• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳашаматни ёқтирмайдиган, порахўрликда айбланган ва Лондондаги “Қироличалар саҳна”сида куйлаган илк Шарқ аёли сифатида тарихга муҳрланган Муножот Йўлчиева 64 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева бу йил 64 ёшни қаршилади. Қаршиликларни енгиб санъатни танлаган, туҳматга учраган ва молиявий муаммолар билан ижодини бошлаган Муножот Йўлчиева ҳаёт ва ижодига назар ташлаймиз.

    “Ансамблга хонанда сифатида қабул қилишмаган”

    Муножот Йўлчиева 1960 йили Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. Оилада олти фарзанднинг учинчиси бўлган Муножотнинг отаси ҳайдовчи, онаси эса дала ишчиси сифатида меҳнат қилади.

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    — Онам Муборакхон ая “Тановар”, “Сунбула” каби халқ қўшиқларини хиргойи қиларди. Уларнинг овозлари ниҳоятда ширали эди. Аммо давр тақозоси билан санъат йўлидан кетмаган. Доим “санъаткор бўлолмаганимдан афсусланаман”, дерди. Волидамнинг армонлари ўрнини менинг ютуқларим тўлдирганини кейинчалик ўзи хурсанд бўлиб кўп такрорлаган.

    8-синфда ўқиб юрганимда устоз санъаткор Фаттоҳхон Мамадалиев туманимиздаги маданият уйида ансамбл ташкил қилиб бериш учун таклиф этилган. Аммо ижрочилар кўплиги боис мени хонанда сифатида қабул қилишмаган. Раққосалар камлиги учун рақс тушганман.

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    Дадам санъатсеварлигимни кўриб, ижроларимни севиб эшитса-да, бу касбни танлашимга ҳамиша тиш-тирноғи билан қарши бўлган. Ҳатто акаларим ҳам кўнмаган. Мактабни битириш арафасида тоғам Абдулла Мавлонов уйдагиларни, айниқса, отамни бир амаллаб кўндириб, ҳужжатларимни Ўзбекистон давлат консерваториясининг вокал йўналишига топширишимни маслаҳат берган, дейди Муножот Йўлчиева.

    “Ўғил болача тарбияланган”

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    — Онам Муборакхон бир умр уй бекаси бўлган бўлса-да, ақлли аёл эди. Рўзғор тутишига қўни-қўшниларнинг ҳаваси келарди. Баъзи аёллар рўзғоридаги кам-кўст ҳақида айтса ёки эрини ёмонласа, жаҳли чиқарди. Рўзғорнинг кам-кўстини яшириш аёл кишининг вазифаси эканлигини уқтирарди. “Пул йўқ десанг, йўқ бўлиб кетаверади. Бор деб шукрини қил, Аллоҳ етказади”, деб танбеҳ берарди. Отам раҳматли эса бу қиз боланинг иши, буниси ўғил боланики деб ажратмасди. Онам “қизлар оғир кўтармасин” деса, отам “Ўргангани ўзига яхши, бир кун асқатади”, дерди. Ҳақиқатан ҳам оиламизда тарбияланган қизлар сувоқ ишларини ҳам, ғишт қуйишни ҳам, эгат чопишни ҳам яхши билади. Кейин онам раҳматли “Сирингни ўзингдан бошқа билмасин. Дўстнинг ҳам дўсти бўлади”, деб уқтирарди. Шу ёшга кириб бу гапларнинг ҳаётда нечоғлик аҳамиятга эга эканлигига амин бўлдим.

     “Овозингиз тўғри келмайди”

    Фото: “Дарё”

    Санъаткор бўлиш умидида институтга имтиҳон топширган Муножот Йўлчиеванинг ҳафсаласи пир бўлади. Чунки унга имтиҳон вақтида “Овозингиз опера хонандалигига тўғри келмайди”, дея вокал йўналишига ўқишга қабул қилишмайди. Шу пайт Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шавкат Мирзаев “Овозингиз устида ишлаб, мақомчи қилишим мумкин”, дейди.

    Мусиқадан бехабар бўлган Муножот анъанавий мақом ижрочилигининг икки йиллик тайёрлов бўлимига ўқишга қабул қилинади.

