• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Фильмдаги образи учун ҳам озиб, ҳам вазн орттирган Голливуд юлдузлари (фото)

    Ролга эга бўлиш учун нафақат катта ҳажмдаги сценарийни эслаб қолиш, ишонарли қилиб йиғлаш, баъзан эса нотаниш тилни ўрганишга ҳам тўғри келади. Албатта, буларнинг барчаси муҳим, аммо яна бир нарса бор, бу янада қийинчилик билан кечади — бу озиш ёки вазн тўплаш.

    Бугунги қаҳрамонларимиз образларига максимал даражада ўхшаш учун бу қадамни ташлашга журъат этган.

    Рене Зеллвегер

    Рене 30 ёшдан ошган эркин қиз ҳақида ҳикоя қилувчи “Брижит Жонснинг кундалиги” фильми туфайли шуҳрат қозонади. Қаҳрамоннинг зарарли одатлари етарли, озиш истаги бор, лекин севган йигити йўқ.

    Суратга олиш ишларидан бир неча ой олдин Зеллвегер тез тайёрланадиган озиқ-овқат сотиб олар ва уни газланган ичимлик билан ичарди. Натижа — 14 килога семириб, эллигинчи ўлчамдаги кийим кия бошлайди.

    Ҳар куни у 4000 килокалория истеъмол қилади, фильмнинг учинчи қисмига қадар спорт зали билан хайрлашади. Фақат шундагина унинг қаҳрамони сюжет бўйича керакли натижага эришади.

    Рене тан олганидек, “Брижит Жонс” уни синовдан ўтказди, чунки ҳар кимнинг ҳам аввалги қоматига қайтишга кучи етмайди. Актрисага ёрдам берган асосий нарса — спорт зали эди.

    Жаред Лето

    “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотлари соҳиби, “Тhirty Seconds to Mars” гуруҳи солисти, доимо навқирон Жаред Летто аввалига “Орзу учун реквием” ва “Даллас харидорлар клуби” фильмлари учун озади, кейинчалик эса “27-боб” фильмидаги Марк Чапман номли ғалати қаҳрамони учун вазн йиғади.

    Летто бу рол учун 30 килограммга семиради — бунга макарон, музқаймоқ, пицца, кола ва шоколадли батончиклар сабаб бўлади. Актёр бу жараёнга шунчалик берилиб кетадики, ҳатто шифокорлар назоратида бўлишига тўғри келади.

    Шарлиз Терон

    2003 йилда Шарлиз Терон бош ролни ижро этган “Махлуқ” фильми экранларга чиқади. Бу рол учун у ҳозирча ягона бўлган “Оскар” мукофотини қўлга киритади.

    Шарлиз ижро этган қаҳрамон телба қотил Эйлин Уорнос эди. Бу рол учун актриса нафақат 15 килога семиради, балки қошларини ҳам қириб, сунъий жағ тақади.

    14 йил ўтгач, Терон яна ўша усулга қайтади — “Талли” трагикомедиясида у роли учун 22 килограмм вазн тўплаб, кўп болали она образини яратади. Ушбу фильм устида ишлаш жараёнидан сўнг, актриса танасидаги кескин ўзгаришлар уни тушкунликка, руҳий азобларга ва уйқу бузилишига олиб келганини эътироф этади:

    “Уч ҳафта давомида носоғлом овқатланганим менга қизиқарли туюлмай қолди. Овқатланиш мажбуриятим ва ишимга айланди: ҳар куни белгиланган миқдордаги калория истеъмол қилишим шарт эди. Тушкунликка тушиб қолдим. Ҳаётимда илк бор шунчалик кўп қайта ишланган маҳсулотлар ва шакар истеъмол қилдим”, дейди актриса.

    Бредли Купер

    Модель Ирина Шейкнинг собиқ севгилиси, қизининг отаси Бредли Купер “Вегасдаги тўй”, “Стволли йигитлар”, “Менинг йигитим — телба” “Қарағайлар остида” фильмлари юлдузи ва ўн икки карра “Оскар” мукофотига номзод 2014 йилда семириб кетади. Ўшанда у “Снайпер” фильмида Крис Кайл ролини ўйнаётганди.

    Купер нафақат 18 кило вазн йиғади, балки бақувват эркакка айланади — ўшанда унинг бутун вазни мушакка айланганди.

    Меттью Макконаҳи

    “Олтин” фильмидаги роли учун Метью олти ой ичида 20 килограмм вазн тўплайди ва жараён унга қувонч келтиради:

    “Вазн тўплаш анча қизиқарли жараён. Ярим йил давомида истаган вақтимда хоҳлаган нарсамни қила олардим. Тунда пицца ейиш? Бемалол. Нонуштага пиво билан чизбургер? Бу ҳам яхши фикр. Мен чиндан ҳам семириб кетдим ва тез орада яхшигина қорин солдим”, дейди у.

    Актёрнинг сўзларига кўра, озишига шахсий шифокор тавсиясига кўра бир неча ой давомида ичган махсус чой ёрдам берган.

    Аммо “Даллас харидорлар клуби”даги рол учун у аксинча, 20 килога озади, чунки унинг қаҳрамони ОИTС билан касалланган ва вазн йўқотиш касаллик синдромларидан бири эди. Актёр соғлиғига зарар етказмаслик учун ўз диетологи назорати остида озади.

    Роберт Де Ниро

    Мартин Скорсезенинг “Қутурган буқа” фильмидаги Жейк Ломотт (америкалик боксчи, ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони) роли учун Роберт Де Ниро “Энг яхши эркак роли” номинациясида “Оскар”га сазовор бўлади. Шубҳасиз, мукофот актёрнинг саъй-ҳаракатларини оқлайди, чунки роли учун у 27 килограмм вазн тўплаганди. Бу ҳатто режиссёрни хавотирга солади — у актёрдан бунчалик кўп вазн йиғишни сўрамаганди (уни муашакдор қилиб кўрсатиш учун атиги тўққиз кило етарли эди).

    Энн Хетеуэй

    “Хўрланганлар” фильмида ўлаётган Фантина ролини ўйнаш учун актриса қаттиқ парҳезга ўтиради. У қийналади, лекин 11 килограмм йўқотади. Кўп ўтмай, Энн уйқу бузилиши муаммосига дуч келади, унда галлюцинациялар пайдо бўлиб, қорни оғрийди — бу кам овқатланишнинг натижаси эди. У кунига бор-йўғи икки бўлак сулили нон ер, баъзан эса редиска ва латук салатини чайнарди.

    Хетеуэй шунча машаққат чеккани учун “Иккинчи пландаги энг яхши аёл” роли учун “Оскар” билан тақдирланади.

    27.08.2024, 11:50   Изоҳ (0)   10285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Жуманжи” фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 15 та қизиқарли факт

    23.08.2024, 18:50

    “Калмар ўйини”дан қолишмайди: ҳаёт-мамот ўйинлари ҳақидаги қизиқарли фильм ва сериаллар

    25.08.2024, 08:04

    Даҳшат, севги ва хиёнат: “Аждаҳо уйи” сериалига ўхшаш кутилмаган бурилишларга бой фильмлар

    26.08.2024, 09:52

    Истанбуллик миллиардерлар: Туркиянинг 10 нафар энг бой машҳурлари

    27.08.2024, 10:50

    Кўплаб томошабинларга маълум бўлмаган ноодатий турк сериаллари

    27.08.2024, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.