Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Конор Макгрегорнинг октагонга қайтишига ишонмайди.
“Бу энди фантастика. У ўз сўзлари билан тўлқинда бўлишга ҳаракат қилмоқда. Лекин у машғулотлардан кўра клубларда кўпроқ кўриниш бермоқда”, — дейди Махачев.
Аввалроқ UFC президенти Дана Уайт Конор Макгрегор 2025 йилда октагонга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
Макгрегор ўзининг сўнгги жангини 2021 йилнинг ёзида ўтказиб, америкалик Дастин Порьега техник нокаут билан ютқазганди. Ушбу жангда ирландияликнинг оёғи синган ва шу сабаб жангни давом эттира олмаган эди.
Маълумот учун, Махачев ҳам сўнгги бор UFC 302 турнирида Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилганди. Доғистонлик спортчи 5-раундда Порьени бўғиш услубида мағлуб этган эди.
Изоҳ (0)