• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Нега актриса Марям Узерли “Муҳташам юз йил”дан қочиб кетган ва ҳозирда нималар билан банд?

    2024 йилнинг 12 август куни замонавий кинонинг энг кўзга кўринган актрисаларидан бири Марям Узерли 41 ёшини нишонлади. Кўпчилик уни “Муҳташам юз йил” сериалидаги рақибларининг фитналарига қарши туриб, турк султони Сулаймоннинг қалбини забт эта олган Хуррам роли орқали танийди.

    Болалиги ва ёшлиги

    Марям ўзгача ташқи кўринишининг сабаби бор — унинг онаси немис, отаси турк. Қиз Германиянинг Кассел шаҳрида катта оилада туғилган. Беш ёшида у театр тўгарагига қатнаша бошлайди ва мактабдаги барча спектаклларда иштирок этади.

    Мактабдан сўнг у Гамбургдаги театр мактабига ўқишга киради. Бир мунча вақт у маҳаллий театрда ўйнайди. Кейинчалик Берлинга кўчиб ўтади ва турли фильмлар эпизодларида рол ижро этади. Аммо олдинда уни оламшумул рол кутиб турарди.

    Марям Узерли “Муҳташам юз йил”га қандай келиб қолган?

    2010 йилда унинг ҳамкасби Марям Узерлига Туркияда йирик тарихий сериал суратга олинаётгани, бош ролга актриса кераклиги ҳақида айтади. Суратга олиш ишларига бир неча кун қолган эди, лекин Хуррам ролига мос актриса топилмаганди. Марям кастингдан муваффақиятли ўтади, аммо барча қийинчиликлар олдинда эди.

    Узерли туркчани билмас, ролини фақат ёдлаб олганди. Вазият режиссёрнинг буйруқларини тушунмаганлиги сабабли қийинлашади. Аста-секин ҳаммаси ўз изига тушади. Марямга суратга олиш майдончасидаги ҳамкасблари, жумладан экранда унга қарши фитна уюштирганлар ҳам ёрдам беришади.

    Марям Узерли ҳаёти бир кечада барбод бўлган Александра исмли қиз ролини ўйнайди. Унинг ота-онаси ўлдирилган, ўзи эса асир олиниб, Усмонли империяси ҳукмдори султон Сулаймон яшайдиган Тўпқопи саройига сотилади.

    Кучли ва темпераментли қиз ҳарамдаги канизаклардан бири бўлишни хоҳламайди. Оқибатда у Сулаймонни (Ҳалит Эргенч) севиб қолади ва султоннинг қалбини забт этиб, Усмонли ҳукмдорининг рафиқасига айланади. Ҳарамда Александрага Роксолана исми берилган бўлса, султон Сулаймон уни Хуррам деб атайди, бу форс тилидан таржима қилинганда “қувонч келтирувчи" деган маънони англатади.

    Бу жуфтлик ролини шу қадар ҳиссиётли ва ишончли ўйнайдики, томошабинлар улар ўртасидаги нимадир борлигига ишонишади. Узерлининг сўзларига кўра, аслида у бошқа одамни — Ўзан Гувенни (Рустам пошо) ёқтирган.

    Марям Узерли ва Ҳалит Эргенч “Муҳташам юз йил” сериалида

    Актриса суратга олиш майдончасида кунига 14 соатлаб ишлайди, шундан сўнг у ҳиссий жиҳатдан чарчай бошлайди. Марям Узерлининг ўзи тан олганидек, қаҳрамоннинг ҳарамга киришининг биринчи эпизодларини суратга олиш пайтиданоқ, у том маънода сарой деворлари унга босим ўтказаётганини ҳис қилган. Актрисанинг сўзларига кўра, у баъзида ҳақиқий Марям ва экрандаги Хуррам ўртасидаги чегара қаерда эканлигини тушунолмаган ва ақлдан озганини ҳис қилган.