    Шароф Рашидов назарига тушган ёш ижрочилар

    1980 йилнинг 9 февраль куни “Назм ва наво” кўрсатувида бир қанча ёш ижрочилар “Муножот” ва “Ушшоқ”ни ижро этишади. Мазкур лойиҳадаги чиқишдан кейин 19 ёшли Муножот эл назарига тушади. Худди шу кўрсатувни кўрган Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги раҳбари Шароф Рашидов “Мақом йўналишида куйлайдиган ёшлар бор экан-ку. Шу қизларни “Мақом” ансамблига ишга олинглар”, дея кўрсатма беради.

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    — Мактабни битирган йилим акам Абдуҳошим Германияга ҳарбий хизматга жўнатилган. Кетишидан олдин дадамга “Қизингизни Тошкентга жўнатманг”, деб қаттиқ тайинлаганди. Хуллас, Тошкентга кетганим акамдан сир тутилган. Тайёрлов курсида ўқиётганимизда Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд куни муносабати билан телевидениеда “Назм ва наво” кечаси ўтказиладиган бўлди. Жонли эфирда бир гуруҳ талабалар билан чиқиб, Алишер Навоий ғазаллари асосида қўшиқ ижро этганмиз. Аксига олгандек, чиқишимни Германияда хизмат қилаётган акам ҳам кўриб қолган. Бир куни акамдан хат келди, қўрқиб очсам “Сенга тўсқинлик қилганим учун кечир, синглим. Чиқишингни телевизорда кўриб фахрландим. Санъатга сендек иқтидорли ёшлар керак”, деб ёзилган экан. У пайтдаги ота-онамнинг қувончини тасвирлаб беролмайман. Исм-шарифимиз ёзилмагани учун ота-онам мен эканлигимга шубҳа қилишган экан, дейди Муножот Йўлчиева.

    “Мақомдан воз кечолмайман”

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    У 1980 йилнинг ёзида икки йиллик тайёрлов курсини тугатгач, Ўзбекистон давлат консерваториясининг мақом йўналишига ўқишга киради. Олий ўқув юртида таҳсил олаётган Муножотга Москва давлат консерваториясига бориб, опера йўналишида таҳсил олиш зарурлигини, кейинчалик Италияда амалиёт ўташи мумкинлигини, мақом эса санъат соҳасида келажаксиз йўл эканлигини уқтиришади. Аммо у бу таклифни рад этиб, “Мақом йўналишидан воз кечолмайман, у менинг муҳаббатим”, дея қатъий жавоб қайтаради.

    “Иффатимни йўқотганлигим ҳақида гап-сўз тарқалган”

    Муножот “Мақом” ансамблида иш бошлаган илк йилларда у ва устози Шавкат Мирзаев тўғрисида турли гап-сўзлар тарқалади. Буни эшитган ёш хонанда йиғлаб юборади.

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    — Бу гаплар тарқалганига икки ойдан ортиқроқ вақт бўлган экан. Буни гапириш қанчалик оғир бўлмасин, айтаман. Бу ҳақда шу кунгача бирорта интервьюда айтмаганман: иффатимни йўқотганлигим ҳақида гап-сўз тарқалган экан. Бунга сабаб менга кўпроқ эътибор бериляпти, деб ҳисоблашган. Аслида мураббий ҳамма билан бирдек ишлайди, фақат баъзилар машғулотларни тезда ўзлаштириб олади.

    У пайтларда бемалол раҳбариятга чиқиш у қадар қийин бўлмаган. Ўзимни ёмон ҳис қилганман. Наҳотки бир ансамблда ишлаб юрган ака-опаларим мен ҳақимда шундай деб ўйлашяпти, деб йиғлаганман. Афсуски, ўша куни мени раҳбар қабулига киритишмаган. Эртаси куни ишга борсам, шов-шув. Давлат раҳбари қабулига кирмоқчи бўлганим ҳақидаги хабар етиб келибди. Шунда ансамбл директори мени қабулига чақириб, устозимни раҳбарлик қилолмаганликда айблашгани ва у ўз аризасига кўра ишдан кетаётганини айтди. Шунда мен ишда қолмаслигимни, ҳақиқатни айтолмайдиган ҳамкасблар билан ишламаслигимни айтганман.

