Вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши UFC жангчилари рейтингининг собиқ етакчиси ва енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони австралиялик Александр Волкановски америкалик Дастин Порье билан жанг қилиш истаги ҳақида гапирди.
“Порье фаолиятини якунлаши мумкин, аммо у бу ҳақда ишонч билан гапирмади. Шахсан мен йил охирида жанг қилмоқчиман, лекин ҳаммаси менга боғлиқ эмас. Шунга қарамай, узоқ кутишни хоҳламайман. Шундай экан, агар жадвалимиз тўғри келса, Дастин билан жанг қилишимиз мумкин. Шубҳасиз, бир-биримизни жуда ҳурмат қиламиз ва бу ажойиб жанг бўларди, деб ўйлайман”, — деди Волкановски YouTube’даги каналида.
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни Ислом Махачев ўзининг учинчи чемпионлик ҳимояси жангини америкалик Дастин Порьега қарши ўтказди. Жангнинг бешинчи раундида Ислом рақибини бўғиш усули билан мағлуб этди.
Изоҳ (0)