• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Саломатлик

    “ОИВ билан яшайдиганлар ҳам оддий инсон” — Республикадаги ОИТСга қарши курашиш маркази масъули билан суҳбат (фото, видео)

    1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни сифатида нишонланади. Гарчи дунё мамлакатлари 2030 йилга қадар ОИТСни йўқ қилишга киришган боълса-да, инсоният тарихидаги энг ҳалокатли эпидемиялардан бирини тўхтатиш ҳозиргача имконсиз бўлиб қолмоқда.

    UNAIDS маълумотларига кўра, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси ОИТС туфайли ўлим даражаси ошиб бораётган ягона ҳудуд бўлиб қолмоқда. Минтақадаги кўплаб давлатларда эса янги ОИВ ҳолатлари сони ҳали ҳам ортиб бормоқда.

    Бунинг асосий сабабларидан бири – ОИВ билан яшовчиларнинг профилактика ва даволаш хизматларидан етарлича фойдаланмаслиги, ОИВ билан яшовчи инсонларга нисбатан жамиятдаги мавжуд стигма ва дискриминациянинг тиббий хизматлардан фойдаланишга тўсиқ яратишидир.

    Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, инсонлар кўпинча ташхис ёки турмуш тарзига нисбатан нафақат жамиятда, балки тиббий муҳитда ҳам мавжуд бўлган қўрқув ва дискриминация сабабли ёрдам сўрашдан қочишади. Ҳар бир инсоннинг соғлиғини ҳимоя қилишда унинг соғлиқни сақлаш борасидаги ҳуқуқини таъминлаш зарур. Шу боис, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан "Тўғри йўлни — инсон ҳуқуқлари йўлини танланг" деган шиор илгари сурилмоқда.

    Бу тамойилнинг амалий аҳамиятини ОИТСга қарши курашиш тизимида фаолият кўрсатаётган шифокорлар яхши билишади. Уларнинг меҳнати туфайли минглаб инсонлар ўз соғлиғи тикланиб, соғлом турмуш тарзини кечиришмоқда. Биз бу каби шифокорлардан бири, Республикадаги ОИТСга қарши курашиш марказининг Методик, профилактик ва эпидемияга қарши ишлар бўлим бошлиғи Шоакбар Анваров билан суҳбатлашдик.

     

    — Сир бўлмаса, нима учун шифокор бўлишга қарор қилгансиз?

    — Тошкент тиббиёт академиясини 2017 йилда тамомлаганимдан сўнг, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида, Яшнобод туманига бириктирилган шифокор эпидемиолог сифатида меҳнат фаолиятимни бошладим. Ушбу даврда 140–150 дан ортиқ эпидемиологик суриштирувлар ўтказиб, ўз ОИВ статусини қабул қилишда қийналаётган кўплаб беморлар билан ишладим. Уларга ёрдам бериш мақсадида уйларига (уй ўчоғига) бориб, тестдан кейинги суҳбат ва бирламчи эпидемиологик суриштирув ўтказардик, ўъ вақтида рўйхатга олиб, бепул дори-дармонлар билан таъминлаш учун ОИТСга қарши курашиш марказига йўналтирар эдик. Бу тажриба мен учун катта амалиёт бўлди. Ёрдамга муҳтож одамлар билан ишлашда касбимда инсоний ёндашув нақадар муҳимлигини тушунишга ёрдам берди.

    2019 йилдан буён Республика ОИТСга қарши курашиш марказида фаолият юритаман. Дастлаб, донорлик ва тиббий муассасаларда хавфсизликни таъминлаш масалаларига масъул эдим. Ҳозир эса профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар, шунингдек, ОАВ орқали аҳоли хабардорлигини ошириш ва стигма билан курашишга қаратилган профилактик чор-тадбирлар билан шуғулланаман. Гарчи бу йўналишда сезиларли ютуқларга эришилган бўлса-да, ОИВ мавзуси ҳамон жамиятда кўплаб нотўғри қарашлар билан ўралган. Асосий мақсад – жамиятдаги бу қарашларни ўзгартириш.

