• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    19 ёшида танилган, беайб суд залига чақирилган, «қироличалар саҳнаси»га чиққан илк Шарқ санъаткори: Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева 61 ёшда (фото)

    Мақом ашулаларини моҳирона ижро этиб келаётган Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева 26 ноябрь куни таваллуд топган. Ноёб овози, туйғуларга бой ижроси билан хорижликларнинг ҳам эътиборини қозонган санъаткорнинг Европадаги концертларида билетлар ҳамиша талаш бўлади. Муборак 61 ёшни нишонлаётган Муножот Йўлчиеванинг ижодий фаолияти ва ҳаётига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Серфарзанд оила Муножоти

    Муножот Йўлчиева 1960 йили Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. Оилада олти қиз ва икки ўғилнинг учинчиси бўлган Муножотнинг отаси ҳайдовчи, онаси эса дала ишчиси сифатида меҳнат қилади.

    Фото: «munojot.com»

    У оилавий муҳит сабаб кичкиналигидан санъатга қизиқади. Ўқувчилик даврида мактабда ўтказиладиган турли тадбирларда фаол бўлишга интилиб, ашула ва рақс тўгаракларига қатнайди.

    «Онам Муборакхон ая ‘Тановар’, ‘Сумбула’ каби халқ қўшиқларини хиргойи қиларди. Уларнинг овозлари ниҳоятда ширали эди. Аммо давр тақозоси билан санъат йўлидан кетмаганлар. Доим санъаткор бўлолмаганимдан афсусланаман, дердилар. Волидамнинг армонлари ўрнини менинг ютуқларим тўлдирганини кейинчалик ўзи хурсанд бўлиб кўп такрорлаган.

    Фото: Шахсий архивдан

    8-синфда ўқиб юрганимда устоз санъаткор Фаттохон Мамадалиев туманимиздаги маданият уйида ансамбл ташкил қилиб бериш учун таклиф этилган. Аммо ижрочилар кўплиги боис мени хонанда сифатида қабул қилишмаган. Раққосалар камлиги учун рақс тушиш билан шуғулланганман.

    Фото: «munojot.com»

    Дадам санъатсеварлигимни кўриб, ижроларимни севиб эшитса-да, бу касбни танлашимга ҳамиша тиш-тирноғи билан қарши бўлган. Ҳатто акаларим ҳам кўнмаган. Мактабни битириш арафасида тоғам Абдулла Мавлонов уйдагиларни, айниқса, отамни бир амаллаб кўндириб, ҳужжатларимни Ўзбекистон давлат консерваториясининг вокал йўналишига топширишимни маслаҳат берган», — дейди у интервьюларининг бирида.

    Фото: «munojot.com»

    Бироқ имтиҳон вақтида «Овозингиз опера хонандалигига тўғри келмайди», дея Муножотни вокал йўналишига ўқишга қабул қилишмайди. Шу пайт Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шавкат Мирзаев «Овозингиз устида ишлаб, мақомчи қилишим мумкин», — дейди.

    Мусиқадан бехабар бўлган Муножот анъанавий мақом ижрочилигининг икки йиллик тайёрлов бўлимига ўқишга қабул қилинади.

    Шароф Рашидов назарига тушган ёш ижрочилар

    1980 йилнинг 9 февраль куни «Назм ва наво» кўрсатувида бир қанча ёш ижрочилар «Муножот» ва «Ушшоқ»ни ижро этишади. Мазкур лойиҳадаги чиқишдан кейин 19 ёшли Муножот эл назарига тушади. Худди шу кўрсатувни кўрган Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги раҳбари Шароф Рашидов «Мақом йўналишида куйлайдиган ёшлар бор экан-ку. Шу қизларни ‘Мақом’ ансамблига ишга олинглар», дея кўрсатма беради.

    Фото: Шахсий архивдан

    Муножот Йўлчиева тайёрлов бўлимининг иккинчи босқичини тамомлаш арафасида «Мақом» ансамблининг забардаст дарғалари — Ориф Алимаҳсумов, Берта Давидова, Комунна Исмоилова, Ҳадя Юсупова, Эсон Лутфуллаев, Матлуба Дадабоева билан ишлаш бахтига муяссар бўлади.

    Муножот Йўлчиева ҳамкасблари ва хорижлик мухлислари даврасида

    Муножот Йўлчиева ҳамкасблари ва хорижлик мухлислари даврасида
    Фото: «munojot.com»

    У 1980 йилнинг ёзида икки йиллик тайёрлов курсини тугатгач, Ўзбекистон давлат консерваториясининг мақом йўналишига ўқишга киради. Устози Шавкат Мирзаев билан санъатнинг энг мураккаб йўлида ижод қилишда давом этади.

