• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фарзандимга бўлган ҳаққим ва ҳаддим махсус ташкилотларникидан ҳам ожиз экан. Лекин шундай ташкилотлар керак». Чет элдаги ўзбек оилалардан ҳикоялар

    Қаерда бўлмасин, фарзанд — энг азиз неъмат. Барча давлатларда болалар ва уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган меъёрий ҳужжатлар мавжуд, шунингдек, бу борада деярли барча мамлакатлар томонидан тан олинган, қабул қилинган умумжаҳон келишувлари ҳам бор. Шунга қарамай, бир мамлакатдаги тартиб-таомил бошқасиникидан фарқ қиладиган жиҳатлар ҳам кам эмас. Қолаверса, ёзилган, белгиланган қонун-қоиданинг амалдаги ижроси ҳам ҳар жойда ҳар хил.

    «Дарё» 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Германия, Туркия ва АҚШда истиқомат қилаётган ўзбек оилалари вакиллари билан, жумладан, бола тарбияси ва унинг ҳуқуқлари ҳимояси Ватанда ва муҳожиротда қанчалик фарқ қилиши ҳақида суҳбатлашди.

    ***

    Маърифат Нур (Нурматова), Германияда яшайди, журналист. Турмуш ўртоғи DAAD халқаро дастури орқали магистратурани саноат менежменти йўналиши бўйича Германияда ўқиган, ҳозирда ўз йўналиши бўйича меҳнат қилмоқда. Маърифатнинг ўзи эса ҳозирда Гамбург университетида журналистика бўйича магистратурада ўқишни давом эттирмоқда. Уларнинг уч нафар фарзанди бор.

    Маърифат Нур.

    Маърифат Нур.
    Фото: Facebook

    Германия кўплаб ижобий жиҳатлари билан мени ҳамон ҳайратлантиради. Айниқса, болалар ҳуқуқи, соғлиғи, хавфсизлиги, ижтимоий ҳимояси масалаларида. Бу ерга келганимизнинг илк кунларида Германия ногиронлиги бўлган одамлар мамлакатими, деб ҳайрон қолганман — қаерда бўлмай, жисмоний имконияти чекланган ёки руҳий муолажага муҳтож инсонлар, болаларга дуч келардим. Бекатлар, савдо марказлари, кинотеатр, парклар — ҳаммасида улар махсус шароитлар яратилган.

    Ногиронлик аравачалари учун махсус йўлаклар, лифтлар, автопарк ўринлари, кўзи ожизлар учун светофорлардаги сигналлар, махсус ғадир-будур йўлаклар, текин соғломлаштириш, касб-ҳунар ўргатиш курслари — бари-бари муҳайё. Бу ерда муқим яшаб, тажриба тўплаб билдимки, Германияда давлат томонидан ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш шу қадар кучлилигидан, имкониятлари чекланган инсонлар ҳам уйда ўтириб қолмай, жамиятга аралашиб, бахтли ҳаёт кечирар экан.

    Германия қонунчилиги болаларни ҳимоя қилишга доир ўта аҳамиятли меъёрларга тўла. Бу меъёрлар бола фаровонлигини таъминлашга жавобгар барча томонлар — ота-оналар, боғча ва мактаб ходимлари, болалар шифокорлари ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларни кучли бир масъулият остида ушлаб туради. Шунингдек, Jugendamt (Ёшларни қўллаб-қувватлаш идораси) деб номланган, катта сиёсий ваколатга эга давлат ташкилоти ҳам бор.

    Ёшларни қўллаб-қувватлаш идораси маҳаллий ҳокимият органи бўлиб, болалар ва ёшларни ҳимоя қилиш, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ота-оналарга ёрдам бериш, ёш авлодни келажакка йўналтириш каби вазифаларни бажаради. Айни дамда, бу ташкилотнинг ота-оналарни чўчитувчи хавфли имиджи ҳам бор — ҳуқуқлари бузилган болаларнинг оилаларига айнан Jugendamt чора кўради, агар зарурат бўлса, фарзандни оиладан олиб қўйиши ҳам мумкин.

    Масалан, бола ҳуқуқларини бузаётган ота-она билан дастлаб тушунтириш ишлари олиб борилади, огоҳлантирилади. Агар бу чоралар кор қилмаса, ота-она фарзанди билан муносабатларда қонунчилик нуқтаи назаридан ҳали ҳам хатоликларга йўл қўяётган бўлса, бола улардан олиниб, Pflegeeltern’га («тарбиячи ота-она» ёки «ҳомий ота-она» деса ҳам бўлади) топширилади. Бола васийлар қўлида камида бир йилгача, кўпи билан 18 ёшгача қолиши мумкин. Уларнинг манзили боланинг ҳақиқий ота-онасидан сир сақланади. Бундай тарбиячилар кўнгилли, фидойи кишилар бўлиб, бола харажатлари учун зарур маблағ давлат томонидан қопланади.

