• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Биринчи ўзбек аёл дирижёри, олима, тракторчи, пиллачи қизлар, аёллар клуби аъзолари. “Ўзбек аёли — ўтмиш, нафосат, келажак рамзи” анъанавий II республика кўргазмасига фототашриф

    Тошкент фотосуратлар уйида Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан ҳамкорликда анъанавий II республика фотокўргазмаси очилди. 

    8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида ташкил этилган ушбу кўргазма таълим соҳасидаги фидойи аёлларнинг 200 дан зиёд фотосуратларини ўзида жамлаган. 

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Бундан ташқари, кўргазмадаги суратларда аёллар таълими тарихи ҳамда аёлларнинг ижтимоийлашуви сингари мавзулар акс этган. “Дарё” фотомухбири Дилруҳ Исомиддинова Фотосуратлар уйида бўлиб, кўргазма суратларини галереяга жамлади.

    Фотокўргазма шу йилнинг 11 март санасига қадар давом этади. Кириш мутлақо бепул.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Гулистон шаҳридаги “Қувонч” болалар боғчаси тарбиячиси Светлана Сой тайёргарлик гуруҳи тарбияланувчиларига жисмоний тарбия машғулотларини ўтказмоқда, 1998 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Тошкент шаҳридаги 92-сонли мактабнинг ҳинд тили ўқитувчиси Д.Юсупова 9-синф ўқувчиси З.Мавлонованинг уй вазифасини тингламоқда, 1992 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Тепада: Республика пионерлар маданият саройи “Юлдузча” хореография ансамбли қизлари, 1984 йил.
    Пастда: Тошкент шаҳридаги 107-сонли мактаб ўқитувчиси Муяссар Шомирзаева лингафон хонасида ўқувчиларга дарс ўтмоқда, 1989 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Ўзбек хотин-қизлари 8 март байрамини нишонлаш чоғида, 1930 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Тракторчи касбини биринчилардан бўлиб эгаллаган ўзбек қизлари, 1930 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Аёллар клуби аъзолари. Доскада “Дин — халқ учун қора дори” деб ёзилган, 1933 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Марказий аёллар клубида умумтаълим мактаби дарслари. Улжаева Тарахон 6-“Б” синф ўқувчиси, уй бекаларига китоб ўқимоқда, 1936 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    К.Э.Ворошилов номидаги Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи саводсизликни тугатиш курси ўқитувчиси Назира Рамазонова тингловчиларга ўқишни ўргатмоқда, 1938 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Халқ артисти Ҳалима Носированинг сайловчилар билан учрашуви, 1938 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Халқ артистлари Тамарахоним ва Мукаррама Турғунбоевалар пахта теримида, 1938 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Халқ артисти Тамарахоним хотин-қизлар даврасида, 1940 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    “Фидокорона меҳнатлари учун” медали соҳибаси, Бухоро шаҳридаги М.Горкий номли мактаб ўқитувчиси Мария Ивановна Валянская ўқувчиларнинг синф дафтарларини кўриш чоғида, 1945 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    ТошМИ талабалари Жамилова Шарифа ва Шамуротова Қумри дарсга тайёрланмоқда, 1945 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Куйбишев номидаги аёллар мактаби 4-синф ўқувчиси Хабия Сотиболдиева табиацҳунослик дарсида, 1946 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    “Известия” номидаги Тошкент мактаби ўқувчилари имтиҳонга тайёргарлик чоғида, 1947 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Ўзбекистон ССР Олий Совети депутатлигига номзод, Пайариқ тумани 38-сонли мактаб ўқитувчиси Т.Раҳимова, 1947 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Тошкент астрономик обсерваториясида профессор аспирантга дарс ўтиш чоғида, 1948 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Самарқанд райони “Париж коммунаси” қишлоқ хўжалиги артели моҳир боғдорчиси Нубувват Аҳадова узум ҳосилини йиғмоқда, 1948 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Андижондаги 5-мактаб аълочи ўқувчилари география дарсида, 1948 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Янгийўл тумани “Шарқ юлдузи” колхозининг 7-синф ўқувчилари география дарсида, 1950 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Халқ артисти Марям Якубова, 1952 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзоси Абдулла Қаҳҳор ёш ёзувчи аёллар билан, 1954 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Туркман қизлари таълим олмоқда.