• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Эътироф: «Кундалик» методисти таълим тизимидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида

    Бугунги кунда кўплаб соҳаларда ахборот технологиялари муваффақиятли қўлланмоқда. Бу Ўзбекистон таълим тизимини ҳам четлаб ўтмади. Мактабларда «Кундалик» рақамли таълим платформасининг жорий этилиши ота-оналар ва ўқитувчилар орасида ҳам қизиқиш, ҳам саволларни келтириб чиқарди. «Кундалик» компанияси методисти Гулнора Исмоилова платформа нима учун зарурлиги ҳақида гапириб бериб, кўпчиликда юзага келаётган саволларга жавоб қайтарди.

    — Ўзбекистонда электрон кундаликлар ва журналларни жорий этиш бўйича бир неча уринишлар бўлган. «Кундалик» платформасининг асосий фарқлари ва афзалликлари нимадан иборат?

    — Менинг педагогикада 29 йиллик тажрибам бўлишига қарамасдан, бундай кўп функцияли тизимга биринчи марта дуч келдим. Бу нафақат электрон кундалик ва журнал, балки ўқув жараёнининг барча иштирокчилари: ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар, мактаб раҳбарлари ва назоратчи идоралари учун яратилган рақамли таълим платформасидир. У онлайн режимда дарслар жадвалини тузиш, ҳар бир дарс учун режалар тузиш, давомат ва ўзлаштириш ҳисоб-китобини юритиш, автоматик равишда ҳисоботларни шакллантиришга имкон беради. Ўқувчи ва ота-оналар «Кундалик»да баҳолар ва уй вазифаларини кўришлари, хавфсиз тармоқда мулоқот қилишлари ва қўшимча таълим ресурсларидан фойдаланишлари мумкин. Платформадан фойдаланиш жуда осон, туғиладиган саволларга эса қўллаб-қувватлаш хизмати мутахассислари ҳар доим жавоб беришга тайёр.

    Фикримга кўра, «Кундалик»нинг бошқа платформалардан асосий фарқи – комплекс ёндашувда. Биз нафақат маълум бир маҳсулотни жорий этмоқдамиз, балки унинг ёрдамида мамлакатдаги бутун таълим соҳасини модернизация қилмоқдамиз: педагогларга компьютер саводхонлигини ўргатмоқдамиз, мактабларнинг техник жиҳозланганлигини кўрсатиб бермоқдамиз ва ушбу ҳаққоний маълумотларни асл ҳолида тўлиқ таълим вазирлигига тақдим этмоқдамиз, вазирлик эса, улар асосида зарур бўлган жойларда ва ҳажмларда инфратузилмани яхшилайди, компьютерлар билан таъминлайди ҳамда интернетга улайди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда турли соҳаларда рақамлаштириш жараёни амалга оширилмоқда ва таълим соҳаси биринчи навбатда бундай ўзгаришга муҳтож. Мактаблар, ўқитувчилар таркибининг тайёр эмаслиги ва бошқа чекловчи омиллар ҳақида тинмасдан гапириш мумкин. Аммо ҳеч нарса қилинмаса, ривожланиш бўладими?

    — Сизнингча, мактаблар бундай ўзгаришларга тайёрми?— Сиз, ҳеч нима қилмасдан ўтириш ва маълум бир тайёргарлик вақти келишини кутиш керак деб ҳисоблайсизми? Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қандай жорий этилганини эсланг. Ўша пайтда аҳоли бундай сценарийга умуман тайёр эмас эди, ҳеч ким тушунарсиз ва кераксиз бўлиб кўринган карталардан фойдаланишни истамаган эди. Аммо бу иш мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур эди. Кўпчилик улардан қандай фойдаланишни тушунмас, дўконлар тўловларни амалга ошириш учун терминаллар билан яхши жиҳозланмаган эди. Ва эндиликда, бир неча йил ўтгач, тўлов иловалари ёрдамида коммунал тўловлар, давлат автомобиль назорати жарималари ва бошқа хизматлар тўланмоқда. Бу шуни кўрсатадики, жамиятда янгиликларни инкор этиш орқали қабул қилиш одати мавжуд. Шунинг учун, бу ерда асосий нарса, ҳаммаси босқичма-босқич амалга оширилишидир.