    — Беморлар билан ишлаш тажрибангиз борлиги ва ҳозирги профилактика йўналишидаги фаолиятингизни тилга олдингиз. Сиз учун ишингизнинг қайси жиҳати энг қизиқарлироқ эди?  

    — Мен учун энг қизиқарли ва эсда қоларли давр беморлар билан бевосита мулоқот қилган пайтларим бўлди. Уларнинг ҳаётий ҳикояларини тинглаш, дуч келган синовларини англаш имкониятини берди. Бу тажриба ҳар бир инсонга индивидуал ёндашув нақадар муҳимлигини янада чуқурроқ тушунишимга ёрдам берди.  

    —  ОИВ-инфекцияси билан ишлашдан қўрққан пайтларингиз бўлганми?  

    —  Ҳеч қачон. Тиббиёт академиясида ОИВ ҳақида (барча юқумли касалликлар бўйича) йетарлича билим берилади ва мен бу инфекцияни ҳаво томчи йўли орқали юқмаслигини яхши билардим. Фаолиятимнинг илк кунидан бошлаб, ОИВ билан яшаётган инсонларни ўзим каби оддий инсон сифатида қабул қилиб, улар билан яқин дўстларим каби очиқ мулоқот қилардим.

     

    — Биринчи беморингизни эслай оласизми?  

    — Албатта, эслайман. ОИВнинг тўртинчи босқичида бўлган ва касалликнинг клиник белгилари кучли намоён бўлган аёл эди. Даволашни бошлагач, унинг соғлиғи сезиларли даражада яхшиланди. Орадан бир йил ўтиб, уни марказимизда яна учратдим – таниб бўлмас даражада ўзгарган эди: соғлиғи тикланган, кўриниши анча яхши эди. Илгари ОИВнинг тўртинчи босқичидан сўнг соғайиш имконсиз деб ўйлардим, лекин ўша куни ҳатто ОИВни энг оғир босқичи билан яшаётган инсонлар ҳам, соғлиғи тикланиб, оёққа туриши ва одатий ҳаёт тарзига қайтиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилдим.

    — Аҳоли ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги стигма ва нотўғри қарашларга қандай курашмоқдасиз?  

    — Аҳолига ОИВ ҳақида аниқ ва ишончли маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш жуда муҳим. Афсуски, шифокорлар орасида ҳам баъзида ОИВ билан яшовчи инсонларга нисбатан стигма ҳолатлари учраб туради, бу эса қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Чунки шифокорлар барча беморларга бирдек, тенг муносабатда бўлишга мажбур. ОИВ билан яшаётган инсонларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволашдан бош тортиш амалдаги қонунчилигимизга, касбий этика талабларига, қолаверса Гиппократ қасамёдига зид келади. 

    Бугунги кунда тобора кўпроқ ОИВ билан яшаётган одамлар ўз ОИВ мақомини оммага очиқ айтиб, ОИВ инфекцияси мавзуси атрофида кузатилаётган нотўғри қарашларни камайтиришга ҳисса қўшмоқда. 

    — Амалиётингизда қандай профилактик чоралар мавжуд?  

    — Биз ОИВни юқтириб олиши хавфи юқори бўлган шахслар, жумладан, дискордант жуфтликлар учун мулоқотдан олдинги профилактика тақдим этамиз ва фуқарога ОИВ инфекцияси ташхиси қўйилган заҳоти ретровирусга қарши давони бошлаймиз. Аҳолига ҳар йили мунтазам ОИВга тест топширишни тавсия этамиз, бу эса инфекцияни эрта босқичда аниқлашга ёрдам беради. Замонавий тест тизимлари, масалан, сўлак орқали таҳлил ўтказиладиган тезкор тестлар мавжуд бўлиб, улар оғриқсиз ва тери бутунлигини бузмай ўтказилади. Шунингдек, беморларимизга ОИВ билан яшаётган одамларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришига имкон берувчи “аниқланмайдиган-юқмайдиган” номланувчи тамойилни тушунтирамиз. Бундан ташқари соҳада “Мулоқотдан олдинги ва мулоқотдан кейинги профилактика” чора-тадбирлари самарали натижа кўрсатиб келмоқда.