    Фото: “Дарё”

    Мана шу воқеадан сўнг Тошкентдан бош олиб қишлоққа кетишни ва турмушга чиқиб, айтилган гаплар бўҳтондан бўлак нарса эмаслигини исботлашни ният қилгандим. Шунда давлат амалдорларидан бири ишонч билдириб, бошқа жамоа билан ижодни давом эттиришимни тайинлаган, дейди санъаткор бир интервьюсида.

    Қироличалар саҳнасига чиққан илк ўзбек хонандаси

    Санъаткор илк бор дунё саҳнасига 1995 йилда Франциянинг “Де ла Вилл” театрида ўтказилган фестивалда чиқади. Шундан кейин у ушбу давлатга йигирма мартадан кўпроқ ташриф буюриб, Франциянинг деярли барча шаҳарларида чиқишлар қилади.

    Муножот Йўлчиева Америка, Англия, Япония, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Бразилия, Германия, Испания, Бельгия, Франция, Россия, Ҳиндистон, Дания сингари давлатларнинг машҳур саҳналарида ҳам қўшиқ куйлайди.

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    “Йигирма йиллар аввал Лондондаги Элизабет ҳолл, яъни “қироличалар саҳнаси” деган ҳашаматли санъат саройида концерт берганимда ташкилотчилар ва таржимонлар Шарқ мамлакатларидан биринчи бўлиб бу ерда сиз куйлаяпсиз, шу пайтгача ҳеч ким ушбу саҳнада чиқиш қилмаган. Чунки ҳаммага ҳам рухсат беришмайди”, деган.

    Географик жиҳатдан катта бўлган мамлакатлардан — Канада ва Австралия саҳналарида туриб, мумтоз қўшиқлар куйлаш орзум бор. Насиб этса, бу мақсадларим ҳам кун келиб, рўёбга чиқар, деган умиддаман”, дейди мақом ижрочиси.

    “Муножот”дан “Ёр-ёр”гача...

    Дунёнинг кўплаб мамлакатларида турли концертларда қатнашган Муножот Йўлчиева интервьюларининг бирида хорижлик мухлислари, асосан, қайси қўшиқларини қайта-қайта айтишини талаб қилгани ҳақида шундай деган эди:

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    — Чет элда оғир ва салобатли қўшиқларга талаб жуда юқори. Англиядаги концертларимнинг бирида 45 ёшлар чамасидаги аёл дастур бошланмасидан олдин ёнимизга келиб, сиз бугун “Ким кейин, ким илгари” қўшиғингизни ҳам айтасизми, деб савол берди. Унга юзланиб, бундай қўшиғим борлигини қаердан биласиз десам, CD дискингизни харид қилганман. Шу ижронгизни такрор эшитиб зерикмайман, деди.

    Унинг фикрини ҳурмат қилган ҳолда “Ким кейин, ким илгари” қўшиғимни концерт режасига киритганмиз. Хорижликларнинг қайсидир бири Чустий ғазаллари билан яратилган қўшиқларимни ёқтиришса, айримлари “Муножот”ни, яна бошқалари миллий фолклор намунаси “Ёр-ёр”ни сўрашади. Қисқаси, барча ашулаларимнинг ўз мухлиси бор. Ҳар доим овоз, мусиқа ва сўз бир-бирини тўлдириб борса, тингловчини бефарқ қолдирмайди, дейди Муножот Йўлчиева.

    “Порахўрликда айбланиб...”

    2018 йилнинг декабрида Муножот Йўлчиева суд мажлисига чақирилади. Гап шундаки, бир талаба йигит Тошкент давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишни ва ижодий имтиҳондан Муножот Йўлчиевага айтиб, юқори баҳо олиб беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига эса икки нафар абитуриентдан 12 минг АҚШ доллари талаб қилади. Келишилган миқдордан 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга тушади.

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    — Ўша воқеадан жуда жаҳлим чиқди. Анъанавий хонандаликка умуман дахли бўлмаган консерваториянинг собиқ талабаларидан бири Муножот Йўлчиева билан гаплашиб, ўқишга киритиб қўяман, дея бир абитуриентдан келишган ҳолда пул олган. Энг қизиғи, у пайтда мен Германияда халқаро фестивалда эдим.

