Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йилда 2 та жанг ўтказишига ишора қилди.
Махачев Х (собиқ Twitter) саҳифасида қуйидаги изоҳни қолдирди: “8 июнь куни Гетжига қарши, ноябрда Оливейра в Сарукян ўртасидаги жанг ғолибига қарши. 2025 йил февралда эса исталган рақиб билан”.
Махачев (25-1) сўнгги бор октябрь ойида UFC 294 доирасида Александр Волкановскини нокаутга учратганди.
Гетжи (25-4) эса июнь ойида Дастин Порьени мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)