    Фото: «munojot.com»

    Олий ўқув юртида таҳсил олаётган Муножотга Москва давлат консерваториясига бориб, опера йўналишида таҳсил олиш зарурлигини, кейинчалик Италияда амалиёт ўташи мумкинлигини, мақом эса санъат соҳасида келажаксиз йўл эканлигини уқтиришади.

    Аммо у бу таклифни рад этиб, «Мақом йўналишидан воз кечолмайман, у менинг муҳаббатим», — дея қатъий жавоб қайтаради.

    «Иффатимни йўқотганлигим ҳақида гап-сўз тарқалган»

    Муножот «Мақом» ансамблида иш бошлаган илк йилларда у ва устози Шавкат Мирзаев тўғрисида турли гап-сўзлар тарқалади. Уни эшитган ёш хонанда йиғлаб юборади.

    «Бу гапларнинг тарқалганига икки ойдан ортиқроқ вақт бўлган экан. Бу гапларни гапириш қанчалик оғир бўлмасин, айтаман. Бу ҳақда шу кунгача бирорта интервьюда айтмаганман: иффатимни йўқотганлигим ҳақида гап-сўз тарқалган экан. Бунга сабаб менга кўпроқ эътибор бериляпти, деб ҳисоблашган. Аслида, мураббий ҳамма билан бирдек ишлайди, фақат баъзилар машғулотларни тезда ўзлаштириб олади.

    Муножот Йўлчиева устози Шавкат Мирзаев билан

    Муножот Йўлчиева устози Шавкат Мирзаев билан
    Фото: «munojot.com»

    У пайтларда бемалол раҳбариятга чиқиш у қадар қийин бўлмаган. Ўзимни ёмон ҳис қилганман. Наҳотки бир ансамблда ишлаб юрган ака-опаларим мен ҳақимда шундай деб ўйлашяпти, деб йиғлаганман. Афсуски, ўша куни мени раҳбар қабулига киритишмаган. Эртаси куни ишга борсам, шов-шув. Давлат раҳбари қабулига кирмоқчи бўлганим ҳақидаги хабар етиб келибди. Шунда ансамбл директори мени қабулига чақириб, устозимни раҳбарлик қилолмаганликда айблашгани ва у ўз аризасига кўра ишдан кетаётганини айтди. Шунда мен ишда қолмаслигимни, ҳақиқатни айтолмайдиган ҳамкасблар билан ишламаслигимни айтганман.

    Фото: Шахсий архивдан

    Мана шу воқеадан сўнг Тошкентдан бош олиб қишлоққа кетишни ва турмушга чиқиб, айтилган гаплар бўҳтондан бўлак нарса эмаслигини исботлашни ният қилгандим. Шунда давлат амалдорларидан бири ишонч билдириб, бошқа жамоа билан ижодни давом эттиришимни тайинлаган», — дейди санъаткор бир интервьюсида.

    Қироличалар саҳнасидаги биринчи Шарқ санъаткори

    Санъаткор илк бор дунё саҳнасига 1995 йилда Фран­сиянинг «Де ла Вилл» теат­рида ўтказилган фестивалда чиқади. Шундан кейин у ушбу давлатга йигирма мартадан кўпроқ ташриф буюриб, Франциянинг деярли барча шаҳарларида чиқишлар қилади.

    Фото: Шахсий архивдан

    Муножот Йўлчиева Америка, Англия, Япония, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Бразилия, Германия, Испания, Бельгия, Франция, Россия, Ҳиндистон, Дания сингари давлатларнинг машҳур саҳналарида ҳам қўшиқ куйлайди.

    Фото: Шахсий архивдан

    «Йигирма йиллар аввал Лондондаги ‘элизабет холл’, яъни ‘қироличалар саҳнаси’ деган ҳашаматли санъат саройида концерт берганимда ташкилотчилар ва таржимонлар Шарқ мамлакатларидан биринчи бўлиб бу ерда сиз куйлаяпсиз, шу пайтгача ҳеч ким ушбу саҳнада чиқиш қилмаган. Чунки ҳаммага ҳам рухсат беришмайди, деган.

