Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева Англияда берган концертларининг бирида «Ушшоқ»ни ижро этган. Шунда олд қаторда ўтирган нуроний отахон шунчалар берилиб тинглаганки, концерт тугагач, Муножот Йўлчиеванинг ёнига келган, деб ёзади «Uz24.uz».
Отахон кўзда ёш билан «Ишонинг қизим, мумтоз ашулангиз менга даво бўлди, бугун илк марта ўз оёғим билан юриб кўчага чиқдим», — деб айтган.У киши кўп йиллар фалаж бўлиб ётган. Бир куни унга дўстлари ушбу ашула ёзилган дискни совға қилишган. Отахон ҳар куни «Ушшоқ»ни эшитиб, унга батамом мафтун бўлган. Қўшиқнинг маъносини сўраб билгач, ошуфталиги янада ортган. Бу ҳақда хонанда ЎзАга берган интервьюсида сўзлаб берди.
Маълумот учун, Муножот Йўлчиева ўзбек мумтоз ашулаларининг моҳир ижрочиси. 1997 йили ўтказилган «Шарқ тароналари» I халқаро мусиқа фестивалида мақом йўналишида Алишер Навоий ғазали билан айтилувчи «Ушшоқ», Мискин ғазали билан «Эй, дилбари жононим» ашулаларини ижро этиб, фестиваль ғолиби бўлган.
Изоҳ (0)