    Фарзанди билан номуносиб муомалада бўлган ота-оналар айбининг оғир-енгиллигига қараб жазоланади, масалан, бир умрга ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳам мумкин. Фарзандининг тарбияси оғир бўлса ёки соғлиғида муаммо бўлса, болалар уйи ёки таълим-тарбия колонияларига топширилади, аммо вояга етгунига қадар Jugendamt назоратида бўлади.

    Ушбу ташкилот оилаларда болалар ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида қандай хабар топади? Jugendamt боғча ва мактаблар билан ҳамкорликда ишлайди, бу муассасалардаги тарбиячи ва мураббийлар ҳар бир шубҳали, хавотирли ҳолат ҳақида ташкилотга ахборот беради. Яъни, ўқитувчи ёки тарбиячи боланинг танасида бирор жароҳат белгиларини ёки кайфиятида тушкунликни сезиб қолса, дарҳол суриштиришни бошлайди, сабабини аниқлаб, Jugendamt’га хабар етказади.

    Бир гал ўртанча ўғлим Имоннинг боғча опаси Даяна мени саволга тутиб қолди: «Кечирасиз, фарзандингизнинг оёғида кўкимтир доғ кўрдим, умид қиламанки, бу бирор жойда уриб олганининг оқибати», деб. Аввалига саволни табиий қабул қилиб, енгил жавоб бердим. Аммо тарбиячи кўзларимга шундай шубҳа билан қарадики, ўзимни терговчи қаршисида тургандек ҳис қилдим. Вужудимни аллақандай совуқлик чулғаб олди. Мен болажонимдаги кўкимтир доғ қачон ва қаердан пайдо бўлганини ҳам билмасдим. Ушбу воқеадан сўнг ёт табиат ичида яшаётганимни, фарзандимга бўлган ҳаққим ва ҳаддим махсус ташкилотларникидан ҳам ожиз эканини ҳис қилдим.

    Маърифат Нурнинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари.

    Маърифат Нурнинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари.
    Фото: Маърифат Нур

    Табиатан таъсирчанман, тушкунликка тушиб қолишим осон ва ўша кунлар кўп йиғлайдиган бўлиб қолгандим. Ҳатто тушларимга болаларимга бақириб юборганим сабабли қўшнилар чақиртирган полиция дилбандларимни чирқиратиб олиб кетаётгани, мен эса ялангоёқ машина ортидан югуриб кетаётганим манзараси бот-бот кирадиган бўлди. Кейинчалик англаб етдим, тан олдим — ота-оналарга нисбатан жорий этилган бундай жазо чоралари ўз оиласида калтак остида жабрланиб яшаётган болалар учун жуда муҳим. Аҳлоқсиз катталарни назорат қиладиган орган, албатта, бўлиши зарур.

    Бола қандай айб иш қилишидан қатъий назар ота-она фарзандига қўл кўтариши мумкин эмас. Афсуски, ота-оналаридан тортиб олинадиган болаларнинг аксарияти немис эмас, ўзга миллат вакиллари. Немислар маданияти ва тарбиясига кўра болаларга, умуман, ҳар қандай тирик жонга нисбатан жуда меҳрибон, шафқатли халқ бўлгани учун, улар томонидан бундай кўнгилсиз ҳолатлар кам содир этилади.

    Тил ўрганиш марказидаги бир африкалик курсдошимиз — Синтия ташвишли бўлиб қолди. Сабабини сўрасак, Jugendamt унинг боласини маълум муддатга олиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирибди. Воқеанинг боши эса мактабда ўғлининг ўқитувчиси илғаган факт билан боғлиқ экан. Аниқроғи, ўқитувчи, боланинг кундалик овқатланиш тартибини сўраб, у уч-тўрт кундан бери фақат қайнатилган гуруч тановул қилаётганини билиб қолган.

    Аслида курсдошимиз боласи учун бола нафақасини мунтазам олган. Қолаверса, улар каби қочоқ мақомидаги оилаларга уй-жой пули, ойлик нафақа, кўплаб ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўзда тутилгани, шунингдек, Германияда озиқ-овқат маошга нисбатан анча арзон бўлгани учун, ўқувчининг бир неча кун давомида фақат қайнатилган гуруч еб юриши «боланинг жабрланиши» деб топилган. Билсак, Синтия ёрдам пулларини ўз кийимлари, қиммат ресторанлардаги кўнгилхушликларга сарфлаб юборган экан.

