• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Давомийлиги бўйича рекорд ўрнатган фильм: Раж Капурнинг «Сангам» фильми ҳақида қизиқарли маълумотлар (фото)

    Раж Капур томонидан суратга олинган фильмлар кўпинча романтикага бағишланган бўлса-да, ушбу севги ҳикояси ҳинд киноси тарихида алоҳида ўрин тутади. У кўплаб режиссёр ва продюсерларга севги учбурчаги ҳақида ўз фильмларини яратишга илҳом берган киши эди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фильм томошабинларга таъсири туфайли шу даражада машҳурликка эришдики, йиллар ўтиши билан ҳатто «Сангам» қўшиқларининг номлари бошқа фильмлар учун ҳам ишлатилган. Масалан, «Mere Sanam», «Bola Radha Bol», «Radha ka Sangam», «Har Dil Jo Pyar» каби. Айрим ишбилармонлар эса ўзларининг меҳмонхона, ресторан ва кинотеатрларига «Сангам» номини берган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Бу Раж Капурнинг илк рангли ва қисман чет элда − Венеция, Париж, Швейцария ва Лондонда суратга олган биринчи фильм эди: чет эл саҳналари тасвирлари ўша пайтда Ҳиндистондаги томошабинларга шундай таъсир ўтказганки, «Сангам»дан кейин у ерда фильм суратга олиш урфга кирган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Раж Капур ушбу фильмни 1940 йилларнинг охирларида бош ролларда Дилип Кумар ва Наргис иштирокида«Гаронда» номи остида суратга олмоқчи эди. Келажакда сценарий учун асос бўлган воқеани Индер Раж Ананд ёзган, ўша пайтда «Ааг» суратга олингандан сўнг Ражнинг режиссёр сифатида биринчи фильми эди. Бироқ лойиҳа маълум сабабларга кўра доимий равишда кечиктирилган. Жараён 1962 йилгача давом этган, кейин фильм «Сангам» деб ўзгартирилган. Бу вақтга келиб Наргис Сунил Датт билан никоҳидан кейин кино соҳасини тарк этиб улгурган эди. Фильмнинг номи учта асосий қаҳрамоннинг ўзаро муносабатини акс эттирган, улар ҳиндуийликда алоҳида аҳамиятга эга бўлган учта дарё: Ганг, Ямуна ва Сарасватига таққосланган. Уларнинг қўшилиш жойи эса Сангамдир.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Раж Капур Гопал ролини ижро этиш учун Дилип Кумарга таклиф билан чиққан, аммо охир-оқибат у рад этган. Кейин бу рол Дев Анандга таклиф қилинган, аммо актёр бошқа фильмлардаги суратга тушиш ишлари кўплиги ва Сангам учун вақт ажрата олмаслигини маълум қилган. Гопал ролига навбатдаги номзод – Ражендра Кумар эди ва у таклифни қабул қилган. Суратга олиш жараёнида Раж ва Ражендра шу қадар яхши келишганки, улар кейинчалик ҳам энг яхши дўст бўлиб қолган. Ражендранинг ўғли Кумар Гаурав Ражнинг қизи − Рима билан турмуш ҳам қурмоқчи бўлган. Аммо ёшлар маълум сабабларга кўра унаштирувни бузган, шундан кейин Раж ва Ражендра орасида муносабат ҳам салбий томонга ўзгариб кетган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Вижаянтимала Радҳанинг асосий роли учун танланган, у билан Раж илгари «Назрана» фильмидагина биргаликда ишлаган эди. Миш-мишларга кўра, Раж актрисани Дилип Кумарнинг гуруҳидан олиб чиқмоқчи бўлган, чунки ўша вақтларда улар энг машҳур жуфтликлардан бири бўлган. Аммо Раж актрисани ушбу ролга таклиф этганда, у таътилда, икки йилдан буён суратга тушмаётган эди. Вижаянтимала бироз иккиланса-да, кейин рози бўлган. Суратга олиш жараёнида режиссёр ва унинг орасида ишқий муносабатлар ҳам пайдо бўлган, аммо фильм якунлангач муносабатларга ҳам ўз-ўзидан нуқта қўйилган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Шу тарзда маҳоратли актёрлар учлиги ижросида тушунмовчилик, ажралиш, қурбонлик, хайрлашиш ва қайғу ҳақидаги ажойиб воқеа ўтган аср 60 йилларнинг томошабинларини том маънода сеҳрлаб қўйган. Ҳиндистон тарихида биринчи марта ушбу кино намойиши учун жойлар олдиндан буюртма қилинган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    «Сангам» давомийлиги бўйича ҳам рекорд ўрнатган фильмдир. Унинг асли 238 дақиқа давом этади ва театрларда икки интервал билан намойиш этилган. Бу ҳам ҳинд кинематографиясида биринчи янгилик бўлган. Шунингдек, фильм Советт иттифоқи, Туркия, Болгария, Греция ва Венгрияда сезиларли қисқартиришлар билан намойиш этилган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Танқидчиларнинг кўнглидан жой олган «Сангам» «Болливуднинг энг буюк севги учбурчаги» ҳақидаги фильм деб баҳоланган. Ҳиндистонда ушбу картина 1964 йилдаги энг кассабоп фильм ва 1960 йиллардаги «Буюк Мўғул»дан кейинги иккинчи ўринни эгаллаган.

    Фото: «Moskvichka.ru»

    Фото: «Moskvichka.ru»

    «Сангам» бир неча номинациялар бўйича олтита Бенгал киножурналистлари ассоциацияси мукофотига ва тўртта Filmfare мукофотига сазовор бўлган. Ушбу фильмнинг намойишга 50 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, ҳанузгача унинг томошаси инсонни ҳаяжонга солади.

    Мавзуга доир:

    • Дунёга машҳур Капурлар сулоласи ҳақида 10 та қизиқарли факт (фото)
    • «Зита ва Гита» фильмидаги қаҳри қаттиқ Каушаля – Манораманинг ҳаёти қандай кечган? (фото)
    • 90 йилларнинг энг машҳур ҳинд актрисалари ҳозир қандай кўринишда? (фото)
    • Зинат Аман: Кинода муваффақият қозонган, шахсий ҳаётда бахт топа олмаган ҳинд актрисаси (фото)
    • Кексайганидан сўнг шуҳрат қозонган Болливуд актрисаларининг ёшлигидаги кўриниши (фото)
    • Мерос қолдирилган истара: Болливуд афсоналарининг кино йўлини танлаган набиралари (фото)

    01.02.2021, 15:58   Изоҳ (0)   37163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пьер Ришар иштирокидаги «Ўйинчоқ» фильмидаги миллионер болакайнинг тақдири қандай кечди?

    31.01.2021, 14:51

    Кристен Стюарт янги фильм учун малика Дианага айлантирилди (фото)

    29.01.2021, 21:25

    Disney маликалари актрисаларга қарши: афсонавий мультфильм қаҳрамонларини гавдалантирган актрисалар (фото)

    29.01.2021, 17:59

    “Қалб”: Ҳаётни севишга ундовчи ўлим ҳақидаги мультфильмни нима учун томоша қилиш керак? (видео)

    29.01.2021, 15:34

    Режиссёр Роберт Родригес «Жосус болалари» фильмини қайта суратга олади

    28.01.2021, 20:00

    Фото: Болливуд актёрлари ва уларнинг Голливуддаги қиёфадошлари

    28.01.2021, 13:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.