• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бир нечта хорижий тилда эркин сўзлаша олиши билан мухлисларига ибрат бўла оладиган ўзбекистонлик санъаткорлар

    Хорижий тилларни мукаммал билиш инсонга янги имкониятларни тақдим этади. Шунингдек, яхши иш топиш учун ҳам энг камида битта чет тилини билиш талаб этилади. Ўзбекистонлик санъаткорлар орасида ҳам бир нечта тилни яхши биладиганлари талайгина. Қуйида ана шундай санъаткорлар ҳақида сўз боради.

    Муножот Йўлчиева

    Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева рус, инглиз ва француз тилида гаплаша олади, форс тилида эса қисман мулоқот қилади.

    Фото: “Дарё”

    “Русча ва французчани ўқувчилик давримда ўрганганман. Француз тилига қизиқишим баландлиги учун синфдошларим орасида яхши ўқишга қаттиқ интилардим. Ҳатто келажакда таржимон бўлишни ҳам орзу қилганман.

    Инглиз тилини катта фарзандимнинг мактабда бу фандан қандай баҳога ўқиётгани, қай даражада билишини назорат қилиш мақсадида биргаликда ўрганганман. Кунора уйимизга репетитор келиб, ўғлим иккимизга машғулотлар ўтарди.

    Форс тилини талабалик йиллари ўрганишга мажбур бўлганман. Бу тил ғазалларни таҳлил қилишда катта аҳамиятга эга. Форс тилидаги матнларни ўқиб, тушуна оламан. Аммо форсча мулоқот қилишга бир оз қийналаман.

    Вақт томонлама имкониятим бўлганида, рус, инглиз ва форс тилларидаги билимларимни янада мустаҳкамлаган бўлардим. Кундалик ҳаётда асосан, ўзбек тилида гаплашиб, эшитганим учун мазкур тиллардаги айрим сўзлар ёдимдан чиқиб қолади. Амалиёт, жонли мулоқот давомида одамнинг тил борасидаги билими, тажрибаси шаклланиб боришига амин бўлдим”, — дейди Муножот Йўлчиева.

    Юлдуз Усмонова

    Фото: Instagram

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова рус, инглиз, турк ва тожик тилларида эркин сўзлаша олади. Бир муддат Туркияда яшаб, ижод қилган санъаткор айни пайтда араб тили бўйича билимларини мустаҳкамламоқда.

    Озодбек Назарбеков

    Фото: Instagram

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков рус ва турк тилларида таржимонсиз гаплашади. Касб тақозоси сабаб хориж тилларини ўзлаштиришга мажбур бўлган. “Инглиз тилини ўрганиш режамда бор”, — дейди санъаткор.

    Озода Нурсаидова

    Фото: Instagram

    Ўз рэпертуарини бир қанча чет тилидаги қўшиқлар билан ҳам бойитган хонанда Озода Нурсаидова тўртта тилда бемалол гаплашади.

    “Авваллари тил ўрганишга қизиқишим кучли эди. Иштиёқ, қунт ва ҳаракатим сабаб рус, инглиз, турк ҳамда форс тилларида таржимонсиз гаплашадиган бўлдим. Араб тилини эса қисман биламан. Лекин бу тилни ҳам пухта ўрганиш мақсадим йўқ эмас. Вақт жиҳатидан муаммо бўлмаганида, француз тилини ўрганардим”, — деди Озода Нурсаидова.

    Севара Назархон

    Фото: Instagram

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархонни ҳам полиглот санъаткорлар сафига қўшиш мумкин. Оиласи билан Лондонда яшайдиган хонанда рус, инглиз ҳамда француз тилларида бемалол мулоқот қилади.

    Отабек Маҳкамов

    Айни пайтда Америкада яшаб, фаолият юритаётган серқирра инсон: юрист, актёр ва бошловчи Отабек Маҳкамов ўқувчилик даврида учта тилни пухта ўрганганини таъкидлайди.

    Фото: Instagram

    “Жаҳон тиллари гимназиясида ўқиган давримда рус, инглиз ва француз тилларини яхши ўзлаштирганман. Кейинчалик форс, турк, араб ва немис тилларида оз бўлса-да, гаплашишни ўргандим. Ҳозирги кунда испан тили бўйича билимларимни оширяпман.

    Имкон бўлиб қолса, япон, хитой ва дунёнинг энг ноанъанавий тилларидан бири ҳисобланган Амазониянинг пирахан тилини ўрганган бўлардим”, — деди Отабек Маҳкамов.

    Унинг айтишича, у жаҳон адабиёти намуналарини оригинал тилда ўқиш, киноларни таржимасиз кўриш, севимли хориж қўшиқларининг маъносини тушуниш мақсадида чет тилларини ўрганишга қарор қилган.