    —– “Аниқланмайдиган-йуқмайдиган” тамойили Ўзбекистонда қанчалик кенг қўлланилмоқда?  

    — Бу тамойилни оммалаштириш йўлида жиддий ишламоқдамиз, аммо ҳали олдинда қилинадиган ишлар кўп. Кўпчилик, Аҳолимизнинг аксарият қисми, қондаги вирус юкламаси аниқланмас даражага тушган ОИВ билан яшовчилар бошқаларга инфекцияни юқтирмаслиги ва соғлом фарзанд кўриши мумкинлиги ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Шу боис, биз бу мавзуни тарғиб қилиш учун кенг кўламли ахборот ва тарғибот кампанияларини ўтказмоқдамиз.

    — Нодавлат нотижорат ташкилотлар сизнинг фаолиятингизда қандай аҳамиятга эга?  

    — ННТлар ва уларнинг аутрич-ходимлари бизнинг ишимизда муҳим рол ўйнайди. Айниқса, “тенгдош-тенгдошга” ёндашуви ўз самарасини бермоқда. Бунда ОИВ билан яшаётган одамлар ўз ҳаёт тажрибаларини ОИВ аниқланган ва руҳий тушкунликка тушган бошқа беморлар билан бўлишиб, керакли маслаҳатлар беришади, уларни ретровирусга қарши давога содиқ бўлишга ундайди. Мен бу ёндашувни ёши катта инсонлар орасида ҳам ривожлантириш зарур деб ҳисоблайман.  

     

    — Сизнингча, “дўстона шифокор” қандай бўлади?  

    — Дўстона шифокор – бу бемор билан очиқ, самимий ва ишончли мулоқот ўрната олган мутахассисдир. Баъзан бемор шифокорга ҳатто турмуш ўртоғига айта олмайдиган сирлари, кечинмаларини ишониб айтади, айнан шу ишонч – шифокорнинг касбига чин дилдан ёндашувининг асосидир. Шифокор ва бемор ўртасидаги ўзаро ишонч орқали самарали даво-чораларини олиб боришда зарур бўлган хайрихоҳ муносабат шаклланади.

    — Сизни ушбу соҳада ишлашингизда нима туртки бўлмоқда?  

    — Мен ўз касбимни яхши кўраман ва истиқболдаги режаларим катта. Илк беморим каби ҳолатлар мени янада илҳомлантиради. ОИВ билан яшовчи инсонларнинг ўзларида ОИВ мавжуд эканлигини қабул қилиши ва жамиятимизнинг уларга нисбатан холис муносабатда бўлиши бугунги куннинг долзарб вазифалардан биридир. Соҳага ўз ҳиссамни қўшаётганимдан мамнунман.

    02.12.2024, 15:36   Изоҳ (0)   6692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ОITС#ОИВ#Республикадаги ОITСга қарши курашиш маркази#шифокор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистондаги ўн тиббиёт муассасасида Тошкентдан келган малакали шифокорлар раҳбар лавозимларда иш бошлади

    10.09.2017, 14:21

    Қонунчилик палатасида Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ахбороти эшитилди

    27.11.2018, 07:17

    Ўзбекистонда ОИВ билан касалланган 43,5 мингдан ортиқ фуқаро рўйхатга олинган

    02.12.2020, 13:12

    Бухорода икки аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган йигитга жиноят иши қўзғатилди