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Мусулмонлар мактаби ҳуснихат дарсида.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Саводсизликни тугатиш курсида таҳсил олаётган хотин-қизлар, 1928 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    “Ўзбекистон хотин-қизлари” журнали бош муҳаррири, шоира Зулфия иш устида, 1954 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Мукаррам Гулямова — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, қаҳрамон она (Тошкент шаҳридаги 145-сонли мактаб ўқитувчиси), 1955 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Л.Султанова — биринчи ўзбек аёл дирижёри, 1955 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Қаҳрамон она Раҳима Ғуломова маҳалла аёлларига “Ўзбекистон хотин-қизлари” журнали янги сонини ўқиб бермоқда, 1955 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Тошкент давлат педагогика институти ўқитувчиси Н.Р.Раҳимова талаба қизлар М.Юнусова, I.Ҳайитқулова ва Х.Болтаеваларга жисмоний тарбия дарсини ўтмоқда, 1955 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Гания Каримова Тошкент шаҳридаги 28-сонли мактабнинг собиқ ўқувчилари даврасида, 1957 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Тошкент тўқимачилик институти аёл олимаси, техника фанлари номзоди, доцент Мақсуда Хадижанова.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Колхознинг моҳир пиллачи қизлари Ханум Бабаева ва Токташ Гулаэва хирмонда, Сурхондарё вилояти, 1961 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    “Тўқимачи” маданият саройи “Тўқувчи” қизлар клуби аъзолари дастурхон тузаш сирларини ўрганмоқда, 1975 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Тошкент давлат университетининг хотин-қизлар жамоаси Халқаро аёллар конгресс йиғилиши очилиши чоғида, 1975 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Анорчилик соҳаси миришкорлари билан ўзаро суҳбат, 1977 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Хўжаобод ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг аудиториясида мутахассис билан машғулотлар, 1988 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Тошкент шаҳридаги Л.Б.Шастри номидаги 24-сонли ўрта мактабнинг ҳинд тили ўқитувчиси Раъно Ботирова ўқувчиларга ҳиндча қўшиқ ўргатмоқда, 1986 йил.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Ўзбекистон Қаҳрамонлари: (чапдан) Дилбар Акромова, Вера Пак, Суйима Ғаниева, Муножот Йўлчиева, Мартия Раҳматова, Ойшахон Қўчқорова, Холчахон Мирзаева.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Ўзбекистон Қаҳрамонлари: (чапдан) Лола Муродова, Манзура Мадалиева.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
    Ўзбекистон Қаҳрамонлари: (чапдан) Онесия Саитова, Сиёсатхон Абдуллаева.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

     

    07.03.2023, 20:10   Изоҳ (0)   39291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолиси эҳтиёжи учун Украина компанияси ишлаб чиқарадиган юқори сифатли дорилар етказилади

    07.03.2023, 19:35

    Шавкат Мирзиёев иштирокидаги 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбир — суратларда

    07.03.2023, 19:14

    “Аёлим билан 1500 доллар ишлаб топяпмиз” — Бухородан Қашқадарёнинг чекка қишлоғига бориб ўқитувчилик қилаётган оила ҳикояси

    07.03.2023, 18:28

    Андижонда икки ойда 26 маротаба қоидабузарлик қилган ҳайдовчи 28 миллион сўм жарима тўлади

    07.03.2023, 18:20

    “Ўзбекистон воҳаларининг мўжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмасига 260 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди

    07.03.2023, 17:55

    Ўзбекистонда дизайни бўйича ягона дейилган Андижондаги кутубхона электрдан қарздорлиги сабаб фаолиятини тўхтатгани айтилмоқда

    07.03.2023, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.