Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев январь ойида Арман Сарукянга қарши жанг қилиши мумкин.
Бу ҳақида журналист Манук Акопян хабар қилмоқда. “Менга Махачев ва Сарукяннинг реванш жанги ҳақида хабар беришди. Жанг 18 январь куни бўлиб ўтадиган UFC 311 турнири доирасида бўлиб ўтади”, — деб ёзади Акопян.
Ислом ва Арман ўртасидаги дастлабки жанг 2019 йилда бўлиб ўтган ва унда Махачев ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган эди.
Доғистонлик жангчи сўнгги бор июнь ойида UFC 302 турнирида Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилганди. Ислом 5-раундда Порьени бўғиш услубида мағлуб этган эди.
Сарукян эса апрель ойида Чарльз Оливейра устидан очколари ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)