    Бу каби воқеаларни кўриб, Европа яшаш тарзи, қонун-қоидаларига кўникиб боряпман. Айни дамда, болаларимизни ўзбекона қадриятларимиз, муқаддас динимизда белгиланган қоидаларга асосланиб тарбиялашга, ўз она тилини мукаммал ўргатишга астойдил ҳаракат қилаяпмиз.

    ***

    Феруза Иззат, инглиз тили ўқитувчиси, 9 йилдан бери оиласи билан бирга Туркияда яшайди. Ўзи Анталия давлат университетида инглиз тилидан дарс бериш билан бирга Мармара университетида докторантурада таҳсилни давом эттирмоқда. Уч фарзанди бор — катталари университетда, кенжаси лицейда таълим олади.

    Феруза Иззат.

    Феруза Иззат.
    Фото: Facebook

    Туркия жумҳурияти ташкил этилган илк йилларданоқ болалар ҳуқуқларини таъминлаш ҳукумат кун тартибида энг асосий масалалардан бири бўлган. 1927 йилдан бери ҳар йили 23 апрель Туркияда Болалар куни сифатида байрам қилинади. Ушбу мамлакатда 18 ёшдан кичиклар (аҳолининг 30 фоиздан кўпроғи) бола ҳисобланади. Бахтга қарши, туркиялик болалар орасида камбағаллик чегараси остида яшаётганлар кўп.

    Туркияда мактаб таълими 12 йиллик ва бепул (ҳар йили янгидан нашр этиладиган дарсликлар ҳам текинга берилади). Нафақат мактаб таълими, балки турли тўгараклар, курслар, қўшимча таълим ҳам давлат томонидан бепул таклиф этилади — ота-она фарзандининг таълим олишини таъминлаб берса бўлди. Давлат касалхоналарида даволаниш ҳам болалар учун бепул.

    Ўқитувчи бўлганим учун ўзбек ва туркларнинг бола тарбиясидаги фарқларни кўп кузатаман. Икки миллатнинг тарбия усулларида фарқлар бор. Ўзбекларда тавозе, катталар гапирганда жим туриш, гап қайтармаслик болалар учун фазилат саналса, туркларда болани ҳали кичик ёшидан ўз фикрини ифодалашга, уни ҳимоялашга ташвиқ қилинади. Балки, шу боис ўзбек болалари уятчанроқ, турклар эркинроқдир.

    Турк болалари фикрини яхшироқ ифода этади. Лекин катталарга ҳурмат юзасидан ўзбек болаларига етадигани йўқ. Кўчада кетаётган катталарга таниса-танимаса салом бериш, жамоат транспортида катталарга жой бериш Туркияда нодир ҳолат. Боласини эркин тарбия қиламан деб, ўта эрка қилиб қўяётган турк ота-оналари кўп. Назаримда, ўзбек тарбия усулининг асосий камчилиги — болага мустақилликни ўргатмасликдир.

    Феруза Иззат дарс бериш жараёнида.

    Феруза Иззат дарс бериш жараёнида.
    Фото: Facebook / Феруза Иззат

    Туркияга илк келган вақтим (қизларимиз рўмолда тўсиқларсиз таълим олишлари учун шу давлатни танлаган эдик) энг кўп эътибор берганим — саломнинг Ўзбекистондагичалик кенг ёйилмаганидир. Айниқса, болалар катталарга салом бермайди. Фарзандларим ҳар кўрганда салом бериши қўшниларимни ҳайратга солганди. Шундай тарбиялаганим учун менга бир неча бор раҳмат ҳам айтишувди. Бу бизнинг, ўзбек тарбиясининг ажралмас қисми эканлигини айтганимда, бир пайтлар Туркияда ҳам шундай одат бўлгани, аммо бу одатни йўқотиб қўйишганини афсусланиб гапириб беришганди.

    Ажабланарлиси, ўзим ишлаган мактабда ҳам ўтган йили дарс берган ўқувчиларимга бу йил дарс бермасам, кўриб ҳам салом бермай ўтадиганлари кўп эди ва буни ҳамма оддий, нормал ҳол сифатида қабул қиларди.

