• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Мен жаҳаннамнинг барча оловларини босиб ўтдим”: Ўз гўзаллигининг қурбони бўлган ҳинд актрисаси Зинат Аман ҳақида

    Болливуднинг бетакрор актрисаси Зинат Аманнинг карьераси ўтган асрнинг 70–80 йилларига келиб гуллаб-яшнаган. Актриса ўзбек томошабинларига “Али бобо ва 40 қароқчи” фильми орқали таниш. Зинат гўзаллик танловларидаги иштирокидан сўнг суратга тушишни бошлаган ва ўзининг маҳорати билан Осиёни забт этишга муваффақ бўлган Ҳиндистоннинг биринчи вакилларидан бири ҳисобланади.

    Фото: India Today
     

    Зинат суратга тушган дастлабки икки фильм муваффақиятсизликка учради, учинчиси эса актрисага бир вақтнинг ўзида бир нечта мукофотларни олиб келди. Шундан сўнг актрисага режиссёрлардан бирин-кетин таклифлар тушган. Зинат Аман атрофида унга ошиқ бўлган инсонлар кўпая бошлади, у эса Санжай Хонга кўнгил қўйди. Ўша вақтда Хоннинг оиласи ва фарзандлари бор эди. Аммо у ҳам гўзал актрисадан кўнгил узолмай иккинчи хотинликни таклиф қилган. Ажабланарлиси шундаки, актриса бунга рози бўлганди.

    Фото: India Today

    Катта оилада аҳил яшаш Зинат учун осон бўлмади. Режиссёрнинг биринчи рафиқаси жуда рашкчи бўлиб, Зинатни ҳамиша ғазаблантиришга ҳаракат қиларди. Севги учбурчагидаги можаро бора-бора омма олдида авжига чиқди. Ҳаттоки ижтимоий тадбирда актрисанинг турмуш ўртоғи ва унинг биринчи хотини унинг юзига кетма-кет тарсаки туширишгача борди.

    Фото: India Today

    Зарбаларнинг кучлилигидан актриса шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ҳатто у кўриш қобилиятини бутунлай йўқотиши мумкин эди, шунинг учун жарроҳлик амалиёти талаб қилинди. Зинат тузалаётган вақтда, Санжай матбуотга ўз ҳаракати сабабларини тушунтириб берди ва актрисани рашкчилик ҳамда бевафоликда айблади.

    Натижада ҳар ким яна ўз йўлида юришда давом этди. Актрисага ўзига келиши ва янги муносабатларни бошлаши учун 4 йил керак бўлди. Иккинчи турмуш ўртоғи ўзининг ҳамкасби Мажар Хон бўлиб, унинг ҳам оиласи бор эди. Лекин ошиқ йигит Зинат учун оиласи билан ажрашди ва актрисага турмуш қуриш таклифини билдирди.

    Фото: India Today

    Улар икки ўғил фарзанд кўрган бўлса-да, доимий келишмовчиликлар ва рашк оила мустаҳкамлигига путур етказа бошлади. У ҳам хотинига ишонмаган ва тинимсиз калтаклаган. Маълум бўлишича, у нафақат рашк қилган, балки актрисанинг касбий муваффақиятига ҳам ҳасад қилган. Чунки у икки фарзанднинг онаси бўлишига қарамай ҳали ҳам энг талабгир ва машҳур актриса эди. Эри эса унинг шон-шуҳратига чидай олмаган.

    12 йиллик никоҳдан кейин уларнинг оиласи бузилди. Ажримдан кўп ўтмай Мажар вафот этди. Маълум бўлишича, унга буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Дастлаб катта ўғли ва турмуш ўртоғининг қариндошлари унинг ўлимида актрисани айблади. Кенжа ўғли хонани отасининг суратлари билан тўлдириб, бўш вақтини ёлғиз ўзи ўша ерда ўтказди.

    Фото: India Today

    Актрисанинг онаси қизи ҳақида қайғуриб, бундай муваффақиятсизлик ва жанжалларга чидай олмай, оламдан ўтди. Бир неча йил ўтгач, ёлғиз қолган Зинат бошидан ўтган кунларга “Мен дўзахнинг барча оловларини босиб ўтдим”, дея таъриф берди. Афсуски, гўзаллик ҳам, машҳурлик ҳам инсонга оддий бахтни бера олмайди.

    Фото: India Today

    Актриса вақт ўтиши билан аста-секин ўзига келди. Фарзандлари билан орадаги муносабатлар тикланди. Унинг кенжа ўғли Захан Хон шунчаки ижодкор одам эмас. Оддий мусиқачи ёки гитарачи ҳам эмас. Бутун коинот у билан яшайди! У суратга олишни яхши кўради ва унинг асарлари маънога тўла. Ҳайвонларни ва денгизни яхши кўради. Лекин ҳамма нарсадан кўра кўпроқ онасини севади. Катта ўғли Азан ҳам санъат одами, у режиссёрлик касбини танлаган. У укасидан фарқли ўлароқ омма олдида тез-тез кўриниш беришни ёқтирмайди. Зинат Аман 72 ёшни қарши олганига қарамай, ҳамон Болливуд фильмларида рол ижро этмоқда.

    11.08.2023, 12:36   Изоҳ (0)   27813
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зинат Аман: Кинода муваффақият қозонган, шахсий ҳаётда бахт топа олмаган ҳинд актрисаси (фото)

    17.12.2020, 12:36

    Фото: “Титаник” фильми актёрлари 26 йил ичида қанчалик ўзгарди ва ҳозир нималар билан банд? 

    10.08.2023, 19:55

    “Клюква шарбати”, “Катта-кичик ёлғон”, “Шунчаки дўстлар”: Экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

    10.08.2023, 09:35

    Жеки Чан иштирокидаги янги “Кичкина аждарҳо” фильмини суратга олиш жараёнлари қачон бошланиши маълум бўлди

    09.08.2023, 18:47

    “Болливуд Голливуд билан учрашганда”. Сиз севиб томоша қилган Голливуд фильмларининг ҳиндча талқини (фото)

    09.08.2023, 15:47

    Тақдир туҳфаси: Голливуд юлдузларининг аввалига ўйнашни истамаган, лекин оламшумул машҳурлик олиб келган эсда қоларли роллари (фото)

    09.08.2023, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.