    Узерли ҳамма нарсадан шунчалик чарчаганки, учинчи мавсумдан кейин лойиҳани тарк этган. Тўртинчисида унинг ўрнини ҳамкасби Воҳиде Перчин эгаллайди. Актриса ҳеч кимга индамай, Берлинга кетиб қолади. Сериал ижодкорлари ундан жуда ғазабланишади. Фильм продюсери Тимур Савжи актриса бутун жамоани мавҳум вазиятда қолдирганини айтади. Марям сериални тарк этгач, унинг рейтинги кескин тушиб кетади.

    Шахсий ҳаёти

    Бироқ Узерли ҳаётида бошқа муаммолар ҳам етарлича эди. 2012 йилда у бизнесмен Жан Атешни севиб қолади. Аввалига улар ўртасидаги муносабатлар эртак каби эди, лекин кейин актриса тушкунликка тушиб қолади.

    Марям ҳомиладор бўлгач, севгилиси унга аборт қилишни таклиф қилади. Кейинчалик маълум бўлишича, Жан Атеш Марямни яхши кўрмаган, балки ундан пиар сифатида фойдаланиб, имкон қадар тез-тез эътиборга тушишга ҳаракат қилган. 2015 йилда эса бу одам фирибгарлик туфайли халқаро қидирувга берилган. Шунга қарамай, бу муносабатлардан Марям Узерлининг Лара исмли қизи дунёга келади.

    2020 йил сентябрь ойида актриса иккинчи бор ҳомиладорлигини эълон қилади. Унинг навбатдаги севгилиси исми ошкор этилмаган америкалик тадбиркор эди. У Марям, қизи Лара ва туғилмаган боласи ёнида бўлиш учун АҚШдан кўчиб келади. 2021 йил 8 январда Лили Кои исмли қизалоқ туғилади.

    Афсуски, бу бахт узоққа чўзилмайди. Америкалик тадбиркор Германияда яшай олмайди ва Марямга ўзи билан АҚШга кетишни таклиф қилади. Аммо Марям рози бўлмайди ва ватанида қолади. Натижада бу никоҳ ҳам бузилади.

    “Муҳташам юз йил”дан кейинги роллари

    Марям Узерли “Муҳташам юз йил”дан кетиб қолганидан сўнг, кўпчилик уни фильмларга таклиф қилинмайди деб ўйлаган. Аммо бундай бўлмайди.

    У “Тун маликаси”, “Она дарди”, “Мафия дунёни бошқара олмайди” ва бошқа сериалларда иштирок этади. 2023 йилда актриса асосий роллардан бирини ўйнаган “Ру” мини-сериали чиқади. Шундай қилиб, ҳозирда у ижоди ва қизларидан завқланиб, хотиржам ҳаёт кечирмоқда.

    13.08.2024, 09:50   Изоҳ (0)   77675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мерем Узерли, Ҳанде Эрчел ва бошқа машҳур турк актрисалари кундалик ҳаётда қандай кийинади? (фото)

    06.01.2023, 21:44

    Севгилисининг хиёнатини билгач, “Муҳташам юз йил” сериалидаги Хуррам ролини ташлаб кетган Марям Узерлининг тақдири қандай кечди?

    21.06.2023, 17:26

    Неслиҳан Атагул, Ҳанде Эрчел ва бошқа машҳур турк актрисаларининг табиий гўзаллик ва жозибали бўлиш сирлари

    24.06.2023, 13:40

    Турк актрисаси Марям Узерли барча даврларнинг энг гўзал аёллари рўйхатига кирди

    21.08.2023, 15:45

    40 ёшдаги дебют, саратон устидан қозонилган ғалаба: “Муҳташам юз йил” ва “Зулейҳа”даги актриса Ваҳиде Гердюм ҳақида 

    22.08.2023, 14:47

    Қандайдир сабаблар туфайли машҳур образлардан қуруқ қолган таниқли актрисалар (фото)

    05.10.2023, 16:55

    “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг фарзандлари: улар қандай кўринишда? (фото)

    14.05.2024, 15:50

    “Муҳташам юз йил” замонавий услубда: ҳар қандай томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган 7 та турк сериали

    17.07.2024, 18:56

    “Муҳташам юз йил” сериали актёрлари биргаликда суратга тушган 5 та қизиқарли турк сериали (трейлер)

    10.08.2024, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.