• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Зинат Аман: Кинода муваффақият қозонган, шахсий ҳаётда бахт топа олмаган ҳинд актрисаси (фото)

    Ўзбек мухлисларига «Алибобо ва қирқ қароқчи» фильмидаги роли билан яхши таниш бўлган Зинат Аман ҳаёт ва карьераси билан боғлиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Актриса 1951 йил 19 ноябрда дунёга келган. Отаси афғон миллатига мансуб бўлган, сценарий муаллифи сифатида фаолият юритган ва Аман тахаллуси остида ижод қилган. Зинат кейинчалик фамилиясини отасининг тахаллусига ўзгартирган. Ота-онаси унинг ёшлигида ажрашган ва 13 ёшида отаси ҳаётдан кўз юмган. Онаси уни Бомбейнинг энг яхши мактабига таълим олишга юборган ва хорижда таҳсил олиши учун маблағ аямаган. Ҳиндистонга қайтганидан кейин бир қанча гўзаллик танловларида қатнашгач,«Осиё гўзали» деб топилган. Шундан кейин киносаноат вакиллари ушбу ёш ва гўзал қизга қизиқиб қолган. Аммо Дев Ананд фильмида бош қаҳрамон ролини ижро қилишни таклиф қилиб унинг онаси олдига келган биринчи режиссёр бўлган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Бу вақтда Дев актриса Мумтоз билан шартнома тузган бўлганига қарамай фильмдаги қиз қаҳрамонни ёш, ғарбдан йўналиш олган, ҳар қандай тақиқлардан ҳоли ва журъатли янги актриса ижро қилишини истаган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    «Ака ва сингил» фильмидаги ролига киришиб кетган Зинат юклатилган вазифани уддасидан чиққан. Бундан аввал у Дев билан бирга «Ички ёвузлик» лойиҳасида иштирок этган. Ушбу ижроси сабаб энг яхши иккинчи даражали актриса сифатида Filmfare мукофотини қўлга киритган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Ёши катталар актриса ижросини танқид қилган, аммо киносаноат вакиллари  Зинатда Ҳиндистонни ўзгартириши мумкин бўлган аёл сиймосини кўрган. Унга бир қанча таклифлар келиб тушганига қарамай, ўзидаги истеъдод ва актрисалик маҳоратини очиб беришга Девни қодир деб ҳисоблаб у билан ҳамкорликда ишлашда давом этган. Унинг инглиз аксенти аралаш ҳинд тилида гапириши, кийиниши ва ҳаёт тарзи у вақтда Болливуд учун бегона бўлган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Машҳурлик чўққиси томон секин-аста ҳаракатланиб бораётган вақтда шахсий муносабатлари ҳаммасини изидан чиқариб юборган. Аввалига Дев билан учрашиб юрган ва унга турмушга чиқмоқчи бўлган. Амм Раж Капур фильмида бош қаҳрамон ролини ижро қилишга розилик берганидан кейин бари ўзгарган. Дев, Зинатнинг Раж билан кўз уруштириб юрганини кечира олмаган. Кейинроқ покистонлик крикет ўйинчиси Имран Хон ундан кейин Канвалжит исми ёш актёр билан ҳам муносабатда бўлган. Санжай Хон билан қурган оиласи ҳам омадсиз якунланган. Бу эса карьерасига таъсир қилмай қолмаган. Алал-оқибат карьера борасида муваффақият қозона олмаган актёр Мажар Хон билан турмуш қурган ва 2 фарзандни дунёга келтирган. Режиссёрлардан таклиф кутиб чарчаган актриса фарзандлар тарбияси билан машғул бўлган, сиёсат билан ҳам шуғулланмоқчи бўлган, аммо бу уриниш ҳам ижод сингари омадсиз бўлган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фарзандлари катта бўлганидан кейингина саҳнага қайтган Зинат 2019 йилда Санжай Датт, Крити Санон ва Аржун Капур билан бирга «Панипат жанги» фильмида суратга тушган. 2020 йилдан эса театрда фаолият юрита бошлаган. Зинат киносанотда мода дизайни билан шуғулланган ва катта бизнес қилган биринчи актриса ҳисобланади. У кийиниши сабаб услуб тимсоли бўлган, фильмларида кийган кийим-кечаклари ёшлар ўртасида дарҳол урфга кирган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Зинат машҳур актёрлардан Дев ва Раждан ташқари, Шаши Капур, Ражеш  Кҳанналар билан бирга суратга тушишга муваффақ бўлган. «Шалимар» фильмида у билан бирга ишлаган таниқли актриса Жина Лолобрижида уни бутун Шарқда кўрган аёллари орасида энг чиройли, деб атаган. У китоб ўқишни яхши кўрган ва доим ёнида китоб олиб юрган. Болливуднинг бугунги ёш юлдузлари ҳам вақти-вақти билан 69 яшар Амандан маслаҳат олиб туришни канда қилмайди.

    Мавзуга доир:

    • «Алибобо ва қирқ қароқчи» фильми суратга олинганига 40 йил тўлди. Ҳинд ва ўзбек киночиларининг ижод маҳсули ҳақида 10 та факт
    • Зита-Гита, Фотима ва Бобби: машҳур Болливуд актрисаларининг ҳаёти қандай кечди? (фото)
    • «Диско раққоси» фильми қаҳрамони гўзал Рита — Ким Яшпалнинг ҳаёти қандай кечди? (фото)
    • Дўстликдан муҳаббатгача бир қадам: Иккинчи турмушидан бахтини топган Анупам Кхер ва Киррон
    • «Меҳрибонгинам» ҳинд фильмида Кишан образини яратган кичкинтой ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    17.12.2020, 12:36   Изоҳ (0)   45114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кексайганидан сўнг шуҳрат қозонган Болливуд актрисаларининг ёшлигидаги кўриниши (фото)

    15.12.2020, 20:44

    «Шрек» мультфильми АҚШ миллий бойлигига айланди

    15.12.2020, 17:39

    «Крудслар оиласи 2» мультфильми бир ҳафта ичида яна 3 млн доллар тўплаб, Америка прокатида биринчи ўринни эгаллади

    15.12.2020, 13:24

    «Шум бола»даги Омон — Саидкарим Саидорипов 57 ёшда вафот этди

    15.12.2020, 11:21

    Киноларда давлат раҳбарларига айланган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    14.12.2020, 21:23

    Google қидирув тизими орқали 2020 йилда энг кўп сўров юборилган актёрлар номи маълум бўлди

    14.12.2020, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон клуби Бобир Абдиҳолиқов ва Жасур Жалолиддинов билан хайрлашди

    Спорт | 25 июн, 16:32

    Тошкент метрополитени тирбандликлар бўйича эътирозларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 25 июн, 16:30

    Ўзбекистонда давлат банклари самарасиз ишлаётгани муаммоли кредитлар ошишига олиб келмоқда — ХВЖ 

    Иқтисодиёт | 25 июн, 16:28

    Шотландиядаги орол 7,5 млн долларга сотувга қўйилди

    Дунё | 25 июн, 16:20

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 16:11

    Москвада дунёга келган, энг катта гонорарини Райҳондан олган беш фарзанднинг отаси Йигитали Мамажонов 35 ёшда

    Маданият | 25 июн, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.