• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Халқлар дўстлиги”да бўш кун йўқ, директори эгаллаб олган”. Муножот Йўлчиева концерт беролмаётгани ва муаллифлик ҳуқуқи ишламаётганидан нолиди

    Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган давра суҳбатида кўп гаплар оғизда қолиб кетаётгани, концерт бериш учун “Халқлар дўстлиги” санъат саройида кун ололмагани ҳақида куйиниб гапирди.

    Фото: YouTube
     

    — Боғча ёшидан бошлаб болаларга мумтоз қўшиқларни тушунтиришимиз керак, деб кўп гапирдик. Ҳатто бунинг учун маблағлар ҳам ажратилди. У иш давом этаяптими, йўқми? Боғча тарбияланувчилари тугул, катта одамлар ҳам ҳар куни маъносиз қўшиқни эшица, беихтиёр уни айта бошлайди. Боғчаларга “жикир-жикир” маъносиз қўшиқларни эмас, халқ қўшиқлари ёки мақом ашулаларини қўйиб қўйишса, маънавий дид шаклланиб боради.

    Кейин муаллифлик ҳуқуқини тиклаш борасида ҳам кўп гапирдик. Минг афсуски, ҳозирги тўйларда умуман қўшиқ айтишни билмайдиган, драма театри актрисалари Юлдуз Усмонова ёки Зулайҳо Бойҳонованинг қўшиқларини айтиб, нон еяпти. Топган даромадидан муаллифга беш сўм пул ҳам бермайди. “Ялла” ансамблининг қўшиқларини айтиб, кошона уйда яшаётганлар йўқ деб ўйлайсизми? Суриштириб борсак, ўшаларнинг ҳеч бири “Сизнинг қўшиғингиз билан тирикчилик қиляпман”, деб 100 АҚШ доллари бериб, розилик ҳам сўрамаган. Қонун чиқариляпти, аммо унинг бажарилаётганини ҳам назоратга олиш керак.

    Катта саҳналардаги концертларга таклиф этишади. Битта концертга 20 тадан ортиқ санъаткорни таклиф этишади. Кейин ҳаммага вақт етиши керак деб қўшиқнинг у еридан, бу еридан кесиб ташлашади. Мен розиман, бундай концертларга таклиф этишмасин. Аммо 10 та санъаткор 5-10 дақиқа давом этадиган қўшиғини тўлиқ ижро эцин ва бундан тингловчи ҳам завқлансин. Ўзбекистон кунлари муносабати билан Тожикистонга борганимизда улар “Сароҳбори оромижон” ашуласини 8 дақиқа давомида ижро этишди. Томошабинлар ҳам маза қилиб тинглашди. Бизда эса ашуланинг у еридан, бу еридан кесиб, унинг устига фонограммада айтилиши уят эмасми?!

    Мен “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт бераман, деб борсам бўш кун йўқ, дейишди. Ҳамма эгаллаб бўлган. Мен ҳам пул ишлашни, концерт беришни хоҳлайман. Ўн кунлаб концерт беришга менинг ҳам кучим етади. Аммо сарой директори ёки ҳокимиятдагилар эгаллаб олишган. Улар билан мен бориб, уришиб келишим керакми, сизлар назоратга олинглар. Ёки санъатдан кетишимиз ёки уни ривожлантиришимиз керак, — дейди Муножот Йўлчиева.

    03.11.2023, 16:50   Изоҳ (0)   43038
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    19 ёшида танилган, беайб суд залига чақирилган, «қироличалар саҳнаси»га чиққан илк Шарқ санъаткори: Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева 61 ёшда (фото)

    26.11.2021, 18:22

    Клиплардаги роллари билан танилган Ботир Мўминов нега экранларда кўринмаяпти? (фото)

    02.11.2023, 16:53

    Шер позитив номи билан танилган блогер Шерзод Мамадалиев Фарғонада калтакланди 

    02.11.2023, 14:24

    11 ёшидан тўйларда қўшиқ куйлайдиган, оғир жудоликни бошдан кечирган ва беш йил давомида зўравонликка учраган Ирода Искандарова 51 ёшда (фото, видео)

    01.11.2023, 17:04

    “Болалигим ёлғизликда ўтди” — Райҳон онасига айтолмаган гаплари ва охирги марта концерт бераётгани ҳақида 

    01.11.2023, 14:52

    10 та тилда сўзлаша оладиган “Дунё гўзали” ва Ҳиндистондаги энг машҳур оиланинг келини — Айшвария Рай 50 ёшда (фото)

    01.11.2023, 13:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.