Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Дастин Порье билан жангдан сўнг Арман Сарукянга қарши октагонга кўтарилади.
“Ислом Порьега қарши жангда камарини ҳимоя қилади, ундан сўнг Арманга (Сарукян) қарши жанг бўлади. У барча рақибларини енгди ва рейтингда биринчи ўринга кўтарилди, шу сабабдан бу жанг бўлиши керак деб ҳисоблаймиз.
Ҳозирча мана шу 2 та жанг режамизда бор. Қолганини кейин кўрамиз. Сарукянга қарши жанг 2024 йилдами? Ҳа, шу йил бўлади. Абу-Даби ёки Нью-Йоркда улар тўқнаш келади”, — дейди Махачевнинг менежери Ризвон Магомедов.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Ислом ва Арман 2019 йилда UFC Fight Night 149 доирасида жанг қилган ва унда Махачев очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, UFC 302 турнирида Ислом Махачев Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг 2 июнь куни бўлиб ўтади.
Махачев — UFC чемпиони ва P4P рейтинги етакчиси ҳисобланади. У 2023 йилда икки марта Алекс Волкановскини мағлуб этганди.
Порье эса 2024 йил мартида Бенуа Сен-Денини мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)