• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Мен борман-ку” фильми билан танилган актёр Зайед Хоннинг кейинги тақдири қандай кечди? (фото)

    Зайед Хон Болливудда унчалик муваффақиятга эриша олмади ва актёр анчадан буён оммавий ахборот воситаларида тилга олинмаяпти. Бироқ унинг режиссёр Фараҳ Хоннинг “Мен борман-ку” фильмидаги Болливуд юлдузи Шорух Хон билан партнёр бўлгани ва лойиҳадаги Лакшман роли ҳамон ёдга олинади. Шундан сўнг актёр кўплаб фильмларда рол ўйнади, бироқ машҳур бўла олмади.

    Фото: Bollywoodtime

    Зайед Аббос Хон — Болливуд актёри Санжай Хон ва унинг рафиқаси Зарина Хоннинг тўрт фарзанди ичида энг кенжаси ҳисобланади. Дарҳақиқат, у туғилганданоқ эътибор марказида бўлган, чунки онаси уни юраги остида кўтариб юрганида, отаси гўзал актриса Зинат Аман билан ишқий муносабатларни бошлаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳомиладор Зарина турмуш ўртоғи билан “Таж” меҳмонхонасида Зинатни калтаклаб, кўзига жароҳат етказганини кўпчилик билади. Бу Болливудда катта шов-шувга сабаб бўлган даҳшатли воқеа эди. Хонлар оиласининг муносабатлари яхши эмас эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Хонларнинг оиласида Зайеддан ташқари учта қиз — Сюзанна, Фараҳ Али ва Симона улғайди. Шунга қарамай, Санжай Хон бошқа ҳамкасблари билан ишқий муносабатда бўлишни давом эттирди. Бироқ тўртинчи фарзанд Зайеднинг дунёга келиши жуфтликни яна бирлаштирди. Зарина Зайедни мўжизакор бола деб билади ва бутун оилани айнан у бирлаштирганини айтган.

    Фото: Bollywoodtime

    Зайед Хон 1980 йилнинг 5 июль санасида туғилган. Унинг катта опаси Симона Хон Ажай Арорага турмушга чиққан, Сюзанна актёр 2000 йилда Ритик Рошан билан турмуш қурган ва орадан 14 йил ўтиб ажрашган. Фараҳ Хон Али ДЖ Ахил билан оила қурган. Шунингдек, Зайед марҳум актёр Фероз Хон ва режиссёр Акбар Хоннинг жияни.

    Фото: Bollywoodtime

    Унинг амакиваччаси — актёр Фардин Хон. Шунинг учун у таниқли қариндошларининг изидан боргани ажабланарли ҳолат эмас.

    Фото: Bollywoodtime

    У 2003 йилда “Менга ишон” фильмида актёр сифатида дебют қилган. Шундан кейин Зайед жуда кўп танқидларга учради ва унинг актёрлик маҳоратига шубҳа қилдирувчи ёмон мулоҳазалар билан “сийланди”. Айнан шу вақт ичида юраги эзилган актёрни мактабдаги дўсти Малайка Парекҳ қўллаб-қувватлади.

    Фото: Bollywoodtime

    Малайка бадавлат оилада вояга етган. Унинг отаси олмос бизнеси билан шуғулланган ва Зайед унинг жозибаси, ғамхўрлигига ошиқ эди. Улар бир-бирини яхши кўрарди, бироқ Хон отаси вафотидан кейин бизнесни ўз қўлига олган Малайкага тенг кела олмаслигини тушуниб етди. У севгилисидан машҳур бўлгунга қадар тўйни кейинроққа қолдиришини сўради ва етарлича пул топди.

    Фото: Bollywoodtime

    2004 йилда Зайед “Мен борман-ку” фильмида иккинчи даражали ролни ўйнади, бу унинг фаолиятидаги энг машҳур ролларидан бирига айланди. Бу “Вир ва Зара” фильмидан кейин йилнинг энг юқори даромад келтирган иккинчи лойиҳаси бўлди ва актёрга Filmfare мукофотининг “Иккинчи пландаги энг яхши актёр” номинациясида ғолиб бўлиш имконини берди.

    Фото: Bollywoodtime

    2005 йилнинг 20 ноябрь санасида Малайка ва Зайед турмуш қурди. 2008 йилда уларнинг биринчи ўғли Зидан, 2011 йилда эса Ариз исмли яна бир ўғли дунёга келди.

    Фото: Bollywoodtime

    Кино оламида вақти-вақти билан Зайеднинг ҳамкасблари Эша Деол ва Дия Мирза билан алоқаси борлиги ҳақида миш-мишлар юрарди, бироқ бу шунчаки оддий миш-миш эди.

    Фото: Bollywoodtime

    2000 йилларнинг ўрталарида Хон жуда кўп лойиҳаларда иштирок этди. Оиласини боқиш учун ҳеч қайси таклифни рад этмади. Уни психологик триллерлардан тортиб комедияларгача — турли жанрдаги фильмларда кўриш мумкин. Актёр “Ваъда”, “Чалкаш туйғулар”, “Х соат”, “Биринчи рақамли тўй”, “Жанг клуби”, “Истанбул миссияси”, “Ворислар”, “Мовий тубсизлик” ва бошқа лойиҳаларда суратга тушди.

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ томошабинлар машҳур актёрнинг ўғлига эътибор беришмади. Лойиҳалар кассада муваффақиятсизликка учради ва “Муҳаббат, айрилиқ, ҳаёт” романтик комедияси чиққандан кейин унинг карьераси барбод бўлди.

    Фото: Bollywoodtime

    2017 йилда у ўзини телевидениеда синаб кўрди ва “Нишон” телесериалида бош ролни ўйнади, бироқ актёрнинг бу лойиҳадаги роли ҳам муваффақиятсиз чиқди. Хон таслим бўлмайди. 43 ёшли актёр яқинда янги фильмда суратга тушишини айтган, бироқ ҳозирча у лойиҳанинг тафсилотларни ошкор қилмаяпти.

    24.07.2023, 19:54   Изоҳ (0)   30729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ноёб истеъдодлар: Қироллик оиласи аъзоларининг сизни ҳайратда қолдирадиган севимли машғулотлари

    24.07.2023, 17:55

    “Бу дунёда ғаразсиз севишга Аллоҳдан бошқаси арзимайди”. Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаева билан оиласининг ажрим ёқасига келишига нима сабаб бўлгани ҳақида

    24.07.2023, 12:30

    Анжелина Жоли, Селена Гомес ва бошқа машҳурларнинг уларга икки томчи сувдек ўхшайдиган қиёфадошлари (фото)

    24.07.2023, 11:30

    Маликага айланган актриса: Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг муҳаббат ҳикояси

    24.07.2023, 10:44

    Instagram: Муниса Ризаева унаштирилди, Миржалол Қосимов хонадонида тўй, Одил Аҳмедовга совға қилинган “Гелик”

    23.07.2023, 22:10

    Шаҳзода Гарри Меган Марклнинг шоҳона ҳаёти учун қанча пул сарфлайди?

    22.07.2023, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.