    Ўзбекистондаги барча таълим ташкилотлари ҳам компьютерлар ва интернет билан етарли даражада жиҳозланмаган, ва биз буни яхши тушунамиз, шунинг учун ҳам биз тизимни фақат тўлақонли ишлаш учун зарур бўлган минимал имкониятлар мавжуд бўлган Тошкент шаҳри ва баъзи вилоят мактабларида жорий этмоқдамиз. Биз таълим вазирлигидан бундай мактабларнинг рўйхатини олган ҳолда, иш бошламоқдамиз. Шунга қарамасдан, уларнинг баъзиларида тизимни жорий этиш жараёнида биз қаердадир заиф интернет, яна бир бошқа жойда компьютерлар борлиги, лекин эскилиги, яна бир ерда эса ўқитувчилар таркиби ҳамма техник базага эга бўлган ҳолда технологиядан фойдаланишни ўрганишни истамаслигига дуч келмоқдамиз. Биз бу ҳақда таълим вазирлигидаги ҳамкасбларимизни хабардор қилмоқдамиз, токи уларда содир бўлаётган воқеалар ҳақида аниқ тасаввур ҳосил бўлиб, зарур чоралар кўрсинлар. 2021 йил охиригача ХТВ Ўзбекистондаги барча мактабларни юқори тезликдаги интернет ва барча синфларни шахсий компьютерлар билан таъминлашни режалаштирган.

    Кўпинча биздан «Кундалик»да ишлаш учун ўқитувчилар мустақил равишда планшет ёки смартфон сотиб олишлари керакми, деган савол тез-тез сўралади. Тушунтириб ўтаман: ўқитувчилар ҳеч нарса сотиб олишлари зарур эмас. Тизим уларнинг ҳаётини мураккаблаштириш учун эмас, балки уни осонлаштириш учун жорий қилинмоқда. Бунда мен қоғозбозликдан озод қилиш, ҳисоботларни қўлда ёзиш, ҳар бир дарс бўйича ҳар йили қайта-қайта кўчириладиган дарс режаларини қайта ёзиш ва ҳоказоларни назарда тутяпман.

    — Сизнингча, рақамлаштириш Ўзбекистондаги таълим соҳасида қандай акс этади?— «Кундалик»нинг асосий мақсадларидан бири – бюрократия даражасини пасайтириш ва таълимни янада сифатли, арзон ва ижодий қилишдан иборат. Бунинг натижасида болалар материални яхшироқ ўрганадилар, ёзилган уй вазифаларини текшириш, ота-оналарнинг ўқитувчиларга қўнғироқлари ва ҳакозо каби «маиший» муаммолар ҳажми камаяди.

    Мен таълим жараёнининг барча мураккабликларини яқиндан биламан. Бу асосан ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ: журнал юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш, ҳар бир дарс бўйича иш режалари – буларнинг барчаси кунма кун қоғозда тўлдирилади. Таълимни рақамлаштириш ўқитувчининг ҳаётини осонлаштиради. Журнал йўқолмайди, энди уни бузиб қўйиш мумкин эмас, замазка ҳақида умуман унутишингиз мумкин. Йўқлама қилишлар ва уй вазифасини юз марталаб такрорлаш ўтмишда қолади. Бундан ташқари, «қоғозли» жараёнларни автоматлаштириш жуда кўп вақтни тежайди. Қисқаси, тизим мактабнинг кундалик ҳаётини сезиларли даражада осонлаштиради. Болалардаги барча ютуқлар ва билимидаги бўшлиқлар қайд этиб борилади. Маълумотларнинг очиқлиги ва ишончлилиги ота-оналарга болани йўналтиришга, керакли мавзулар ва фанлар бўйича ўз вақтида шуғулланишга ёрдам беради.

    — Технологик янгиликларнинг жорий этилиши ҳар доим кўплаб қийинчиликлар билан бирга кечади. Техник жиҳатдан етарлича билимга эга бўлмаган ўқитувчилар «Кундалик»да ишлашни қандай ўрганишлари мумкин?