    08.02.2021, 21:10

    Бухорода ўндан ортиқ фуқарога қасддан ОИВ инфекциясини юқтирган аёл қамоққа олинди

    06.03.2021, 16:30

    Ўзбекистонда ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди

    28.02.2022, 08:20

    Тошкентда ОИТСга чалинган стоматолог беморларни даволаб келгани аниқланди

    24.04.2022, 12:30

    Андижонлик эркак аёлларга қасддан ОИВ инфекциясини юқтириб келгани аниқланди

    07.06.2022, 14:36

    Фарғонада ОИТСга чалинган аёл фоҳишалик билан шуғулланиб юргани аниқланди

    09.06.2022, 23:59

    Бухорода 20 дан ортиқ эркакка қасддан ОИТС юқтирган қиз қамалди

    03.11.2022, 13:46

    Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони очиқланди

    01.12.2022, 14:08

    «Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...

    01.12.2022, 14:11

    ССВга туберкулёзга чалинганларни дори билан бепул таъминлаш вазифаси қўйилди

    12.12.2022, 22:17

    Нафақат истеъдоди, балки яхши ишлари билан ҳам ҳайратда қолдирадиган Голливуд актрисалари

    22.12.2022, 11:38

    Ўзбекистонда ОИTС билан касалланганлар сони очиқланди

    08.06.2023, 15:24

    Самарқанддаги чўмилиш ҳавзаси очилиш маросимида рақсга тушган аёллар ОИТСга текширилди

    22.06.2023, 11:27

    “Маълумот шошма-шошарлик билан тайёрланган”. Самарқандда ИИБ ходимлари раққосаларни ОITС тести топширишга мажбурлагани рад этилди

    22.06.2023, 17:22

    Ўзбекистонликлар Исроилга ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 1,5 минг доллар

    16.08.2023, 21:55

    Узоқ умр кўришни тақиқлаб бўлмайди: Марказий Осиё давлатлари аҳолиси ўртача қанча яшайди?

    07.11.2023, 11:07

    Ватанидаги муаммоларга бефарқ бўлмай, ижтимоий ишлар билан жиддий шуғулланадиган ҳинд актёрлари (фото)

    14.03.2024, 09:40

    Қўшмачилик, ОИTС юқтиришга уриниш ва фарзандлар соғинчи. Панжара ортида жазо муддатини ўтаётган аёл надоматлари (видео)

    08.05.2024, 22:20

    ОИTС, депрессия, мигрантлар муаммоси: ватандошларидан ёрдамини аямайдиган Болливуд юлдузлари (фото)

    10.05.2024, 12:48

    Фильмдаги образи учун ҳам озиб, ҳам вазн орттирган Голливуд юлдузлари (фото)

    27.08.2024, 11:50

    Қаҳрамон, исёнчи аёллар: Африканинг энг нуфузли қиролича ва маликалари

    28.10.2024, 14:58

    Мэттью Макконаҳи 55 ёшда: севимли актёр ижросидаги 5 та машҳур фильм

    07.11.2024, 14:15

    Қашқадарёдаги манзил-колонияда ток урган маҳкум вафот этгани айтилмоқда

    20.11.2024, 10:30

    Подиумдаги фожиалар: карьераси давомида турли қийинчиликларни бошидан кечирган жаҳонга машҳур супермоделлар

    25.11.2024, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кенияда норозилик намойишлари болиб ўтди

    Дунё | 14 июн, 18:35

    АҚШ армияси 250 йиллигига парад ўтказилади

    Дунё | 14 июн, 17:55

    Сирдарёда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 2 болакайнинг ўлимига сабабчи бўлди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 17:35

    35-йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    Дунё | 14 июн, 17:20

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    Лайфстайл | 14 июн, 17:15

    “Суд тизимига сунъий интеллектни тезроқ жорий этиш зарур” — Владимир Норов

    Ўзбекистон | 14 июн, 16:55

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    Дунё | 14 июн, 16:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.