    Муножот Йўлчиева хорижлик мухлислари даврасида

    Муножот Йўлчиева хорижлик мухлислари даврасида
    Фото: «munojot.com»

    Географик жиҳатдан катта бўлган мамлакатлардан — Канада ва Австралия саҳналарида туриб, мумтоз қўшиқлар куйлаш орзум бор. Насиб этса, бу мақсадларим ҳам кун келиб, рўёбга чиқар, деган умиддаман», — дейди мақом ижрочиси.

    «Муножот»дан «Ёр-ёр»гача...

    Дунёнинг кўплаб мамлакатида турли концертларда қатнашган Муножот Йўлчиева интервьюларининг бирида хорижлик мухлислари, асосан, қайси қўшиқларини қайта-қайта айтишини талаб қилгани ҳақида шундай деган эди:

    Муножот Йўлчиева ҳамкасблари даврасида

    Муножот Йўлчиева ҳамкасблари даврасида
    Фото: «munojot.com»

    «Чет элда оғир ва салобатли қўшиқларга талаб жуда юқори. Англиядаги концертларимнинг бирида қирқ беш ёшлар чамасидаги аёл дастур бошланмасидан олдин ёнимизга келиб, сиз бугун ‘Ким кейин, ким илгари’ қўшиғингизни ҳам айтасизми, деб савол берди. Унга юзланиб, бундай қўшиғим борлигини қаердан биласиз, десам, CД дискингизни харид қилганман. Шу ижронгизни такрор эшитиб зерикмаяпман, деди.

    Фото: «munojot.com»

    Унинг фикрини ҳурмат қилган ҳолда ‘Ким кейин, ким илгари’ қўшиғимни концерт режасига киритганмиз. Хорижликларнинг қайсидир бири Чустий ғазаллари билан яратилган қўшиқларимни ёқтиришса, айримлари ‘Муножот’ни, яна бошқалари миллий фолклор намунаси ‘Ёр-ёр’ни сўрашади. Қисқаси, барча ашулаларимнинг ўз мухлиси бор. Ҳар доим овоз, мусиқа ва сўз бир-бирини тўлдириб борса, тингловчини бефарқ қолдирмайди».

    Юксак ижодий муваффақиятлар

    Санъаткор ижодий фаолияти давомида ҳукуматнинг кўплаб мукофотларига сазовор бўлиб келмоқда. Хусусан, 1990 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», 1994 йил «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» унвонлари, 1998 йил «Эл-юрт ҳурмати», 2004 йил «Фидокорона хизматлари учун», 2011 йил «Буюк хизматлари учун», 2019 йил «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан тақдирланади.

    Фото: «munojot.com»

    1995 йили Франция, 1997 йил Германияда аудио альбомлари чиқарилиб, кўп нусхаларда сотилади. 1997 йил «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида биринчи ўрин соҳибасига айланади.

    2000 йилдан буён Ўзбекистон давлат консерваториясида педагоглик фаолиятини юритиб келаётган санъаткор 2006 йилда фахрий профессор илмий унвонини олган.

    Фото: Шахсий архивдан

    2001–2004 йилларда ЮНЕСКО қошидаги махсус комиссия аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатади. У 2004 йил Осиё-Тинч океани минтақасидан «BBC Word Music Awards» нуфузли мукофотини қўлга киритади.

    1982–2014 йилларда Муҳиддин Қориёқубов номидаги Академик ва халқ бадиий жамоалар дирекциясида яккахон хонанда сифатида ишлаб, олтин фонддаги катта-катта ашулаларга сайқал бериб, ўз йўналишида қайта ёзади.

    2021 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига лойиқ кўрилган санъаткор ҳақида президент Шавкат Мирзиёев тақдирлаш маросимида шундай деганди:

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Муножотхон ноёб овози, бетакрор ижро маҳорати, ўзбек аёлига хос гўзал фазилатлари билан ҳаммамизнинг муҳаббатимиз, ҳурматимизни қозонган. Ҳар бир инсон Муножотхонни кўрганида ғурур билан ўз онаси, синглисини, гўзал фазилатли ўзбек аёлини кўргандек бўлади.

    Муножотхоннинг ноёб овозга эгалиги, ҳозиргача ҳам ўз устида ишлаши, тартиб-интизом билан консерваторияда ёшларга таълим беришларининг ўзи қаҳрамонлик. Мен ўйлайманки, ушбу эътироф, эҳтиром ҳали жуда катта куч беради».

