини яратиш, Европа бозорларида ишлаши учун экспорт қилувчиларимизнинг билим ва салоҳиятини ривожлантириш, Европа компанияларининг минтақа мамлакатлари савдо имкониятлари ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш каби алоҳида масалалар ҳам мавжуд.

    Афсуски, бу масалаларнинг барчаси бўйича ҳанузгача сезиларли натижаларга эришилгани йўқ. Уларни ҳал этиш учун Мамлакатларимиз экспорт ва импорт қилувчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини биргаликда ишлаб чиқишни таклиф этамиз.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилиш жараёни тез фурсатда якунланиши ҳам ушбу вазифанинг ижросига хизмат қилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

    Иккинчидан — барқарор иқтисодий ўсишнинг муҳим омили сифатида ўзаро боғланган транспорт йўлакларини шакллантириш. Қайд этилишича, Марказий Осиё ва Европанинг транспорт-коммуникациявий боғлиқлигини, энг аввало, “Ўрта маршрут” деб ном олган Транскаспий транзит йўлагини шакллантириш орқали ривожлантириш мақсадида мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим.

    Учинчи устувор йўналиш – инвестициявий ва технологик шериклик.

    “Имкониятларимиз ва умумий режаларимиз хусусида мен батафсил тўхталиб ўтдим. Ўйлайманки, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” иқтисодий форуми доирасида ҳар йили саноат-технология кўргазмаларини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш вақти келди.

    Бугунги воқеликдан келиб чиқиб, Европа инвестиция банки билан биргаликда Европанинг етакчи компаниялари ишлаб чиқариш қувватларини мамлакатларимизга кўчириш жараёнида уларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг махсус воситаларини ишга туширишдан манфаатдормиз.

    Банкнинг минтақавий офиси Ўзбекистонда фаолият юритиши учун барча зарур шароитларни таъминлашга тайёрлигимизни тасдиқлаймиз”, дейди президент ўз нутқида.


    Тўртинчидан — рақамли ўзаро боғлиқлик соҳасида Евроиттифоқ билан яқиндан ҳамкорлик қилиш. Жаҳон банки мутахассисларининг тадқиқотларига кўра, юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имкониятларининг янада кенгайтирилиши минтақа мамлакатлари ялпи маҳсулоти ва экспорти ҳажмининг мутаносиб равишда ошишига олиб келади. Президент бу борадаги “Европа жамоаси” ташаббусини қўллаб-қувватлаши ҳамда “Марказий Осиё учун рақамли кун тартиби”ни биргаликда ишлаб чиқишни таклиф этди.

    Бешинчидан — иқлим соҳасидаги хатарларга қарши курашиш. Бу ерда, авваламбор, Европанинг илғор билим ва технологияларини қўллаган ҳолда мақсадли минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан экотизимлар барқарорлигини ошириш ҳақида сўз бормоқда. Бундан ташқари, бугун Ўзбекистонда “яшил” энергетика фаол ривожланиб бормоқда. 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш қувватларини 25 минг мегаваттгача ошириш ва унинг улушини ҳозирги 14 фоиздан 40 фоизгача етказиш режа қилинган.

    “Бугун менинг ҳамкасбларим экология масалаларига батафсил тўхталдилар. Масаланинг ғоят долзарблигини ҳисобга олиб, Европа Иттифоқини шу йил кузда Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд ташаббуси доирасида ўтказиладиган биринчи Халқаро иқлим форумининг ҳам ташкилотчиларидан бири бўлишга чақирамиз.

    Биз шерикларимизнинг Марказий Осиё атроф-муҳитни ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетини ташкил этиш лойиҳасида фаол иштирок этишидан ҳам манфаатдормиз”, — дейди Шавкат Мирзиёев.


    Олтинчидан — туризмни ривожлантириш. Ушбу тармоқ пандемиядан кейин тез қайта тикланаётгани ва барқарор юқори ўсиш суръатини кўрсатаётгани таъкидланган. Шунга қарамай, Марказий Осиёнинг улкан туризм салоҳияти бугунги кунда тўлиқ ишга солинмаяпти. Президент Марказий Осиё учун барқарор туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш дастурини биргаликда ишлаб чиқиш ва уни жорий йил октябр ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг юбилей саммитида тақдим этишни таклиф қилди.

    Еттинчидан — ёшлар таълимига инвестиция киритиш. Ўзбекистонда Европанинг еттита университети филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

    “Лекин бу етарли эмас. Яқин истиқболда Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи олий таълим муассасалари билан шерикликни йўлга қўйиш ва қўшма таълим дастурларини, биринчи навбатда, техника мутахассисликлари бўйича жорий қилиш ниятидамиз.

    Таълим вазирлари ва университетлар ректорларининг шу форматдаги мунтазам учрашувларини қайта тиклаш тарафдоримиз.

    “Европа уфқлари” дастури доирасида Марказий Осиё минтақаси учун илмий-тадқиқот ва таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этамиз”, — дейди президент ўз нутқида.

    02.06.2023, 17:59   Изоҳ (0)   4312
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миср компанияси Жиззахга 300 млн доллар инвестиция киритади

    02.06.2023, 17:45

    Ўзбекистонда май ойида  20,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    02.06.2023, 17:36

    15 млрд сўм ўзлаштиришда айбланаётган Термиз шаҳар собиқ ҳокими ва шерикларининг суди бошланди

    02.06.2023, 17:30

    Тошкентдаги сомса ва ош марказида эшак гўшти сақланаётгани рад этилди

    02.06.2023, 17:17

    Тоҳир Содиқовнинг концертидан сўнг фуқаролар ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берилди

    02.06.2023, 17:09

    Ўзбекистонда ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида рейтинг тизими ишга туширилади

    02.06.2023, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.