    Муниса Ризаева

    Фото: Instagram

    Хонанда Муниса Ризаева тўртта: рус, инглиз, француз ва испан тилларида эркин мулоқот қилишини қайд этди. Тожик тилида сўзлашишга бир оз қийналади.

    Ўн йилча Лондонда яшаб, Англия давлат консерваторияси ҳамда Меҳмонхона тижорати ва туризм йўналишида таҳсил олган ижодкор яна иккита тилни ўрганиш нияти борлигини айтди.

    “Вақт топиб, араб ва хитой тилларини ўрганиш режамда бор. Бу икки тил ҳар доим оммавий мулоқот воситаси ҳисобланган. Шунингдек, Қуръони Каримни ҳам, албатта, ўрганмоқчиман”, — дейди қўшиқчи.

    Нилуфар Усмонова

    Фото: Instagram

    Устазода санъаткор Нилуфар Усмонова ҳам учта: рус, инглиз ва турк тилларида эркин гаплашади. Болалигида маълум вақт Англияда таҳсил олган хонанда тил ўрганишга жуда қизиқади. У ҳозирда корейс тилини ўрганмоқда.

    Алихан

    Фото: Instagram

    Ўн йилдан ортиқ вақт океан ортида яшаб, ҳатто Голливуд фильмларида роль ўйнаган актёр Алиханнинг таъкидлашича, чет тилини билган одамнинг имкониятлари анча кенгаяди.

    “Рус тилини болалигимда, инглиз тилини АҚШда яшаган давримда ўрганганман. Аслида, Америкага боришимга инглиз тилини ўрганиш орзум ҳам бир сабаб бўлган. ‘Мендирман Жалолиддин’ сериалининг суратга олиш жараёни туфайли салкам бир йил Туркияда яшадик ва туркча ўрганишга мажбур бўлдик. Ҳозир турк тилида ҳам эркин гаплашаман.

    Инглиз тилини билганим учун Хитойга борсам ҳам, Дубайда ҳам мулоқотга киришишга қийналмайман. Тил билган одам ҳеч нарса ютқазмайди, балки кўплаб имкониятларни қўлга киритади.

    Вақтим бўлганида, француз ва испан тилларини ўрганардим. Бу икки тил менга ёқади ва жуда қизиқарли”, — деди Алихан.

    Шаҳзода Матчонова

    Фото: Instagram

    Китобхон актриса сифатида кўпчиликка таниш Шаҳзода Матчонова рус, инглиз ва турк тилларини билади. Қайд этиш керакки, у Instagram саҳифасидаги постларининг аксариятини рус тилида ёзади.

    17.08.2023, 12:50   Изоҳ (0)   87055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Омманинг нафратига чидаш осон бўлмаган”. Оналикни карьерасидан афзал кўрган Айшвария Рай шов-шувга сабаб бўлган қоматидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди

    17.08.2023, 10:36

    Мадонна — 65 ёшда: Жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқ бутун умри давомида кимнинг розилигини олишга ҳаракат қилган ва йиллар давомида қандай қоидага амал қилган...

    17.08.2023, 09:35

    Instagram: Зиёда укасини уйлантирмоқда, Ҳамдам Собиров 90 минг долларлик машина олди, Гафур унаштирилди

    16.08.2023, 22:32

    “Бир кун учун 230 минг тўлашган”. Барчин Ғофурова ўзини машҳур қилган роли учун кам гонорар олгани ҳамда онасининг саратонга чалингани ҳақида

    16.08.2023, 19:45

    “Ҳинд киносидаги таниш-билишчилик”: Машҳур қариндошлари ортидан Болливудга кириб келган актёрлар (фото)  

    16.08.2023, 18:30

    Танзила Норбоеванинг шахсий дизайнери, профессионал сурдо таржимони ва маҳоратли актриса Раъно Шодиева 44 ёшда (фото, видео)

    16.08.2023, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Маск билан зиддият сабабли ўзининг Tesla автомобилини сотмоқчи

    Лайфстайл | 14 июн, 14:55

    Артём Довбик “Рома”дан кетиши мумкин

    Спорт | 14 июн, 14:33

    “Нетаньяху АҚШни урушга тортмоқда” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июн, 14:30

    Исроил ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб авиақатновлар вақтинча тўхтатилди

    Ўзбекистон | 14 июн, 14:11

    “Қора рицар”, “Такси 4”: фильмлардаги эпизодик ролини моҳирона ижро этган машҳур спортчилар

    Лайфстайл | 14 июн, 13:50

    Оқ уй Маск компанияси билан тузилган давлат шартномаларини текширишга қарор қилди

    Дунё | 14 июн, 13:25

    Гаттузо Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши кутилмоқда

    Спорт | 14 июн, 13:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.