    «Беайб инсоннинг обрўсига путур етказади»

    2018 йилнинг декабрида Муножот Йўлчиева суд мажлисига чақирилади. Гап шундаки, бир талаба йигит Тошкент давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишни ва ижодий имтиҳондан Муножот Йўлчиевага айтиб юқори баҳо олиб беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига эса икки нафар абитуриентдан 12 минг АҚШ долларини талаб қилади. Келишилган миқдордан 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга тушади.

    Фото: Шахсий архивдан

    «Ўша воқеадан жуда жаҳлим чиқди. Анъанавий хонандаликка умуман дахли бўлмаган консерваториянинг собиқ талабаларидан бири Муножот Йўлчиева билан гаплашиб, ўқишга киритиб қўяман, дея бир абитуриентдан келишган ҳолда пул олган. Энг қизиғи, у пайтда мен Германияда халқаро фестивалда эдим.

    Муножот Йўлчиева ҳамкасблари даврасида

    Муножот Йўлчиева ҳамкасблари даврасида
    Фото: Шахсий архивдан

    Ижодий сафардан қайтсам, судга чақиришди. Воқеадан хабар топгач, карахт бўлиб қолдим. Мана шундай ҳолатлар беайб инсоннинг йиллар давомида мисқоллаб йиғган ҳурмати, обрўсига путур етказади», — дейди устоз санъаткор.

    Шахсий ҳаёт...

    1982 йили ҳинд ва урду тиллари бўйича мутахассис Ҳурматилло Бўриевга турмушга чиққан санъаткорнинг Музаффар ва Шуҳрат исмли фарзанди бор. 2006 йилда Миср маданият маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган «Намунали аёл» танловида ғолиб бўлган Муножот Йўлчиева қайноналик мақомига эришган.

    Фото: Шахсий архивдан

    «Оилада ҳам меҳрибон, ҳам қаттиққўл онаман, ич-ичимдан меҳр туйсам-да, икки ўғлимга жуда талабчан муносабатда бўлганман. Болалигимизданоқ меҳнаткаш ва меҳрибон отамнинг қаттиққўл, жиддий тарбияси ўлароқ, менинг характеримда ҳам шу жиҳатлар шаклланган. Фарзандларимга берган жиддий тарбиям оқибатида, Худога шукрки, икки ўғлим ҳам яхши инсон бўлиб етишди.

    Фото: Шахсий архивдан

    Айримлар келин қиздек бўлмайди, дейди. Лекин мен бу фикрга қўшилмайман. Раҳматли қайнонам ҳам жуда мулойим аёл эдилар. Санъаткор бўлганим учун хизматларини рисоладагидек қилолмаганман. Бугун ўзим ҳам қайнонаман, икки нафар ширингина қизалоқ — Муборакхон ва Маликахоннинг бувисиман. Келинларим ҳам фаросатли, зеҳнли», дейди у.

    Миролим Исажонов тайёрлади

    Мавзуга доир:

    • «Иффатсизликда айблашганида санъатни ташламоқчи бўлганман». Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева фаолияти аввалида дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди (видео)
    • «Уларнинг тўйлардан катта пулни олиб кетиши бизни ранжитарди». Муножот Йўлчиева фонограммада куйлайдиган ҳамкасблари ҳақида (видео)
    • Муножот Йўлчиева Муниса Ризаевани бажонидил шогирдликка олишини айтди

    26.11.2021, 18:22   Изоҳ (0)   46590
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фаҳш саҳналар, «конфет» актёр-актрисалар, савиясиз сценарийлар. Қўзиқориндек болалаган ўзбек сериаллари ҳақида

    26.11.2021, 12:47

    Хитой ҳукумати медиа юлдузларининг нома’қбул хатти-ҳаракатларига қарши курашни кучайтирди. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари қатъий назорат қилинади

    25.11.2021, 06:32

    Парижда Эйнштейннинг қўлёзма қайдлари рекорд қийматда сотилди

    24.11.2021, 15:20

    «Ўзимга қўйилган қабртошдайман». Эдгар По, Силвия Плат, Франц Кафка — руҳий муаммолардан азият чеккан буюклар

    23.11.2021, 10:43

    Етти фарзанднинг кенжаси, 18 ёшида турмушга чиққан, 8 тилда қўшиқ куйлаган: Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева 60 ёшда (фото)

    16.11.2021, 15:49

    «Уни иккинчи Охунжон Мадалиев дейишади». Хонанда Раҳматилло Юсупов ва унинг қўшиқлари устозининг қўшиқлари сифатида эътироф этилиши ҳақида (видео)

    16.11.2021, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.