    Ижодий сафардан қайтсам, судга чақиришди. Воқеадан хабар топгач, карахт бўлиб қолдим. Мана шундай ҳолатлар беайб инсоннинг йиллар давомида мисқоллаб йиққан ҳурмати, обрўсига путур етказади, дейди устоз санъаткор.

    “Ўғилларга қаттиққўл, келинларга меҳрибон онаман”

    1982 йили ҳинд ва урду тиллари бўйича мутахассис Ҳурматилло Бўриевга турмушга чиққан санъаткорнинг Музаффар ва Шуҳрат исмли фарзандлари бор.

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    — Оилада ҳам меҳрибон, ҳам қаттиққўл онаман, ич-ичимдан меҳр туйсам-да, икки ўғлимга жуда талабчан муносабатда бўлганман. Болалигимизданоқ меҳнаткаш ва меҳрибон отамнинг қаттиққўл, жиддий тарбияси ўлароқ, менинг характеримда ҳам шу жиҳатлар шаклланган. Фарзандларимга берган жиддий тарбиям оқибатида, Худога шукрки, икки ўғлим ҳам яхши инсон бўлиб етишди.

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    Айримлар келин қиздек бўлмайди, дейди. Лекин мен бу фикрга қўшилмайман. Раҳматли қайнонам ҳам жуда мулойим аёл эдилар. Санъаткор бўлганим учун хизматларини рисоладагидек қилолмаганман. Бугун ўзим ҳам қайнонаман, икки нафар ширингина қизалоқ — Муборакхон ва Маликахоннинг бувисиман. Келинларим ҳам фаросатли, зеҳнли”, дейди у.

    “Ҳашаматни ёқтирмайман”

    Муножот Йўлчиева кўп даромад топса-да, ниҳоятда камтарин ҳаёт кечиради. 10 йилга яқин Matiz русумидаги автомобилдан фойдаланди. Ҳозирги машинаси ҳам у қадар қимматбаҳо эмас.

    Фото: Муножот Йўлчиеванинг шахсий архивидан

    — Ҳашаматни ёқтирмайман. Оддий, камтарона яшашни маъқул кўраман. Балки, бу ҳаётдаги қийинчиликларим билан боғлиқдир. Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқиб юрган кезларимда катта концерт ўтказиладиган бўлди. Аксига олиб, бирорта тузукроқ кўйлагим йўқ эди. Ўшанда устозим Шавкат Мирзаевга “Кўйлагим йўқ, нима қиламан?” деганимда “Ҳашаматга интилманг, либосингиз оддий ва тоза бўлса бўлди. Кўнглингиз тўлмаса, онангизнинг сандиғидан бир кийимлик мато олиб келинг”, деганди.

    Тўғри айтдингиз деб, атлас учун Тошкентдан Ширмонбулоққа келганман. Кейин опам иккимиз бир кечада кўйлак тикиб берадиган тикувчи излаганмиз. Хайриятки, қуда холамиз кечаси билан кўйлагимни битириб берган. Кўйлагим бор деб қувониб Тошкентга қайтаётганимда, туфлимиз йўқлиги эсимга тушиб қолган. Ўшанда бир курсдош қизнинг туфлисини олиб, катта саҳнага чиққанман, дейди Муножот Йўлчиева.

    28.11.2024, 12:52   Изоҳ (0)   33952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Муножот Йўлчиева#мақом#хонанда

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муножот Йўлчиеванинг «Ушшоқ» ашуласи англиялик фалаж бўлиб қолган отахонни оёққа турғазган

    19.06.2015, 17:27

    Самарқандда «Мақом» ансамблининг илк тақдимот концерти бўлиб ўтди

    01.02.2019, 05:40

    Муножот Йўлчиева Муниса Ризаевани бажонидил шогирдликка олишини айтди

    24.05.2019, 22:12

    Баҳодир Йўлдошев, Абдуҳошим Исмоилов, Севара Назархон ва бошқалар. Президент фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат ходимларидан бир гуруҳини му...

    29.08.2019, 08:55

    «Мақом бўйича ер юзида битта қаҳрамон бор». Озодбек Назарбеков Муножот Йўлчиеванинг хонадонига борди (фото, видео)

    26.08.2021, 13:56

    «Ноёб овозга эгалигининг ўзи қаҳрамонлик» – Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева ҳақида

    30.08.2021, 20:10

    «Иффатсизликда айблашганида санъатни ташламоқчи бўлганман». Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева фаолияти аввалида дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди (...