    Туркияда ота-онанинг бола билан муносабатларига доир мажбуриятлар баъзи Ғарб давлатларидаги каби ўта қатъий эмас. Масалан, болани уйда ёлғиз қолдириш учун қатъий чоралар белгиланмаган. Лекин боласини урган ота-оналарга нисбатан қўлланилган жазо чоралари ҳақида матбуотда ора-сира хабарлар чиқиб туради.

    Бу мамлакатда 15 ёшдан кичик болалар меҳнати қонунан тақиқланган. Лекин мажбурликдан ишлаётган болалар кам эмас. Айниқса, марказдан узоқ ҳудудларда болалар меҳнати кенг тарқалган. Ўзим ҳам кўча-куйда елим идиш, қоғоз йиғиб, турли нарсалар сотиб юрадиган болачаларни учратаман. Айниқса, ҳозирги пандемия даврида болалар оила бюджетига ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда.

    Эркин фикр юритишга ўргатиш дея ўта эркатойга айлантирилган фарзандлар улғаяётган хонадонларда болалар бир ишга қўл урмайди. Ўғил-қизлар ота-оналарига ёрдам берадиган оилалар ҳам кам эмас. Масалан, менинг фарзандларим уй ишларига қарашиб туради. Бу ерда кўп оилаларда уй ишлари болаларнинг жинсига қараб ажратилмайди — ўзбекларда кўпроқ қизларга хос деб кўриладиган ишларни бу ерда ўғил болалар ҳам қилаверади.

    Феруза Иззат ўқувчилари билан.

    Феруза Иззат ўқувчилари билан.
    Фото: Facebook / Феруза Иззат

    Шу ўринда яна бир воқеани эслагим келди. Янги келган пайтимиз, ўғлим 2-синфда ўқирди. Бир куни синфдошлари билан дам олишга борадиган бўлишди. Улар учун олмали печенье пишириб бердим. Орадан бир неча кун ўтгач, бекатда автобус кутиб турсам, онаси билан ўтиб кетаётган бир болакай ёнимда тўхтаб, салом берди. Ўзини ўғлимнинг синфдоши деб таништирди, исми Мерт экан.

    Онаси боласининг мен билан суҳбатини кузатиб турибди. Бола мендан ҳол-аҳвол сўрагач: «Анави куни дам олишда пишириб берган печеньенгиз жуда ширин чиқибди. Қўлингиз дард кўрмасин», деди. Тўғриси, 2-синф боласининг нотаниш бир аёл билан шундай эркин гаплашиши, илтифот қилиши мени ҳайратлантирди. Худди шу вазиятда ўз ўғлим қандай йўл тутарди, деб ўйладим. Албатта, бориб гап бошламасди...

    ***

    Манзура Акрамова 2014 йилдан бери АҚШда яшайди, Green Card дастури орқали келган. Ҳозирда турмуш ўртоғи ва мактабда ўқийдиган қизи билан бирга Нью-Йоркда яшайди.

    Манзура Акрамова.

    Манзура Акрамова.
    Фото: Telegram

    Америкада болаларга эътибор қанчалик даражада эканини мен ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида виза олиш учун навбатда ўтирганимдаёқ англаб етиб бўлгандим. Навбати биздан олдинроқда бўлган бир оиланинг 4-5 яшар ўғли нимадир сабаб билан инжиқланаверди. Шу вақт онаси «Ўч!» деб, йиғлаётган болага бир тарсаки туширди. Ҳаммаси камерадан кузатиб турилган экан, ўша оилага виза берилмади.

    Навбат катта. Элчихонага мен билан бирга келган кенжа қизим ўшанда 9 ёшда эди (иккала катта қизларим турмушга чиқиб кетганди). У ҳам бир жойга ўтиргиси келмайди-да. Шундай бир чимчилаб, ўтқазиб қўйгим келади! Лекин шундай қилмадим. Биринчи марта ўзимни тийдим. Ўша кундан бошлаб болаларга нисбатан америкача муносабатни ўргана бошладим.

    Менга содда тилда шундай тушунтиришди: «Америкада, энг аввало — болалар ҳуқуқи, сўнг аёллар ҳуқуқи, ундан кейин ҳайвонлар ҳуқуқи, ана ундан кейин қолганларнинг ҳуқуқлари туради». Ҳали Америкага келмасданоқ ҳайрат ва саволлар ичида қолгандим. Худога шукур, келдик ҳам. Бизга жуда яхши муносабатда бўлишди. Мослашув даври узоқ чўзилмади.

