• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Гап пулда эмас, нега мен фарзанд бўла туриб отамнинг ижодини тарғиб қилолмайман?”— Интизор Тожибоева нима сабабдан отасининг ижоди учун муаллифлик ҳуқуқини талаб қилаётгани ҳақида

    Сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг муаллифлик ҳуқуқи унинг вориси — қизи Интизор Тожибоева томонидан ҳимояланганлиги ва унинг розилигисиз радиотўлқинларнинг бирида отасининг ижодий асарларидан фойдаланилганлиги учун қонуний чора кўрилишини сўраб тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар бу борада Интизор Тожибоевани қўллаб-қувватлаган бўлса, айримлар унинг ҳаракатларини қоралади. “Дарё” мухбири Интизор Тожибоева билан боғланиб, бу борасида фикрлари билан қизиқди.

    Фото: Instagram / @intizor_tadjibaeva

    — Раҳматли отам ҳақида ҳамиша эҳтиёткор бўлиб гапираман. Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артистнинг йиллар давомида тўплаган обрўсига путур етишини истамайман. Отам вафот этган вақти биз анча кичик ёшда бўлганмиз. Уч бола билан ёлғиз қолган онам бундай нарсаларни тушунмаган. Аммо ижтимоий тармоқлар ривожланганидан кейин кузатувчиларимиз отамнинг видеоларини саҳифамизга жойлашимизни сўрашди. Аммо отамдан қолган ижодий меросни ижтимоий тармоқларга жойлаштира олмаслигимиз бизни тушкунликка туширди.

    Фото: Instagram / @intizor_tadjibaeva

    Отам оламдан ўтганидан кейин бир студия раҳбари “Ҳожибой аканинг ижодини YouTube га қўйиб турсак майлими?”, деб онамга қандайдир ҳужжатларга қўл қўйдириб кетган. Кейин билсам у студия раҳбари аввал ҳам кўплаб санъаткорларни алдаб, шартномалар имзолатиб олгани учун жавобгарликка тортилган экан. Аммо у вақтда онам нимага қўл қўйганини тушунмаган. Айримлар ўйлагандек, онамга ҳеч қандай пул таклиф қилинмаган, кейинчалик берилган ваъдалар ҳам бажарилмаган. Шу кунгача ўзининг виждонига ҳавола деб бу ҳақида гапирмаганмиз. Аммо кейинчалик вазият шу даражага етдики, у инсон бизга айтмасдан нафақат ижтимоий тармоқлар, балки телеканаллар билан ҳам шартномалар тузиб келган. Қисқасини айтганда, у бизни  отамнинг асарларидан бутунлай маҳрум этганди. Ҳатто шундай вазиятлар ҳам бўлдики, YouTube даги каналимизда отамнинг ижодий ишларини қўядиган бўлсам “Муаллифлик ҳуқуқи бизга тегишли, уни қўйишга ҳаққингиз йўқ”, деб жарима қоғозлари ҳам келди. Гап пулда эмас, нега мен фарзанд бўла туриб отамнинг ижодини тарғиб қилолмайман? Мана шу савол мени ўйлантиради. Бу муаммо кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Мен йиллар давомида учраганларини айтиб ўтяпман. Охири Адлия вазирлигига мурожаат қилиб, қонуний чора кўриб беришларини сўрадим, — дейди Интизор Тожибоева.

    Одатда телеканалларда намойиш этилган концертлар учун ижодкорларга гонорар ажратилади. Шу кунгача отангиз Ҳожибой Тожибоевнинг телевидение орқали намойиш этилган концерт дастурларидан ҳақ олмаганмиз, дея оласизми?

    — YouTube тармоғини кўрсангиз, отамнинг концертларидаги видеолари миллион маротаба томоша қилинган. Аммо шунча топилган маблағдан ёки телевидениядаги намойишдан бизга пул ажратилмаган.

    Болаликда қийин кунларни бошдан кечирганмиз. Онам ўқитувчи бўлиб, уч қизни вояга етказди, ўқитиб, олий маълумотли қилди. Ҳозирги кунда ҳаммамизнинг оиламиз, ишимиз ва даромадимиз бор. Биз учун отамнинг ижодий мероси муҳим, — дейди Интизор Тожибоева.

    “Ҳожибой Тожибоевнинг ижоди халқ мулки” — баъзи журналистларнинг бу каби постларига қандай муносабат билдирасиз?

    Фото: Сурат оила фотоархивидан олинган.

    — Биздек вазиятга тушмагунча, бу ҳолатни ҳис қилишмайди, деб қўрқаман. Отамнинг ижодини халқ севишидан ҳамиша фахрланаман. Аммо муаллифлик ҳуқуқидан маҳрум бўлиш бу тамоман бошқа масала. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи ижодкорнинг вафотидан сўнг  етмиш йил давомида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади. Ҳеч қачон отамнинг ижодини халқдан қизғонмаймиз, аксинча ҳамиша эътибор беришса қувонамиз. Аммо машҳур студия раҳбари отамнинг ижодини телевидениега сотиб, катта даромад қилгани аниқ. Аммо биз отамнинг ижодини тарғиб қилмоқчи бўлганимизда тақиқ қўйиш қанчалик тўғри?!

    Куни кеча Ўзбекистон қаҳрамони Муножот Йўлчиева Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган йиғилишда марҳум ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинмаётгани ва бу жараён жуда суст бажарилаётгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Бунинг учун устоз санъатклорга миннатдорчилик билдираман. Бу гаплар марҳум ота-онасининг асарларини муаллифлик жиҳатидан ҳимоя қилолмаётган ва бу йўлда таъзиқларга учраётган инсонларга куч бағишлайди.

    Вазиятни тўлиқ билмай туриб танқид қилаётган баъзи журналистлар устозларнинг ҳам бу борадаги фикрлари билан қизиқиб кўришса яхши бўларди. Чунки ижоднинг қадрини устозлардан яхшироқ биладиган инсон йўқ. 

    “Ҳожибой Тожибоевнинг ижоди халқ мулки” деётган инсонлар масаланинг бу томонига ҳам эътибор беришса яхши бўларди. Бу интервю орқали аслида вазият қандай эканлигини тушунтиришни ният қилдим, — дейди Интизор Тожибоева.

    06.11.2023, 13:19   Изоҳ (0)   37920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Отамни кимдир ўлдириб юборганида, Tashkent City’да уларнинг ҳайкаллари бўлмасди». Ҳожибой Тожибоевнинг қизи отасининг ўлими сабаби ҳақида

    19.01.2023, 17:30

    Ҳожибой Тожибоевнинг вориси қизиқчининг ҳажвияларидан рухсатсиз фойдаланган радио устидан шикоят қилди 

    20.10.2023, 16:43

    Шон-шуҳратга эришишидан аввал ҳам бадавлат бўлган Голливуд актрисалари (фото)

    06.11.2023, 12:10

    Кинотавсия: Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши детектив сериаллари 

    06.11.2023, 10:27

    “Мен шуни хоҳлайман”. Фарзандларининг барча истакларини сўзсиз муҳайё қиладиган машҳурлар (фото)

    03.11.2023, 15:32

    Салбий образлар билан кинога кириб келган ва севгисига эришиш йўлида фильмларидагидек машаққатларни бошдан кечирган Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон 58 ёшда (фото) 

    03.11.2023, 12:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.