    17.09.2021, 12:56

    «Уларнинг тўйлардан катта пулни олиб кетиши бизни ранжитарди». Муножот Йўлчиева фонограммада куйлайдиган ҳамкасблари ҳақида (видео)

    22.09.2021, 17:56

    19 ёшида танилган, беайб суд залига чақирилган, «қироличалар саҳнаси»га чиққан илк Шарқ санъаткори: Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева 61 ёшда (фото)

    26.11.2021, 18:22

    Instagram: Liil Xurramov неча ёшда? Дилноза Кубаевага Миллий театр жамоасининг сюрпризи, Ҳалима Ибрагимованинг блогерларга муносабати

    22.11.2022, 23:08

    Instagram: Янги машина олаётган Малика Равшанова, Дубайда даволанаётган Манзура, Юлдуз Усмоновадан премера 

    02.02.2023, 22:50

    Биринчи ўзбек аёл дирижёри, олима, тракторчи, пиллачи қизлар, аёллар клуби аъзолари. “Ўзбек аёли — ўтмиш, нафосат, келажак рамзи” анъанавий II республика кўргазмас...

    07.03.2023, 20:10

    Баландлик, зилзила, самолётда учиш: ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг фобиялари (видео)

    02.04.2023, 17:40

    Муножот Йўлчиевадан Алишер Файзгача: Фарғонада юлдузлар иштирокида ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивали — суратларда

    22.05.2023, 19:30

    Бир нечта хорижий тилда эркин сўзлаша олиши билан мухлисларига ибрат бўла оладиган ўзбекистонлик санъаткорлар  

    17.08.2023, 12:50

    “Гап пулда эмас, нега мен фарзанд бўла туриб отамнинг ижодини тарғиб қилолмайман?”— Интизор Тожибоева нима сабабдан отасининг ижоди учун муаллифлик ҳуқуқини талаб

    06.11.2023, 13:19

    “Халқлар дўстлиги”да бўш кун йўқ, директори эгаллаб олган”. Муножот Йўлчиева концерт беролмаётгани ва муаллифлик ҳуқуқи ишламаётганидан нолиди

    03.11.2023, 16:50

    “Ўғилларимга қаттиққўл, келинларимга меҳрибон онаман”. Қироличалар саҳнасида куйлаган илк ўзбек хонандаси Муножот Йўлчиева 63 ёшни қаршилади (фото, видео)

    28.11.2023, 12:35

    2023 йилда бобо ва буви бўлган шоу-бизнес вакиллари (видео) 

    03.01.2024, 15:20

    Президентнинг Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди

    16.11.2024, 13:55

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Одил Аҳмедов, Ғайбулла Турсуновнинг “биррови” қанча? Муножот Йўлчиева 64 ёшни қарши олди

    27.11.2024, 10:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда Исроилга қарши жавоб чора кўрилмагани сабабли аҳолининг норозилик намойишлари бошланди

    Дунё | 13 июн, 19:55

    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

    Реклама | 13 июн, 19:30

    Ҳисобга олинмаган деҳқон меҳнати, ерларнинг камлиги ва деградация: гўшт нархига таъсир қилган сабаб ва омиллар

    Ўзбекистон | 13 июн, 19:45

    Ризо Паҳлавий: “Ягона чора — Эрондаги тузумни ағдариш”

    Дунё | 13 июн, 19:35

    Пекиндаги аукционда ноёб Лабубу ўйинчоғи 150 минг долларга сотилди

    Лайфстайл | 13 июн, 19:25

    Франко Мастантуоно “Реал Мадрид” футболчисига айланди

    Спорт | 13 июн, 19:21

    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

    Реклама | 13 июн, 18:00

    Андижонда темир йўлдаги цистернага чиқиб олган эркакни ток урди

    Ўзбекистон | 13 июн, 19:15

    “Худо Исроилни ёрлақасин”. Эронга ҳужумни қўллаб чиққан АҚШ сенаторлари яҳудий лоббисидан қанча олган?

    Дунё | 13 июн, 19:06

    Самарқандда 15 ёшли жиянини сотаётган аёл жиноят устида ушланди (видео)

    Ўзбекистон | 13 июн, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.