Глазго университети олимлари экран қаршисида узоқ ўтирмаслик юрак-қон томир касалликлари ва ўлим хавфини камайтиришини аниқлади, деб хабар беради BBC.
Мутахассислар узоқ вақт кенг кўламли тадқиқотларни ўтказган. 2006 йилдан 2018 йилга қадар ўтказилган тадқиқотларда 37 ёшдан 73 ёшгача бўлган 500 минг кўнгилли иштирок этган.
Маълум бўлишича, кунига экран қаршисида икки соатдан камроқ ўтирадиган инсонларда саратон ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфи жуда кам қайд этилган.
Смартфон, компьютер ва бошқа гаджетлардан фойдаланишни кунига икки соатга чегаралаш респондентлар орасида ўлим ҳолатини 5,6 фоизга камайтирган бўларди. Юрак-қон томир касалликлари оқибатида вафот этиш хавфи эса 8 фоизга камаяди.
Глазго университетидан бўлган доктор Хемиш Фостернинг таъкидлашича, экран қаршисида узоқ ўтириш камҳаракат ҳаёт тарзига олиб келади, бу эса ўз навбатида инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.
Аввалроқ АҚШ ва Япониянинг нуфузли университети олимлари, миянинг тонусда бўлиши ва бир қатор касалликларга чалинишнинг олдини олиш учун қаҳва ичиш ва шоколад ейиш керак деган хулосага келган эди.
Мавзуга доир: Гўшт истеъмол қилиш умрни қисқартириши маълум бўлди
Изоҳ (0)