    — Тизимда ишлаш кўникмалари лойиҳанинг муваффақиятига бевосита таъсир қилади. Дастлаб, биз юзма-юз семинарлар ва онлайн вебинарларни ўтказишни истаган эдик. Бизнингча, бундай икки томонлама ёндашув ўқитувчиларни «Кундалик» билан таништириш босқичини тезлаштиришга имкон берган бўлар эди. Аммо охир-оқибатда вебинарлар ўқитувчилар учун жуда қийин бўлиб чиқди, ҳамма ҳам маълумотларни онлайн режимда қабул қила олмади, шу сабабли ҳам ҳозирча бундан воз кечиш ва кўпроқ машғулотларни жонли равишда ўтказишга қарор қилинди. Бугун мен бошқа методистлар билан биргаликда тизимга уланаётган мактабларда семинар ва маҳорат дарсларини ўтказмоқдаман. Албатта, ҳар доим кўплаб саволлар туғилади, баъзида ўқитувчилар орасида «Мен ўзим қандай қилиб электрон журнални юритишим мумкин?», деган иккиланиш пайдо бўлади, лекин бу ҳол узоққа бормайди. Илгари компьютерни яхши тушунган ўқитувчилар бугунги кунда тизимнинг ишончли фойдаланувчиларидир. Сизга 1971 йилдан бери 158-мактабда ишлаётган рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Татяна Истахарова мисолида гапириб бераман. Дастлаб, рақамли таълим платформасининг жорий этилиши ҳақидаги хабар унда хавотир уйғотди. Аммо Татяна Борисовна бир неча ҳафта ичида, ёши катта бўлишига қарамай, интернетда ва «Кундалик»да ишлашни ўрганиб олди. Эндиликда у ҳар куни, боз устига, электрон журнални ўз вақтида тўлдирмоқда: уй вазифалари ва уларга тушунтиришлар, жорий баҳолар ва улар ҳақида шарҳларни киритмоқда. Биз бу қийин ва узоқ давом этадиган жараён эканлигини тушунамиз, педагог-ўқитувчиларда «эски усулда» ишлаш одати шаклланиб бўлган, ва кўпчилик, электрон журнални ҳозиргача қабул қила олгани йўқ. Аммо, агар озгина сабр-тоқат қилсангиз, янги билим ва имкониятларга очиқ бўлсангиз, ҳамма нарсага эришиш мумкин.

    — Кўриниб турибдики, ҳозирда ўқитувчилар икки баробар иш бажаришлари керак: қоғоз ва электрон журналларни тўлдиришлари зарур. Қачон электрон ҳужжат айланувига тўлиқ ўтиш мумкин бўлади?

    — Булар қоғоздан «рақам»га ўтиш даврининг қийинчиликлари. Ўқитувчиларнинг ишини енгиллаштириш, уларни қоғозбозлик ишларидан халос қилиш ва ўқув жараёни сифатини янада яхшилаш учун электрон журнал ва кундаликлар жорий этилмоқда. Қоғоздан тўлиқ озод бўлиш учун ўқитувчилар тизимни яхши ўзлаштириши ва мактаблар техник жиҳатдан тайёрланиши керак, бунинг учун эса, ўзингиз билганингиздек, вақт зарур. Бу бир кечада бўлмайди, жараён босқичма-босқич бўлади. Баҳолар ва уй вазифалари электрон журналларда қоғоз журналида бўлгани каби пайдо бўла бошлагунга қадар икки томонлама иш юритиш кўзда тутилган. Бу тизим ўзлаштирилганлиги ва унда ишлашга тайёр эканлигидан далолат беради.Айтганча, яқинда халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз журналдан воз кечиш ва электрон журнални қатъий ҳисобот ҳужжати сифатида юритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши тўғрисида буйруқ чиқарилди.

    — Тизим фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари хавфсизлиги ва махфийлиги қандай таъминланади?

    — Шахсий маълумотлар ва барча тўпланган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги орқали давлат назорати остидаги серверларда жойлашган. Kundalik.com тизими фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини сақланадиган «Кундалик» МЧЖ серверлари Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори – «Ўзбектелеком» АЖнинг маълумотлар марказида жойлашган. Шахсий маълумотларни сақлаш ва жамоат тармоқлари орқали узатиш Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги 547-сонли Қонун талабларига тўлиқ жавоб беради.

    — Шахсий маълумотлар қайта ишлаш учун қаерга ва кимга берилиши мумкин?

    — Маълумотлар мактаб ходимларига, таълимни бошқариш органлари, «Кундалик» ходимларига ва шахссизлаштирилган шаклда учинчи шахсларга берилиши мумкин. Тушунтириб ўтаман, учинчи томонлар - бу реклама берувчилар бўлиб, улар Kundalik.com фойдаланувчиларига ўзларининг маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида платформамиз аудиториясига мос келадиган шакл, мавзуларда, уларнинг ёшидан келиб чиқиб, маълумот беришлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, таъкидлаш керакки, учинчи шахслар тизим фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни фақат шахссизлаштирилган шаклда олишлари мумкин. Бироқ, ҳали бу ҳақда гапиришга эрта, чунки Кундалик йўлнинг бошида ва платформада реклама жойлаштирилмаган.

    — Ўзбекистон учун янги лойиҳада ишлаш мамлакатдаги таълимни ривожлантиришга бўлган нуқтаи назарингизни қандай ўзгартирди?

