Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йилнинг ёзида октагонга қайтади.
Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.
Махачев Чарльз Оливейра ва Арман Сарукян жанги ғолибига қарши жанг қиладиган бўлди.
Оливейра ва Сарукян ўртасидаги жанг 13 апрель куни UFC 300 доирасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ислом иккала жангчи билан ҳам тўқнаш келган: 2019 йилда ҳакамлар қарорига кўра Сарукянни мағлуб этган бўлса, 2022 йилда Оливейрани бўғиш услубида мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)