    Бу ерда болаларга эътибор жуда катта. Мактабга жойлаштириш ёки тиббий хизмат болалар учун бепул. Автобус ҳам бепул. Тушликлар жуда чиройли қадоқланган ҳолатда берилади. Ёш болалар учун сутли маҳсулотлар бепул берилади. 196 доллар миқдорида ёрдам пули ҳам берилади, ҳар ой карточкасига тушади. Бунга фақат озиқ-овкат олиш мумкин. Дори ё вакцина керак бўлса, албатта, бепул берилади.

    Болаларни мактабга ота-она ёки бува-буви олиб бориши ва ўқитувчига топшириши керак. Дарсдан кейин ўқитувчи қўлидан худди шундай олинади. Америкада умумий мактаб формаси йўқ. Бола хоҳлаган нарсасини кийиши мумкин. Лекин қизларга калта юбка ё шортик мумкин эмас. Мактаб томонидан текинга ҳар бир болага мактаб номи ёзилган футболка, жемпери берилади — кийиш-киймаслик бола ихтиёрида.

    Манзура Акрамова.

    Манзура Акрамова.
    Фото: Telegram

    Америкада 21 ёш вояга етиш ёши ҳисобланади. Лекин истаган инсон 18 ёшдан бошлаб ишлаши мумкин, фақат жами иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги шарт. Дарвоқе, пандемия даврида, 2020 йилнинг март—ноябрь ойларида катта ёшдаги ҳар бир кишига 600 доллардан, 15 ёшгача бўлган болаларга 500 доллардан ёрдам пули бериб борилди.

    АҚШда болалар ота-онаси устидан арз қилиши мумкин. Бундай ҳолатларда ота-она инкор қилган тақдирда ҳам бола ҳақ деб ҳисобланади. Агар ота ё она спиртли ичимликларга ружу қўйган ёки гиёҳванд моддалар истеъмол қилиши маълум бўлса, у бола билан бирга уйда яшашга рухсат берилмайди. Болалардан ҳар ҳафта уйидаги шароит ҳақида сўралади.

    Қўшнимиз ҳам Марказий Осиёдан. Бир куни эр-хотин тортишиб қолиб, эр хотинини урибди. Шунда полиция эшик олдида кеча-кундуз пойлоқчилик қилиб, эрини уйга киришга қўймади. Полиция оиладаги бола руҳий жароҳат олмаслиги учун шундай қилибди. Хуллас, суд рухсат бермагунича, эр ичкарига киритилмади.

    Менинг гапларимни, балки, кимдир қабул қила олмас. Ҳозир Америкада яшаганимиз билан, илдизимиз Ўзбекистонда, Ватанимизни, у ерда қолган фарзандларимиз, яқинларимизни соғиниб яшаймиз. Ҳар куни интернетда Ўзбекистондаги қайсидир мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани, қайсидир интернатда болаларнинг кўзлари уриб кўкартирилгани, қаердадир вояга етмаган қиз зўрлангани, одамлар фарзандини сотаётгани ҳақидаги хабарларни кўриб, хаёлларим паришон бўлади, уйқуларим қочиб кетади.

    Бола ҳар ерда ҳам бола, дегим келади.

    ***

    01.06.2021, 12:55   Изоҳ (0)   39776
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўрик экспорти бўйича дунёда етакчилардан бўлган Ўзбекистон 2021 йилда ушбу меванинг импортёрига айланди

    01.06.2021, 12:40

    Шоввозсойнинг қуйи оқими чиқиндига тўлгани айтилган хабарга муносабат билдирилди

    01.06.2021, 12:10

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 600 сўмга қайтди

    01.06.2021, 11:47

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 2 млн дозадан ошди

    01.06.2021, 11:41

    ДХХ Бухоро, Фарғона ва Наманган вилоятларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бир неча шахсни қўлга олди

    01.06.2021, 11:26

    Россия ва Ўзбекистон 10 июндан икки мамлакат ўртасидаги авиарейслар сонини оширади

    01.06.2021, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит



    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 22 май, 23:50

    Дензел Вашингтон Канн кинофестивалида фотограф билан жанжаллашди

    Лайфстайл | 22 май, 23:40

    Буюк британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга келади

    Ўзбекистон | 22 май, 23:30

    Таиланд суди собиқ бош вазирга 305 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади

    Дунё | 22 май, 23:20

    Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан биргаликда қўшма бизнес форумида иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 22 май, 23:12

    Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкинлиги айтилди

    Ўзбекистон | 22 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 22 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 22 май, 23:00

    Фарғонада метан заправка 4,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    Ўзбекистон | 22 май, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.