Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиевага «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Президент фармонига асосан «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони берилган санъаткор Муножот Йўлчиеванинг хонадонига ташриф буюрди.
Озодбек Назарбеков Муножот Йўлчиевани табриклар экан, бу унвон жуда катта эътибор, эътироф эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиб, «ҳозиргача мақом санъатида қаҳрамон унвонини олган одам — ер юзида битта одам», — дея Муножот Йўлчиевани самимий муборакбод этди.
Маълумот учун, Муножот Йўлчиева 1960 йил, 26 ноябрь куни Андижон вилояти, Булоқбоши туманида дунёга келган. Муножот Йўлчиева АҚШ ва Буюк Британиянинг ўнлаб шаҳарларида, шунингдек Япония, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Бразилия, Германия, Испания, Бельгия, Франция, Россия, Ҳиндистон сингари давлатларда гастрол концертларини тақдим этган. 1997 йилда Шарқ тароналари 1-халқаро мусиқий фестивалида 1-ўринни қўлга киритган. 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти, 1998 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган. Муножот Йўлчиева бугунги кунда Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Изоҳ (0)