• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонунчилик палатасида Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ахбороти эшитилди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 25 январдаги қарори билан тасдиқланган «2018 йилда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш Давлат дастури» ижроси юзасидан Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Унда мамлакатда ОИВ инфекцияси билан касалланиш ҳолати ва хасталик тарқалишининг олдини олиш борасида Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар, мавжуд муаммолар ҳамда келгусидаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича дастури (ЮНЕЙДС) маълумотига кўра, дунё бўйича айни пайтда 37 миллиондан ортиқ ОИВ инфекцияси билан яшаётган шахс ҳисобга олинган. Республикада 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 37 872 нафар шахс ОИВ инфекциясини юқтирган.

    Мамлакатда мазкур инфекция тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилиши натижасида кейинги йилларда бу борадаги эпидемик вазият бироз барқарорлашган. Ушбу инфекция билан касалланганлар сони 2017 йилда 2013 йилга нисбатан 222 нафарга (5 фоиз) камайган.

    Марказ раҳбарининг ахборотида қайд этилганидек, сўнгги йилларда аҳолининг ихтиёрий равишда ва маълум гуруҳларни қонун ҳужжатлари асосида мажбурий равишда лаборатория текширувлари билан қамраб олиш кўрсаткичлари ортди.

    2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб ОИВ диагностикаси билан шуғулланувчи 63 та туманлараро ОИВ диагностик лаборатория ОИТСга қарши кураш марказлари тасарруфига ўтказилди. Жорий йилнинг ўтган даврида ОИТСга қарши кураш марказлари томонидан маҳаллий маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига жами 1,4 миллиард сўмга 9 турдаги 34 та асбоб-ускуна сотиб олиб, ўрнатилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институтида ОИВ, гепатит Б ва C диагностикаси учун ИФА тест-системалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика институти қошидаги «Радиопрепарат» давлат корхонасида тест-система ва диагностикумлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Йиғилишда ОИВ инфекцияси масалалари бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, ўрта таълим мактабларида ОИВ инфекцияси мавзулари мактаб ўқувчилари учун «Саломатлик дарслари» ва «Соғлом авлод асослари» ўқув дастурлари доирасида фанлар таркибида интеграциялашган ҳолда ўқитилмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда тузилган режага мувофиқ, ёшлар ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалаларида 20 та олий ўқув юртида маърузалар ўқилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича соҳа «йўл харитаси» тасдиқланиб, амалиётга татбиқ этилди.

    Шу билан биргаликда, йиғилишда мазкур йўналишда мавжуд муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, ОИВ инфекцияси диагностикасида ва беморларни даволашда ишлатиладиган диагностикумлар, тест-системалар ва реагентлар узлуксизлигини таъминлаш, лабораториядаги мавжуд асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва ҳар йили метрологик кўрикдан ўтказиш учун ажратиладиган маблағларнинг етарли эмаслиги, туманлараро ОИВ диагностик лабораториялари жойлашган бинолар таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, тегишли лойиҳаларни амалга оширишда ННТ иштироки талаб даражасида ташкил этилмаётгани каби вазифаларга етарли эътибор қаратилмаяпти.

    Йиғилиш давомида муҳокама этилган масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, вазифалар белгилаб олинди.

    27.11.2018, 07:17   Изоҳ (0)   16522
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилояти ҳокимлигида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

    26.11.2018, 22:32

    Ўзбекистонда энг яхши медиа-маҳсулот учун Spark совға қилинади

    26.11.2018, 22:21

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми дунё ОАВларида ёритилмоқда

    26.11.2018, 21:53

    Ўзбекистонда товарлар экспорт контрактларини божхонада ҳисобга қўйиш талаби бекор қилинди

    26.11.2018, 20:42

    Ўзбекистонда 2019 йилда 15 мингта арзон уй-жой ва квартира қурилади

    26.11.2018, 20:16

    Янгийўлда иситиш печи ёнида ухлаб қолган 84 ёшли шахс куйиш жароҳатларини олиб вафот этди

    26.11.2018, 18:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45

    Тошкентда ниқоб таққан шахслар банкоматни ўғирлаб кетмоқчи бўлди

    Ўзбекистон | 9 август, 14:30

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.