    — Бугунги кунда Тошкентнинг 290 мактаби «Кундалик» билан иш олиб бормоқда, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятлари мактаблари тизимга уланган. Дастлабки натижаларга асосланиб, платформа ҳозирданоқ бир қатор қийинчиликларни ҳал қилишга имкон беради, деган хулосага келиш мумкин. Барчага маълумки, кўплаб мактабларда ўқувчилар сони 40 кишидан ошади. Бундай ҳолатларда ўқитувчи ҳар болага эътибор қаратиш, ҳамма ўз уй вазифасини ёзиб олганми ёки йўқлигини кузатиши қийин. «Кундалик»да ҳамма нарса: вазифалар, баҳолар, дарс жадвали қайд этилган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, платформа туфайли ўқувчиларнинг давомати яхшиланди ва арзирли сабабсиз дарсдан қолишлар сони озайди. Ўқувчилар орасида болаларни янги мақсадларга интилишга ундовчи билим олишга, ижодий топшириқлар ва мусобақаларга қизиқишнинг ортиши ҳам анча аҳамиятга эга. «Кундалик» таълим тўғрисидаги барча маълумотларни бирлаштиради ва ундан таълим жараёнининг барча иштирокчилари фойдаланишлари учун имкон яратади. Шундай қилиб, масалан, тўлиб кетган синфларга доир вазият барча, шу жумладан, директор ва ХТВ ходимлари учун ҳам очиқ бўлади. Тизим муаммоларни барча тушунишини таъминлаши жуда муҳимдир.

    — Шахсан сизни платформани амалга ошириш жараёнида нима илҳомлантиради?

    — Мен ҳамиша шаклланиб бўлган мутахассисни ҳайратда қолдириш қийин деб ўйлар эдим. Аммо ҳозир, лойиҳада ишлай туриб, бундай эмаслигини тушуняпман. Мен ҳар куни ўқиш-ўрганишни давом эттирмоқдаман, ўз тажрибамни қўллаган ҳолда, ижодий фикрлаш чегараларини кенгайтирмоқдаман. Бир ҳафта ичида ўртача уч-тўртта мактаб жамоаси билан танишаман. Ҳар бирида янги нарсаларни кашф этаман. Шунингдек, ишхонамизда ҳам барча қулайликлар маҳайё, турли ёшдаги қизиқарли ҳамкасбларим бор, улар билан биргаликда иш жараёнида иштирок этамиз. Агар лойиҳа биз ўзимиз қўйган чекловларни ўчириб ташласа – бу жуда ажойиб! Шунингдек, янгиланишга муҳтож бўлган соҳага янги технологияларни олиб кираётганим ҳам менга жуда илҳом беради.

    — Ўзбекистонда «Кундалик» лойиҳасининг келажагини қандай кўрмоқдасиз?

    — «Кундалик» лойиҳасининг Ўзбекистонда келажагига назар ташлар эканмиз, унинг ривожланиши биз янги имкониятлардан қандай фойдаланишимизга боғлиқлигини тушуниш жуда муҳимдир. Мен мактабларда илк ўқув семинарларини ўтказганимда, ўқитувчилар томонидан иккиланиш ва ишончсизлик жуда кўп бўлган. Улар бу янгиликни қўшимча юк сифатида қабул қилишган эди. Аммо, бир неча ой ўтиши билан, етакчи мактаблар, фаол ота-оналар аниқлашиб қолди, улар ҳар куни тизимда ишлаган ҳолда, вақт ва асабни тежаш учун янги имкониятларни кашф эта бордилар. Мен бу лойиҳага жуда қаттиқ ишонаман. Меним фикримча, бу таълимни модернизация қилишнинг энг самарали ва оддий воситаларидан биридир.

    Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бунёдкор проспекти, 42/1

    Телефон: +998 903162084

    E-mail: press@kundalik.com

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    14.11.2019, 12:00   Изоҳ (0)   27545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    10 кунда 12 кг вазн ташлашга қандайсиз — семизликдан гўзалликка?

    14.11.2019, 09:00

    17 ёшдан 25 ёшгача бўлган абитуриентлар суҳбат асосида халқаро талабага айланишлари мумкин!

    13.11.2019, 17:55

    Парвариш қилинган тирноқлар ва гўзал табассум — ниманинг эвазига?

    13.11.2019, 15:00

    Куз келиши билан оёқларнинг терлаши авж оладими?

    13.11.2019, 12:00

    Соч муаммоси – мутахассис билан суҳбат

    13.11.2019, 09:00

    «Халқаро инженерлик хизмати» маркази — «келажак»ни бугун харид қилинг!

    12.11.2019, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.